Жамият

Тошкент вилоятида она 8 ёшли боласининг қўлларини рухсатсиз ширинлик егани учун куйдирди
11 февраль 2025, 14:13

Тошкент вилоятида она 8 ёшли боласининг қўлларини рухсатсиз ширинлик егани учун куйдирди

Олмалиқ шаҳрида она 8 ёшли боласининг бармоқлари ва бошқа тана аъзоларига пахта тиқиб ёқди. У буни фарзанди рухсатсиз уйдаги ширинликни егани учун жазолаш мақсадида қилган. Аёлга нисбатан жиноий иш очилиб қамоқ эҳтиёт чораси қўлланди.

Ўзбекистонда 2024 йилда 470 мингга яқин шахс маъмурий жазога тортилган
11 февраль 2025, 11:33

Ўзбекистонда 2024 йилда 470 мингга яқин шахс маъмурий жазога тортилган

Ўзбекистонда 2024 йилда 469 568 нафар шахс маъмурий жазога тортилди. Бу 2023 йилга нисбатан 49 380 нафарга кўп. Кўрилган ишларнинг асосий қисми майда безорилик, лицензиясиз йўловчилар ташиш, ички ишлар органлари ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик каби ҳуқуқбузарликлардан иборат бўлган.

Тошкентда эркак хонадонида 8 килодан ортиқ гиёҳванд моддалар сақлаб келгани аниқланди
11 февраль 2025, 11:28

Тошкентда эркак хонадонида 8 килодан ортиқ гиёҳванд моддалар сақлаб келгани аниқланди

Пойтахтнинг Яккасарой туманида яшовчи эркак хонадонида 8 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик воситалари сақлаб келгани аниқланди. Ушбу моддаларнинг жами қиймати 4 млрд 317 млн сўмни ташкил қилиши айтилмоқда. Унга нисбатан жиноий иш очилган.

Ўзбекистон Миллий банки дам олиш кунларида ҳам халқ учун хизмат кўрсатади
11 февраль 2025, 11:00

Ўзбекистон Миллий банки дам олиш кунларида ҳам халқ учун хизмат кўрсатади

Хизматларнинг қулайлиги ва оммабоплигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Миллий банки энди дам олиш кунлари ҳам ишлайди - мамлакат бўйлаб бир қатор бўлимлар соат 09:00 дан 17:00 гача фаолият кўрсатади.

Тошкент аҳолисини ҳақорат қилган қиз 10 суткага қамалди
11 февраль 2025, 09:50

Тошкент аҳолисини ҳақорат қилган қиз 10 суткага қамалди

Instagram орқали Тошкент шаҳри аҳолисини ҳақорат қилган қиз 10 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланди. Қиз видеони такси ҳайдовчиси уни қаердан келгани ҳақидаги саволидан сўнг жаҳли чиқиб тасвирга туширганини айтган.

Ўзбекистонда 2025 йилгача бирламчи тиббиёт бўғинини босқичма-босқич трансформациялаш режалаштирилмоқда
11 февраль 2025, 00:48

Ўзбекистонда 2025 йилгача бирламчи тиббиёт бўғинини босқичма-босқич трансформациялаш режалаштирилмоқда

Ўзбекистонда 2025 йилда шифокор қабулига навбат тўлиқ электрон шаклга ўтказилади, стоматология хусусий секторга берилади, шифокорлар иш самарадорлиги учун устамалар ола бошлайди. Вилоят миқёсидаги ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари кўп тармоқли поликлиникаларга айлантирилади.

ОТМларда экология дастурлари пайдо бўлади, техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади
11 февраль 2025, 00:37

ОТМларда экология дастурлари пайдо бўлади, техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

2025/2026 ўқув йилида Green University циркуляр иқтисодиёт бўйича мутахассислар тайёрлашни бошлайди, йирик шаҳарларда «яшил техникумлар» пайдо бўлади. Давлат ОТМларида аниқ ва табиий фанлар, муҳандислик-техника, тиббиёт йўналишлари бўйича грант асосида таълим квоталари 25 минг ўринга етказилади.

«Бир миллион яшил оила» платформаси қандай имтиёзлар беради?
11 февраль 2025, 00:24

«Бир миллион яшил оила» платформаси қандай имтиёзлар беради?

Аҳолисининг камида ярми «яшил оила» мақомини олган маҳаллаларда энг тоза ва яшил маҳалла танловлари ўтказилади. Ғолиб маҳаллалар 500 млн сўм мукофот пулини йўлларни таъмирлаш, ёритиш, болалар майдончалари, боғлар қуриш ва чиқиндиларни йиғиш майдончалари ташкил этишга сарфлаши мумкин бўлади.

10 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
10 февраль 2025, 23:43

10 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Январда аҳоли сезган инфляция кўрсаткичлари, қуёш панеллари ўрнатилишини назорат қиладиган Бош прокуратура, «яшил тадбиркор» мақомини берувчи платформа, сертификатли ўзбек тили ўқитувчилари учун устама ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Эковазирлик ҳавони ўлчаш натижалари бўйича танқидларга жавоб берди
10 февраль 2025, 22:39

Эковазирлик ҳавони ўлчаш натижалари бўйича танқидларга жавоб берди

Тошкент вилоятидаги экорейд натижалари эълон қилингач, тармоқларда ҳаво ифлосланиши ўлчовининг тўғрилиги бўйича баҳслар пайдо бўлди. Эковазирлик нормадан ошиш кузатилмаганини айтди. Маълум қилинишича, Тошкентга кирувчи ҳаво оқимларининг 80 фоизи иссиқхона концентрацияси юқори ҳудудлардан ўтади.

Малака сертификатига эга ўзбек тили ўқитувчиларига устама тўланади
10 февраль 2025, 20:28

Малака сертификатига эга ўзбек тили ўқитувчиларига устама тўланади

Президент фармони билан, мактабларда ўзбек тили фанидан дарс беруви ва миллий баҳолаш тизимида тегишли сертификатга эга ўқитувчиларга ҳар ойда тариф ставкасига нисбатан 50% миқдорида устама тўланади.

Ўзбекистон туризм салоҳияти тарғиботида Испаниянинг «Атлетико» футбол клуби билан ҳамкорлик қилиши мумкин
10 февраль 2025, 19:18

Ўзбекистон туризм салоҳияти тарғиботида Испаниянинг «Атлетико» футбол клуби билан ҳамкорлик қилиши мумкин

Мадриднинг «Атлетико» футбол клуби Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини халқаро майдонда тарғиб қилишга кўмаклашиши кутилмоқда. Туризм қўмитаси раиси Испанияга ташрифи давомида клуб мутасаддилари билан учрашди ва қўшма маркетинг ҳамда реклама кампанияларини ўтказиш имкониятларини муҳокама қилди.

Бухорода ноқонуний сақланган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди
10 февраль 2025, 17:46

Бухорода ноқонуний сақланган шер боласи ҳайвонот боғига топширилди

Ромитан туманида фуқаро ўз хонадонида ёввойи шер боласини ноқонуний равишда сақлаб келгани аниқланди. Унга нисбатан маъмурий иш қўзғатилди. Шер боласи ҳайвонот боғига жойлаштирилди.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари яна қарийб 30 кг гиёҳванд моддани мусодара қилди
10 февраль 2025, 16:51

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари яна қарийб 30 кг гиёҳванд моддани мусодара қилди

ДХХ ва ИИВнинг «Қорадори» операцияси иккинчи босқичи 28,8 кг гиёҳванд модда ва 9421 та кучли таъсир этувчи дори воситаларининг мусодара қилиниши билан якунланди. Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар 18 та ўқотар ва 126 та совуқ қурол аниқлаб, қидирувда бўлган 53 нафар шахсни ушлади.

Тошкентда болаларга лицензиясиз хизмат кўрсатган шифохона аниқланди
10 февраль 2025, 15:41

Тошкентда болаларга лицензиясиз хизмат кўрсатган шифохона аниқланди

Рақобат қўмитаси ва ССВ Тошкентдаги Nazar Medical шифохонаси болалар терапевтик стоматологияси бўйича тиббий фаолият юритиш учун лицензияга эга эмаслигини аниқлади. Қўмита клиникадаги текширувни бир аёл ва болага сифатсиз тиббий хизмат кўрсатганидан сўнг ўтказган.

ДХХ қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 8 кг гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди
10 февраль 2025, 15:31

ДХХ қўшни давлатлардан олиб келинган қарийб 8 кг гиёҳванд моддалар савдосига чек қўйди

Фарғонада Тожикистон ва Қирғизистондан олиб келинган гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди. Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган.

Mobiuz’дан меҳр билан: сурхондарёлик ғолиб абонентга BYD автомобили топширилди
10 февраль 2025, 15:00

Mobiuz’дан меҳр билан: сурхондарёлик ғолиб абонентга BYD автомобили топширилди

Жарқўрғон тумани Какайди қўрғонида яшовчи Муниса Хаитмуродова Mobiuz ўтказган MobiDRIVE акциясининг учинчи ғолиби бўлди.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби белгиланди
10 февраль 2025, 14:59

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби белгиланди

Адлия вазирлигида «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш услубиёти» рўйхатдан ўтказилди. У норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини мониторингдан ўтказиш жараёнларини услубий жиҳатдан тартибга солинишини белгилайди.

Қашқадарёда 17 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди
10 февраль 2025, 14:42

Қашқадарёда 17 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди

Қарши шаҳрида 17 ёшли қиз ўзини 16 қаватли уй томидан ташлаб ҳалок бўлди. Ҳодисани кўрган фуқаролар уни тўхтатишга ҳаракат қилган, бироқ қиз уларга қулоқ солмаган.

Бухородаги магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиши оқибатида ёнғин содир бўлди
10 февраль 2025, 14:00

Бухородаги магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиши оқибатида ёнғин содир бўлди

Душанба куни Бухоро вилоятидаги «Бухоро-Урал» магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиши билан боғлиқ авария юз берди. «Ўзтрансгаз» ва Энергетика вазирлиги «ҳолатни бартараф этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилаётганини» маълум қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг