Шавкат Мирзиёев фан, таълим, тиббиёт, маданият, санъат, спорт каби йўналишларда алоҳида ютуққа эришган 28 нафар йигитни «Мард ўғлон» мукофоти билан тақдирлади.
Президент Зомин туманида Хитойнинг «Мингюан» компанияси билан ҳамкорликда қурилаётган технопаркдаги илк инвестиция лойиҳалари қурилишига старт берди. Махсус зонани инфратузилма билан таъминлаш бўйича манзилли дастур тасдиқланиб, 160 миллиард сўм маблағ йўналтирилди.
Риштон туманидаги бозор олдида тўхтаб турган Lacetti машинасининг газ баллони портлади. ФВБ атрофдаги бир неча киши жароҳат олгани, ИИБ эса бир киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
CMWP консалтинг компаниясининг қурилиш бошқаруви департаменти лойиҳа директори Андрей Шмельков Ўзбекистондаги омборхона кўчмас мулки бозори, Balton Trading Asia томонидан А тоифали омбор қурилиши, унинг ўзига хослиги ва «яшил» стандартларга мувофиқлиги ҳақида гапириб берди.
Пойтахтдаги юқори вольтли линияларда юклама ортиши оқибатида Тошкент шаҳрининг учта тумани ва Тошкент туманининг айрим истеъмолчилари электр таъминотисиз қолди.
Гулистон шаҳридаги сув ҳайдаш насос станциясида «Сирдарё сув таъминоти» компаниясининг 3 нафар ходими газдан заҳарланди. Оқибатда улардан бири вафот этди, 2 нафари ўта оғир аҳволда касалхонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди.
Yandex Go такси хизмати Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларида иш бошлади. Саёҳатлар учун йўл ҳақи нақд ёки иловага боғланган карта орқали тўланади, минимал нарх 2500 сўмдан бошланади.
Тошкентда 31 ёшли эркак иккинчи хотинининг 11 ёшли қизини мунтазам зўрлаб келганликда гумонланмоқда. Қонуний никоҳидан 5 фарзанди бўлган эркакка нисбатан жиноят иши очилди.
«Юксалиш» ҳаракати Тошкент шаҳрида жамоат транспорти йўловчилари орасида сўровнома ўтказди. Улар тиғиз вақтлардаги тирбандлик, «пойгалар», йўл ҳаракати қоидалари ва жадвалининг бузилиши, кондиционерлар ёқилмаслиги, ажратилган йўлакларни назорат қилмаслик каби муаммоларни кўрсатди.
Пойтахтнинг Амир Темур кўчасида Spark ҳайдовчиси скутер ҳайдовчисини қувиб бориб, қарама-қарши йўлакка чиқиб кетди ва уни уриб юборди. Скутер бошқарувчиси касалхонага ётқизилди. Шаҳар ЙҲХБ йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишга ва масофа сақлашга чақирди. Видео.
Киберхавфсизликда ҳамкорлик ўрнатган Ўзбекистон ва Россия, Туркия мудофаа вазири билан кўришган Шавкат Мирзиёев, зўравонликка учраганларга ёрдам беришнинг маъмурий регламенти, байрам муносабати билан мукофотланган журналистлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тазйиқ ва зўравонликка учраганлар «102» телефон рақами орқали ИИВ навбатчилик қисми ёки профилактика инспекторларига, «112» ягона диспетчерлик хизмати ва 1146 «ишонч телефони»га мурожаат қилишлари мумкин. 24 соат ичида ҳимоя ордери расмийлаштирилади.
Ўзбекистон раҳбари ОАВ ходимларини касб байрами билан табриклади. Унинг таъкидлашича, журналистика нафақат «тўртинчи ҳокимият», балки мудофаа ва хавфсизлик каби ҳал қилувчи соҳага айланиб бормоқда. Президент ахборот майдонини сифатли ва рақобатдош контент билан тўлдириш зарурлигини таъкидлади.
25 июнь куни бўлиб ўтган 20-мажлис доирасида «Ўзмиллийбанк» ва Хитой давлат тараққиёт банки ЎМБга 2 млрд юань ажратувчи битимни имзолади.
Бекобод шаҳри ИИБ биносида вафот этгани айтилаётган 43 ёшли эркак иши доирасида бир нафар ички ишлар ходими қамоққа олинди. Марҳумнинг акаси «Газета.uz»га берган интервьюсида бу воқеада жами 8 нафар ходим иштироки бўлганини айтмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тазйиқ ва зўравонликка учраган хотин-қизлар ва уларнинг вояга етмаган фарзандларига ижтимоий хизмат кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Янгиҳаёт туманидаги заводда ноқонуний муомаладан мусодара қилинган 2,1 тоннадан зиёд гиёҳвандлик воситалари ёқиш йўли билан йўқ қилинди. Уларнинг асосий қисмини каннабис, марихуана, гашиш ва опий ташкил қилади. Фото.
Artel`дан Dual Inverter технологиясига эга совиткичларнинг иккита янги модели тақдим этилди. Ушбу ечим юқори энергия самарадорлиги билан бир қаторда узоқ хизмат муддатини ҳам таъминлайди.
Тармоқларда Шайхонтоҳур туманида эркак гул дўконидаги сотувчи қизни бўғиб, сўнгра уни тинчлантиришга ҳаракат қилган яна икки йигитни ургани акс этган видео тарқалди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Паркент туманида юк машинаси пиёдаларни ўтказиб юбораётган иккита Cobalt, Spark ва Lacetti`нинг орқасидан келиб урди. Воқеа оқибатида ҳеч ким жароҳатланмади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг