Ҳукумат қарорлари билан Вазирлар Маҳкамасининг регламенти ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ўқитувчиларнинг маошини ошириш борасида фикр билдирди.
Тошкентда «Тўхташ тақиқланган» белгиси остига қўйилган автомобилларни автомат равишда қайд этиш тизими синовдан ўтказилмоқда.
Шерзод Шерматов 13 мингдан ортиқ эркак ўқитувчининг соҳага қайтгани ва 37 мингдан ортиқ олий маълумотли мутахассис ўз соҳаси бўйича ишлаётганини билдирди.
Шеробод туманида яшаган Б.Н. уйида маст ҳолда сигарета чекиб, ухлаб қолиши оқибатида ёнғин келиб чиққан ва хонадон эгаси вафот этган.
Фуқаролик кодексига киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, кўчмас мулкнинг барча олди-сотди шартномалари нотариал тартибда тасдиқланиши тартиби енгиллашди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ўзбекистонда сел келиш хавфи энг юқори бўлган ҳудудлар аниқланди.
Қорақалпоғистоннинг Қонликўл туманида 24 ёшли йигит қабристонда бошқага турмушга чиққан севгилиси ва ўзини пичоқлади. Қиз вафот этди, ўзи жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Хоразм вилояти Шовот туманида фуқароларнинг уй ҳайвонларига ҳужум қилган ёввойи итларнинг бири қопқонга тушди, қолганларини овлаш чоралари кўрилмоқда.
Ўзбекистон бош прокурори қабулга шикоят кўтариб келган фуқароларнинг 90 фоизи суддан норози эканини маълум қилди.
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжонов ноширлик коллежи кутубхонасига китоблар жамланмасини совға қилди.
«Ғишткўприк» чегара божхона пости ходимлари уч фуқаронинг умумий ҳисобда 190 миллион сўмлик заргарлик буюмларини тўхтатиб қолишди.
Ҳукумат қарори билан «Маданият ва санъат фидокори» кўкрак нишони тўғрисида низом тасдиқланди.
Тошкент туманида яшаб келаётган 25 ёшли Ш. О. ўзининг 3 ойлик ўғлини Ўртачирчиқ туманида 8 000 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Сурхондарё вилоятидаги мактабга ўз шахсий кутубхонасидан 82 та китоб совға қилди. Аввалроқ президент раҳбариятга ўз китобларидан мактабларга совға қилишни таклиф этган эди.
«Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун президент томонидан имзоланди.
Мансур Саттаров Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари — Тергов бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тошкент халқаро аэропортига учиб келган фуқаро 34 дона рангсиз пакетчаларга қадоқланган ҳолда шоколад қутисига солинган опий борлиги маълум бўлган.
Огаҳий таваллудининг 210 йиллигини нишонлаш ҳамда Хива шаҳрида Огаҳий ижод мактабини ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг