Ўзбекистонда интернет орқали гиёҳвандлик воситаларини, уларнинг аналогларини ёки психотроп моддаларини тарқатганлик, реклама қилганлик ҳамда намойиш этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиламоқда. Тегишли қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
22−23 июнь кунлари Ўзбекистон бўйича ҳарорат фони ўзгармайди, кечалари 20−25 даража, кундузи 34−39 даража иссиқ атрофида бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол кучайиши эҳтимоли бор.
ЖИБ Шайхонтоҳур тумани суди жамоат жойида юзини таниб бўлмас даражада ёпиб юрган йигитга нисбатан 15 сутка қамоқ ва 3,4 млн сўм жарима белгилади. Унга қўйилган 3 та ҳуқуқбузарлик айбловининг биттаси ортиқча расмийлаштирилган деб топилди.
Ғаллаорол туманидаги 16-боғчада тарбиячи болаларни ҳақоратлаб, уларни оёқ кийим билан калтаклади. Вилоят Мактабгача таълим бошқармаси ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинганини билдирди.
Пойтахтдаги Темур Малик кўчасининг (Тошкент ҳалқа йўли) Буюк ипак йўли кўчаси билан кесишмасидаги кўприк ўрнида вақтинча айланма йўл ташкил этилди. Ҳудудда 1 авгутсга қадар реконтсрукция ишлари олиб борилади.
Бош прокуратура ва Рақобат қўмитаси раҳбарлиги учун номзодлар, ноткоин савдоси ноқонунийлигини айтган ИЛМА, Қашқадарё шифохоналарига тиббий жиҳозлар берган Япония, ратификация қилинган ХТМ конвенцияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Президентга 10 та ОТМ ҳузурида олий муҳандислик мактаблари очиш режалари тақдим этилди. Уларда икки йиллик амалий магистратура дастурлари йўлга қўйилади — биринчи курсда талабалар корхоналар буюртмаси асосида янги маҳсулотларни лойиҳалаштирса, иккинчи курсда уларни корхоналарда синовдан ўтказади.
Ўзбекистон Халқаро меҳнат ташкилотининг оилавий мажбуриятларга эга ишчилар — эркаклар ва аёллар — учун тенг имкониятлар тўғрисидаги конвенциясини ратификация қилди.
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларини аниқлади. Хусусан, бир ҳолатда Сайхунобод тумани ҳокими ўринбосари тадбиркордан 25 минг доллар пора олишда гумонланиб ушланди.
Жаҳон тиллари университетининг 20 ёшли талабаси Бўрижар каналида чўкиб вафот этди. У курсдошлари билан чўмилмоқчи бўлган, бироқ сув оқими тезлиги ҳамда совуқ бўлгани оқибатида оқиб кетган.
Япония ҳукумати дастури доирасида Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт ташкилотларига 195 минг долларлик тиббиёт жиҳозлари топширилди. Кўз жарроҳлиги учун факоэмулсификатор, ультратовуш диагностик ускунаси, видеоэндоскоп, жарроҳлик аспиратори шулар жумласидан.
ФВВ ходимлари пойтахтнинг Янгиҳаёт туманидан ўтган Чирчиқ дарёсида ҳушсиз ҳолда оқиб кетаётган эркакни қутқарди. У балиқ овига боргач, сувга тушиб кетган оёқ кийимини олмоқчи бўлган ва мувозанатни йўқотиб, ўзи ҳам оқиб кетган.
Тошкент вилояти божхоначилари томонидан чегарада умумий қиймати салкам 2 млрд сўмлик 1696 грамм заргарлик буюмларини ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлган икки шахс ушланди.
Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қутқарувчилари Бўстонлиқ туманидаги тоғларда адашиб қолган тўрт нафар фуқарони пастга туширишга ёрдам берди.
Тошкентдаги «Чорсу» бозори олдида қора рўмол кийган, шахсини идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсиб юрган 22 ёшли йигит ушланди. Унга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик расмийлаштирилди.
UzAuto Motors 21 июнь куни соат 10:00 да 25 минг дона Cobalt учун контрактацияни очади. Компания шартномалар бўйича тўлов 7 календарь кунида амалга оширилиши лозимлигини эслатиб ўтди.
Ўзбекистоннинг 8 та вилоятидаги тоғли жойларда 20−24 июнь кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.
Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманидаги саккизта маҳалла пайшанба куни соат 9:00 дан 17:00 гача электр таъминотисиз қолади.
Педагоглар малакаси ва маошини ошириш бўйича таклифлар, Россияга киришда қийинчиликка учраётган ўзбекистонликлар, Ҳаж вақтида вафот этган зиёратчилар, Ўзбекистон орқали афғонларни депортация қилмоқчи бўлаётган Германия ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Nemolchi.uz лойиҳасига мурожаат қилган аёл қўшниси беш ёшли қизига нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилгани, аммо профилактика инспектори унинг аризасини қабул қилмаганини айтди. БП эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ва ходимнинг хатти-ҳаракатлари устидан ички текширув ўтказилишини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг