Тимур Кападзенинг Олимпиададаги иштирок ҳақидаги фикрлари, бир нечта маҳсулотларда камчиликлар аниқлаган Рақобат қўмитаси, электр учун тўловларда эҳтимолий узилишлар, Қозоғистонга борадиган Шавкат Мирзиёев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Чуст туманидаги истирохат боғида аттрокцион техник носозлик сабаб дарахт шохига урилди. Оқибатда 3 киши енгил жарохат олди, 1 кишининг оёғи синди.
Янги Samsung қурилмалари Париждаги Galaxy Unpacked кўргазмасида тақдим этилди ва эндиликда жаҳон бўйлаб сотувга чиқди.
BI Group девелоперлик компанияси уй-жойни онлайн сотиб олиш имкониятини тақдим этади. Мижозлар, шунингдек, реал вақт режимида қурилишнинг боришини кузатиши мумкин.
Янги HET Billing электр энергиясини ҳисоблаш тизимининг ишга туширилиши сабабли 31 июль соат 23:50 дан 5 август 22:00 гача профилактика ишлари олиб борилади, дея хабар қилди «ҲЭТ». Бу вақт ичида электр учун тўловларда узилишлар бўлиши мумкин ва қарздор истеъмолчилар таъминотидан узилмайди.
Рақобат қўмитаси Тошкент шаҳридаги дўконлардан назорат учун сотиб олинган 8 номдагиси озиқ-овқат маҳсулотини лаборатория синовлари амалдаги ҳужжатларга номувофиқ деб топганини маълум қилди.
22 августдан Қозоғистоннинг Мангистау вилоятига Нукус шаҳридан темирйўл қатнови йўлга қўйилади. Поезд ҳафтада уч марта ҳаракатланади, қатнов салкам 21 соатни ташкил қилади.
Сурхондарё вилояти Денов туманида икки нафар фуқаро чўл тошбақасига нос чектиргани аниқланди. Уларга нисбатан БҲМнинг 3 баравари миқдорида жарима белгиланди.
Устун мавқега эгалиги тан олинган Knauf Gips Buxoro, март ойидан бери энг паст даражагача тушган доллар, мактаб ва боғча болаларида аниқланган касалликлар, «Onasini emsin» ахборот кампанияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 6-синфдаги синглисига севишини айтгани учун 15 ёшли болани «самосуд» қилган эркак 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
«Ўзгидромет» синоптиклари август ойи об-ҳавоси учун дастлабки прогнозини тайёрлади. Ой иссиқ ҳаво билан бошланади, кейинчалик жазирама бироз пасаяди. Илк ўн кунликда кундузги ҳарорат +36…+39 даражада бўлади. Август ойи қуруқ келади, учинчи ўн кунликда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкентда кун давомида LED экранларда «Onasini emsin» ибораси акс этди ва бу шаҳарликларни шошириб қўйди. Бу Бутунжаҳон эмизиш ҳафталиги (1−7 август) учун ахборот кампаниясининг бир қисми эди. Ташаббускорлар бу иборанинг «асл маъно»сини қайтаришга қарор қилди.
Фарғона вилояти Бувайда туманидаги мактаб директори рўмол ўраб келган 7-синф ўқувчисини калтаклаб, ҳақорат қилганди. У МЖТКнинг 2 та моддаси бўйича айбдор деб топилиб, БҲМ 10 баравари миқдорида жаримага тортилди.
Соғлиқни сақлаш вазири в.б. Асилбек Худаяров мактаб ва боғчаларда ўтказилган тиббий кўрик натижалари ҳақида маълумот берди. Ўқувчиларининг деярли 28 фоизида ва тарбияланувчиларнинг 26 фоизида турли хил касалликлар, жумладан, анемия, асаб тизими касалликлари ва юрак нуқсонлари аниқланган.
Омбудсман идораси меҳнат қуллигидан қочган аёлнинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам берди. Йил бошида уни алдов йўли билан Россияга олиб кетишган, паспортини олиб қўйишган ва далада мажбурлаб ишлатишган.
Тошкент шаҳрида ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг собиқ бошлиғи ва унинг шериги чет эл фуқароларига пул эвазига ноқонуний равишда ID карта ва хорижга чиқиш паспортларини расмийлаштириб келгани аниқланди. Улар 7 ва 5 йилга қамалди.
Санэпидқўмита кўча-кўйда сотилаётган музқаймоқдан заҳарланиш ҳолатлари учраётгани ҳақида огоҳлантирди. Унга кўра, бундай музқаймоқларда стафилококк бактерияси бўлиши мумкин, маҳсулот солинган аксарият идишлар санитария-гигиена талабларига жавоб бермайди.
Энди «Трастбанк» корпоратив мижозлари учтадан ортиқ иш ўрни яратганда дебет айланмасидан бепул фойдаланиши мумкин.
Фарғона вилояти божхона бошқармасининг «Фарғона» чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга киришдаги «Оқ-қия» божхона пункти 24 соат иш режимига ўтказилди.
Урганч туманида 2 млрд 203 млн сўмлик 2 млн 446 минг кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги раҳбари аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг