Рақобат қўмитаси «Алоқабанк»нинг Ангор тумани хизмат кўрсатиш маркази ташқи реклама ва ахборотни жойлаштириш тартибини бузган деб топди ва банкка нисбатан молиявий жарима қўллашга қарор қилди.
«Юксалиш» ҳаракати ва вилоят қон қуйиш марказлари 19−25 февралда «Биз донормиз!» акциясини ўтказади. Ўтган йили бу онкологик касалликларга чалинган беморлар ва ЙТҲда жабрланганлар учун зарур бўлган 700 литр қон тўплаш имконини берган. Қай тарзда донор бўлиш мумкинлигини эслаймиз.
Бухорода трасса реконструкцияси учун 1800 дан ортиқ дарахт кўчирилмоқда. Интернетда дарахтлар ковлаб олингани акс этган видеолар пайдо бўлди. Расмийлар бу экомеъёрларга мувофиқ амалга оширилаётганини айтди. Дарахтларни кўчириш 2023 йил июлида режалаштирилганди, аммо ўшанда Эковазирлик қарши чиққан.
Тошкентда «пешеход»да машина уриб кетган аёл, ЙҲХБ хабар қилганидек, ёлғиз эмас, ўғли ва қизи билан бирга бўлган. Она ва қиз реанимацияда. Ҳокимлик ва ЙҲХБ танқидларга жавоб бермади. Соҳада қонунларни қўллаш масаласи саволлар туғдиради: ҳатто оғир ишларнинг ҳам деярли ярми ярашув билан якунланмоқда.
Навоий ва Шаҳрисабз мос равишда Туркиянинг Зейтинбурну ва Пендик ҳудудлари билан биродарлик мақомини олди. Шартномалар Ўзбекистон ҳокимларининг Туркиядаги малака ошириши доирасида имзоланган. Ушбу ташриф доирасида Самарқанд ва Коня ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилганди.
Тошкентнинг Чилонзор туманидаги жиноятчилик даражаси юқори бўлган 6 та маҳаллада «Ташвиш» тугмалари ўрнатилди. Улар босилганда Миллий гвардия ходимлари воқеа жойига 4−6 дақиқа ичида етиб келади. Тугмани ким босганини кўриш учун ускунага видеокамера ҳам ўрнатилган.
Нарпай туманида аёл ўз келинини телефон зарядловчи шнур билан бўғиб, кейин пичоқ ва қайчида жароҳат етказиб ўлдирган. У 13 йилга озодликдан маҳрум этилди. Аёл фарзандини 3 ёшлигида болалар уйига ташлаб кетган, йиллар ўтиб яшашга жойи йўқлиги важи билан фарзанди ёнига қайтган бўлган.
Сирдарё туманида автомобилларга газ тўлдириш шохобчаси табиий газдан ноқонуний фойдаланиб, давлат манфаатларига 5,7 млрд сўмлик зарар етказди. Ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди.
Божхона қўмитаси Миллий кинология маркази томонидан 19 бош хизмат ити махсус нишон билан тақдирланди. Уларнинг ёрдами туфайли бир йилда 337 кг гиёҳвандлик воситалари, 55 мингга яқин кучли таъсир қилувчи дори воситалари, 11 дона қурол, валюта, тамаки ва бошқа товарлар аниқланди. Фото.
Тошкент Кимё халқаро университети Япониянинг йирик компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйгани, бу эса талабаларга Японияда амалиёт ўташ ва ишга жойлашиш имкониятини тақдим этишини маълум қилди.
Ичимлик ва оқова сув учун республика бўйича ягона нарх жорий қилиниши кутилмоқда. «Бу ижтимоий ва геосиёсий, қолаверса, техник жиҳатдан катта тайёргарлик кўришни талаб қилади. Яқин келажакда жамоатчилик муҳокамасини ўтказиб, сўнг йўлга қўйиш чоралари кўрилади», — деди «Ўзсувтаъминот» расмийси.
Ўзбекистонда энди фойдаланилмаган таътил учун компенсацияни ҳисоблашда якшанба кунлари ҳисобга олинмайди. Ўзгариш ишдан бўшаш ёки таътилнинг бир қисмини компенсацияга алмаштириш ҳолатида тўловлар камайишига олиб келиши мумкин. Қолаверса, тўланмайдиган таътиллар бўйича ҳам ўзгартиришлар киритилди.
Туркия Миграция бошқармаси мамлакатга шартли кириш (şartlı giriş) тартибини бекор қилди. Бунга сабаб дея айрим хорижликларнинг тартибни суиистеъмол қилгани айтилмоқда. Шартли кириш ўзи нима? Янги тартиб қандай бўлади? «Газета.uz» тушунтиради.
Самарқандда электр ва газ таъминоти корхоналарининг коррупцион жиноятларда айбланган 7 нафар ходими тўғридан-тўғри йиғилиш пайтида қўлга олинди ва ҳамкасблари кўз ўнгида кишанланиб, залдан олиб чиқиб кетилди. Йиғилишни бош прокурор ўринбосари Шоҳруҳ Аминов олиб борди.
Докторантура ислоҳоти на тизимни яхшилай олди, на илмий кадрлар сифатини оширди, лекин илмий даража олишнинг ғирром усуллари пайдо бўлиши ва паст сифатли журналларда мақолалар чоп этишга олиб келди. Higher Education Policy журналида Ўзбекистондаги бу соҳа муаммоларига бағишланган тадқиқот чиқди.
Тошкент марказидаги кўчада тартибга солинмаган ўтиш жойида яна пиёда уриб кетилди. ЙҲХБ бунинг сабаби «ҳайдовчининг эътиборсизлиги» эканини айтиб, нотўғри ташкил этилган ўтиш жойи ҳақида лом-мим демади. Оғир йўл-транспорт ҳодисалари учун масъул шахслар қачон жавобгарликни ўз зиммасига олади?
Ўзбекистондаги илк халқаро университет 2025−2026 ўқув йили учун қабулни бошлади. Абитуриентлар учун таълим тўловининг 100 фоизини қопловчи грант дастури таклиф этилади.
Ўзбекистонда ҳафта давомида аксарият ҳудудларда қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундуз кунлари +15…+20 даражагача кўтарилади, кечалари +3…+8 даража атрофида бўлади.
Самарқанд вилоятида Намангандан истеъмолга яроқсиз 2 тонна гўшт олиб келаётган юк машинаси аниқланди. Маҳсулотлар белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Ўзбекиcтонда жорий ҳафта илиқ ва қуруқроқ ўтади — пайшанба-шанба кунлари айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати +20 даражагача кўтарилиши мумкин. Ҳафта бошида баъзи жойларда бироз, якшанба куни эса аксарият вилоятларда яхшигина ёғингарчиликлар бўлиши кутиляпти.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг