Жамият

«Ўзмиллийбанк» Лондон фонд биржасида навбатдаги халқаро облигацияларини жойлаштирди
28 июнь 2024, 19:00

«Ўзмиллийбанк» Лондон фонд биржасида навбатдаги халқаро облигацияларини жойлаштирди

Лондон фонд биржасида «Ўзмиллийбанк» 27 июнь куни 411 млн АҚШ доллари миқдоридаги облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди.

Ўзбекистонда оғир шароитдаги қизларга 1 хонали ижтимоий уйлар қуриб берилади
28 июнь 2024, 17:59

Ўзбекистонда оғир шароитдаги қизларга 1 хонали ижтимоий уйлар қуриб берилади

Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қуриб берилади, дея таъкидлади президент. Улар оёққа туриб олгунга қадар уйда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади. Қолаверса, 3 ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасаяди
28 июнь 2024, 17:40

Дам олиш кунлари ҳарорат бироз пасаяди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари иссиқ ҳарорат бироз пасайиб, +34…+39, энг чекка жанубда +40…+42 даража атрофида бўлади. Тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, баъзи ҳудудларда эса чанг-тўзонли шамол кузатилиши мумкин.

Uzum ICT4Girls дастурлаш олимпиадасининг республика босқичида ҳамкорлик қилди
28 июнь 2024, 17:00

Uzum ICT4Girls дастурлаш олимпиадасининг республика босқичида ҳамкорлик қилди

Uzum миллий рақамли экотизими ICT4Girls дастурлаш олимпиадасининг республика босқичи ҳамкорига айланди. Экотизим 12 нафар ғолибга планшет ва ноутбукларни топширди.

АҚШнинг Колумбия университети Ижтимоий иш мактаби Ўзбекистонга ижтимоий ҳимоя тизимини йўлга қўйишда ёрдам беради
28 июнь 2024, 16:55

АҚШнинг Колумбия университети Ижтимоий иш мактаби Ўзбекистонга ижтимоий ҳимоя тизимини йўлга қўйишда ёрдам беради

Ўзбекистон Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва АҚШ Колумбия университети Ижтимоий иш мактаби Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш марказини ташкил этди. У аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ходимларни тайёрлаш соҳасида илмий-тадқиқот ишлари билан шуғулланади.

IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади
28 июнь 2024, 16:12

IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилади

Шавкат Мирзиёев эндиликда IT соҳасида ўзини ўзи банд қилган ёшларга IT парк резиденти мақоми берилишини маълум қилди. Улар уч йил муддатга барча солиқлардан озод қилинади.

Ўзбекистонда SAT имтиҳонидан юқори балл олганлар ОТМга грантга қабул қилинади
28 июнь 2024, 16:07

Ўзбекистонда SAT имтиҳонидан юқори балл олганлар ОТМга грантга қабул қилинади

Ўзбекистонда SAT имтиҳонидан 75 фоиздан юқори натижа олган ёшлар ОТМга грант асосида қабул қилинади, дея маълум қилди президент. Қолаверса, 73 та академик лицейда «Халқаро бакалавриат» ва A-level дастурлари жорий қилинади, уларни битирганлар олийгоҳларга имтиҳонсиз киради.

Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этди
28 июнь 2024, 15:43

Саудия Арабистонида Ҳаж вақтида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этди

«Газетa.uz» манбасига кўра, Саудия Арабистонида 2024 йилги Ҳаж мавсумида 10 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этди. Аввалроқ Саудия томони вафот этганларнинг умумий сони 1300 дан ошганини билдирганди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (29−30 июнь)
28 июнь 2024, 15:28

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (29−30 июнь)

Бешта кинопремьера, очиқ осмон остидаги кинонамойишлар, ижодий маҳорат дарслари, дунёга машҳур футбол юлдузлари билан учрашув, кўргазмалар, спектакллар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Бронзадан олтинга: Reikartz Қўқон меҳмонхонасини ўзгартиради
28 июнь 2024, 15:00

Бронзадан олтинга: Reikartz Қўқон меҳмонхонасини ўзгартиради

Reikartz меҳмонхоналар тармоғи Қўқон марказидаги камтарона меҳмонхонани меҳмондўстликнинг «олтин» стандартида қайта ишга туширишга қарор қилди ва лойиҳага тахминан 100 минг АҚШ доллари сармоя киритди.

Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади
28 июнь 2024, 13:31

Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади

1 октябрдан Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказларининг йиллик рейтингини тузишни бошлайди. Ундаги натижаларга қараб, чекка ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичли 100 та хусусий ўқув марказига ижара харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.

Ангренда аҳолидан чиқиндиларни сотиб олиш шохобчаси ташкил этилди
28 июнь 2024, 11:39

Ангренда аҳолидан чиқиндиларни сотиб олиш шохобчаси ташкил этилди

Ангрен шаҳрида аҳолидан қайта ишланадиган чиқиндиларни харид қилиш шохобчаси барпо этилди. Шохобчанинг ўзида дўкон ҳам ташкил этилган. У ерда фуқаролар чиқиндиларни сотишдан тушган пулга турли буюмлар харид қилиши мумкин.

Самарқандда 6 ёшли болани камар билан калтаклаган эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди
28 июнь 2024, 11:03

Самарқандда 6 ёшли болани камар билан калтаклаган эркак руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

Тойлоқ туманида эркак 6 ёшли болани камар билан калтаклаб, мушт туширди. Болада жароҳатлар аниқланиб, унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Эркак руҳиятида ўзгаришлар борлиги туфайли шифохонага ётқизилди.

Тошкент вилоятида икки хорижлик ташкил этган яширин нарколаборатория аниқланди
28 июнь 2024, 10:50

Тошкент вилоятида икки хорижлик ташкил этган яширин нарколаборатория аниқланди

ДХХ Украина ва Озарбайжон фуқаролари Юқори Чирчиқ туманидаги хонадонда яширин нарколаборатория ташкил этганини аниқлади. Уйдан синтетик гиёҳвандлик воситалари, 7 кг яримтайёр наркотик моддалар ва 237 кг прекурсорлар мусодара қилинди. Гумонланувчилар қамоққа олинди.

Фото: Тошкентнинг Чорсу бозоридаги ёнғин оқибатлари
28 июнь 2024, 10:21

Фото: Тошкентнинг Чорсу бозоридаги ёнғин оқибатлари

«Газета.uz» мухбири Евгений Сорочин тунда кучли ёнғин содир бўлган пойтахтдаги Чорсу бозорида бўлди. Фоторепортаж.

Журналист ва собиқ ҳоким Назиржон Саидов вафот этди
28 июнь 2024, 09:26

Журналист ва собиқ ҳоким Назиржон Саидов вафот этди

Журналист, Андижон вилояти Олтинкўл туманига 1990−1993 йилларда ҳокимлик қилган Назиржон Саидов 76 ёшида вафот этди. У «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими» фахрий унвони, «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мукофотланган.

Тошкентнинг Чорсу бозоридаги йирик ёнғин 1,5 соатда ўчирилди
28 июнь 2024, 07:47

Тошкентнинг Чорсу бозоридаги йирик ёнғин 1,5 соатда ўчирилди

Тошкент шаҳри Чорсу бозори ҳудудидаги дўконларда кучли ёнғин содир бўлди. Уни 12 та ёнғин-қутқарув бригадаси бартараф этди. Қурбонлар йўқ.

Cирдарёда сув таъминоти ходимлари газдан заҳарлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди
27 июнь 2024, 23:29

Cирдарёда сув таъминоти ходимлари газдан заҳарлангани бўйича жиноят иши қўзғатилди

Гулистондаги сув ҳайдаш насос станциясида «Сирдарё вилояти сув таъминоти»нинг 3 нафар ходими газдан заҳарланиб, улардан бири вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

27 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
27 июнь 2024, 22:41

27 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Жиззахдаги BYD заводида ишлаб чиқариш бошланган автомобиллар, АЭС қурилиши шартномасига оид баённома, Ўзбекистоннинг ЖЧ саралаши 3-босқичидаги рақиблари, «Менинг боғим» лойиҳаси бўйича овоз бериш жараёнлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

ИИВ электрон базасида узилишлар кузатилмоқда
27 июнь 2024, 22:21

ИИВ электрон базасида узилишлар кузатилмоқда

ИИВ тегишли электрон базасида техник узилишлар кузатилаётганини маълум қилди. Бир қатор давлат хизматларини кўрсатиш имконияти чекланди. Жарима қарорларининг имтиёзли даври автоматик тиклаб берилади, деб ёзди вазирлик.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг