Халқ таълими вазирлиги буйруғига асосан умумий ўрта таълим муассасаларида кузатув кенгаши фаолиятини ташкил этилиши белгиланди.
Эндиликда чегара-божхона постларида навбатда турган автомобиллар сони ҳақидаги маълумотларни онлайн текшириш мумкин.
«Тошкент-Бухоро-Тошкент» Afrosiyob тезюрар поезди Жиззахда 2 дақиқа тўхтаб ўтишни бошлади.
Прокуратура Фарғона ҳокимига уйи бузилаётган аҳолини Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида келишувга эришиб, сўнгра кўчириш мажбуриятини юклади. Хонадон эгаларини янги уйлар таъминлангунга қадар бузилиш ишлари тўхтатилган.
Тошкентда Нанкинг политехника институти (Хитой) филиалини очиш бўйича музокаралар бўлиб ўтди.
Болали оилаларнинг 17 фоизигагина нафақа берилади. Барча болалар учун нафақа берилиши уларнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади, дея таклиф киритди ЮНИСЕФ.
Икки нафар аёлни Туркиянинг Истамбул шаҳрига фоҳишалик қилиши учун юбораётган жиноий гуруҳнинг икки аъзоси қўлга олинди.
Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги 2018 йилда аҳолига кўрсатилган давлат хизматлари сони 5 миллиондан ошди.
Республика бўйича аввал қайд қилиниб, шу кунгача очилмай қолган жиноятлардан 42 таси фош этилди.
Тамаки маҳсулотлари тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида ҳукумат қарори қабул қилинди.
Фарғона электр тармоқлари бошлиғи ва бош муҳандиси 4000 доллар миқдорида пора олаётганда ушланди.
Қаршида қишнинг совуқ кунларида бир оиланинг уйи газ ва электр таминотидан ажратилиб, мажбуран бузиб ташланди.
Автомобиль транспорти агентлиги «Бишкек-Тошкент» халқаро автобус қатнови вақтинча тўхтатилгани юзасидан баёнот берди.
Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида хонадон остидан беш ёшли қизчанинг жасади топилди. Айбланувчи қўлга олинди.
Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида ва ҳудудий тизимларида раҳбарлик лавозимларига тайинловлар амалга оширилди.
Кўксув сув омборида ушланган браконьерлардан 140 кг балиқ олиб қўйилди. Ҳайвонот дунёсига етказилган зарар миқдори 303,5 млн сўмни ташкил этди.
Халқ таълими вазирлиги «Мактабларда зўравонликни олдини олиш ва ижобий психологияни ўқитиш методикаси» лойиҳаси амалга оширишни бошлади.
Фуқаролар Д.А. ва З.А. «шартли харидор"га 15 килограмм симобни 100 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.
Тошкентда Россия компанияси иштирокида Ўзбекистондаги илк осма кўприк қурилмоқда. У янги «Наврўз» боғида Анҳор канали устига барпо этилмоқда.
«Ўзсувқурилиштаъминот» бирлашмаси ва бошқа сув хўжалиги корхоналарида 4 млрд. 270 млн. 204 минг сўмлик мол-мулк ва маблағлар талон-торож қилингани аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг