Жамият

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмоқда
7 февраль 2025, 11:13

Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмоқда

Шанба куни Ўзбекистонга нам ҳаво кириб кела бошлайди, қатор ҳудудларда ёмғир ёғади. Якшанба куни аксарият жойларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +5…+10 даражагача пасаяди.

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
7 февраль 2025, 10:13

Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

8−12 февраль кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

Тошкентда ҳайдовчи Gentra`ни одамлар устига ҳайдади
7 февраль 2025, 10:00

Тошкентда ҳайдовчи Gentra`ни одамлар устига ҳайдади

Шайхонтоҳур туманида тунда Gentra ҳайдовчиси жанжал сабаб бир гуруҳ одамларни босиб кетмоқчи бўлди. Тармоқларда тарқалган видеоларда машина ойнаси тош билан тешилганини кўриш мумкин. Пойтахт ЙҲХБ ҳолат бўйича барча фуқаролар ИИБга топширилганини билдирди.

Жиззахда тадбиркор рудадан рангли металл ажратиш учун 1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
7 февраль 2025, 00:17

Жиззахда тадбиркор рудадан рангли металл ажратиш учун 1,3 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида фуқаро рудадан рангли металларни ажратиш учун табиий газ тармоғига ҳисоблагичдан ташқари резина шланг орқали уланиб, 1,35 млрд сўмлик зарар етказди. Аввалроқ биргина 2024 йилда 600 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торожи ҳақида хабар берилганди.

6 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
6 февраль 2025, 23:47

6 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Гулнора Каримованинг Ўзбекистонга қайтарилган активлари, Сомали билан ўрнатилган дипломатик муносабатлар, Тошкентдаги кўчага Отатурк номини бериш таклифи, Тожикистондаги сайловларни кузатишдан бош тортган ДИИҲБ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда бўлмаган пенсионерларнинг пенсиялари тўхтатилади
6 февраль 2025, 23:25

Узоқ вақт давомида Ўзбекистонда бўлмаган пенсионерларнинг пенсиялари тўхтатилади

Агар пенсионер чет элга чиқса ва уч ой ичида Ўзбекистонга қайтмаса, пенсия тўловлари тўхтатилиши хабар қилинганди. Қайтгандан сўнг 24 ойгача бўлган пенсия маблағини олиш мумкин. «Газета.uz»га маълум бўлишича, хорижга саёҳат ҳақидаги нотўғри маълумот туфайли пенсионернинг тўловлари тўхтатиб қўйилган.

Апрелда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади
6 февраль 2025, 22:20

Апрелда илк бор Орол маданият саммити ўтказилади

4−6 апрель кунлари илк бор Оролбўйи минтақасини санъат, маданият, дизайн ва илм-фан орқали ижтимоий ва экологик жиҳатдан ўзгартиришга қаратилган Орол маданият саммити ўтказилади. У ҳар 18 ойда маҳаллий ва халқаро фаоллар, рассом ва олимларни бирлаштиради.

Veolia Energy Tashkent қўшнилар қарзи туфайли иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти узилишини рад этди
6 февраль 2025, 20:22

Veolia Energy Tashkent қўшнилар қарзи туфайли иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти узилишини рад этди

Ижтимоий тармоқларда қўшнилар қарзи туфайли бутун уй иссиқликдан узилиши ҳақидаги эълон сурати тарқалди. Veolia Energy Tashkent маълумотни рад этди. Иссиқлик таъминоти хизматларини кўрсатиш қоидаларига кўра, иссиқлик энергияси таъминоти фақат аниқ бир қарздорга нисбатан ўчирилиши мумкин.

ФАО Ўзбекистоннинг пестицидлар таҳлили бўйича лаборатория салоҳиятини кучайтиришга ёрдам беради
6 февраль 2025, 17:26

ФАО Ўзбекистоннинг пестицидлар таҳлили бўйича лаборатория салоҳиятини кучайтиришга ёрдам беради

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Ўзбекистоннинг пестицидларни таҳлил қилиш бўйича лаборатория салоҳиятини мустаҳкамлаш ташаббусини илгари сурмоқда. Шу мақсадда ўтказилган семинарда соҳада кадрларни тайёрлаш ва инфратузилмани такомиллаштириш муҳокама қилинди.

Тошкент ҳокимлигида кўчалардан бирига Отатурк номини бериш масаласи яна муҳокама қилинмоқда
6 февраль 2025, 15:51

Тошкент ҳокимлигида кўчалардан бирига Отатурк номини бериш масаласи яна муҳокама қилинмоқда

Тошкент ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Туркия элчиси Олган Бекар пойтахт кўчаларидан бирига Туркиянинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк номини бериш, турк мактабини кенгайтириш ва турк боғи барпо этиш масалаларини муҳокама қилди. Отатурк кўчасини қайта тиклаш режалари 2022 йилда бошланганди.

Самарқандда яна ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди
6 февраль 2025, 15:38

Самарқандда яна ҳайдовчи ЙПХ ходимини машинасида судраб кетди

Оқдарё туманида Cobalt ҳайдовчиси ЙПХ ходимини машина эшигида судраб кетди. Ҳайдовчи қўлга олинди ва жиноий иш очилди. «ЙПХ ходимидан қочиб, охири қамоққача етиб келдим», — деди у.

Бош прокуратура 13 ёшли қизга жинсий алоқа қилишни таклиф қилган эркакка чиқарилган суд қарорига протест киритди
6 февраль 2025, 14:50

Бош прокуратура 13 ёшли қизга жинсий алоқа қилишни таклиф қилган эркакка чиқарилган суд қарорига протест киритди

Бош прокуратура Андижон вилоятидаги биринчи ва апелляция инстанцияси судларининг эркакнинг 13 ёшли қўшниси билан жинсий алоқа қилиш ниятини маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топган қарорларига протест киритди. Эркак суд қарори билан 5 суткага қамалганди.

Бу йилги январь энг совуқ ой сифатидаги номини оқламади — Ўзгидромет
6 февраль 2025, 14:28

Бу йилги январь энг совуқ ой сифатидаги номини оқламади — Ўзгидромет

2025 йилнинг январи қиш мавсумининг энг совуқ ойи сифатида ўз номини оқлай олмади ва нисбатан илиқ келди, дея маълум қилди Ўзгидромет. Энг совуқ кечаларда ҳарорат -14 даражагача пасайди. Республиканинг катта қисмида ёғингарчилик, хусусан, қор меъёрдан кам бўлди.

Қўқонда умумий қиймати қарийб 1,9 млрд сўм бўлган қалбаки дори воситалари аниқланди
6 февраль 2025, 10:32

Қўқонда умумий қиймати қарийб 1,9 млрд сўм бўлган қалбаки дори воситалари аниқланди

Қўқон шаҳрида яширин цехда қалбаки дори воситаларини ишлаб чиқарган шахслар қўлга олинди. Улардан умумий қиймати қарийб 1,9 млрд бўлган дори ва қадоқлар мусодара қилинди. Гумонланувчиларга нисбатан жиноий иш очилди.

Қорақалпоғистондаги боғчада тарбиячилар болаларни калтаклади
6 февраль 2025, 10:31

Қорақалпоғистондаги боғчада тарбиячилар болаларни калтаклади

Нукус шаҳридаги хусусий боғчада тарбиячи ва унинг ёрдамчиси болаларни калтаклади. Қорақалпоғистон прокуратурасига кўра, ҳолат ноябрда бўлган. Ҳозирда терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

5 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
5 февраль 2025, 21:51

5 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қурувчиларни электрон платформа орқали текшириш имконияти, фаолияти қонунийлаштирилган 60 минг тадбиркор, Petronas вакиллари билан учрашган президент, географик кўрсаткичга айланган Самарқанд нони ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистонда бир йилда 600 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди
5 февраль 2025, 19:47

Ўзбекистонда бир йилда 600 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилинди

Бош прокуратура департаментининг 2024 йилдаги тадбирларида электр ва газдан ноқонуний фойдаланиш бўйича 1200 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Уларда жами 600 млрд сўмлик зарар етказилган. Шунингдек, тамаки айланмаси 9 фоизгача қисқариши натижасида акциз солиғи тушуми 31 фоизга ошди.

ДХХ 2 кунлик «Қорадори» тадбирида 112 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди
5 февраль 2025, 15:17

ДХХ 2 кунлик «Қорадори» тадбирида 112 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди

Ўзбекистонда ДХХ ва ИИВ томонидан ўтказилган «Қорадори» кенг кўламли тадбирлари давомида 112 кг гиёҳвандлик воситалари ва 8601 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари мусодара қилинди. Тадбирда 228 нафар шахс жиноий жавобгарликка, 64 нафари эса маъмурий жавобгарликка тортилди.

Чуст тумани суди раиси ўз ёрдамчисини калтаклагани айтилмоқда
5 февраль 2025, 12:51

Чуст тумани суди раиси ўз ёрдамчисини калтаклагани айтилмоқда

Наманган вилояти Жиноят ишлари бўйича Чуст тумани суди раиси ўз ёрдамчисини калтаклаганликда гумонланмоқда. Воқеа бўйича хизмат текшируви тайинланган.

Ўзбекистондан вақтинча чиқиб кетган пенсионерларга пенсия қандай тўланади?
5 февраль 2025, 12:19

Ўзбекистондан вақтинча чиқиб кетган пенсионерларга пенсия қандай тўланади?

Ўзбекистондан чиқиб 3 ойдан ортиқ вақт мобайнида қайтиб келмаган фуқароларга пенсия тўлаш вақтинча тўхтатиб турилади, дея билдирди Пенсия жамғармаси. Фуқаро қайтиб келганида олинмай қолган ойлардаги маблағнинг 24 ойлигини олиш ҳуқуқига эга.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг