112 ягона диспетчерлик хизмати 1 июндан бошлаб Тошкент шаҳри ва вилоятида, кейинчалик босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ишга туширилади. Бу рақам фавқулодда вазиятлар вақтида шошилинч ёрдам олишга мўлжалланган бўлиб, АҚШдаги 911 хизматининг аналоги ҳисобланади.
2026 йилгача ЖСТга аъзо бўладиган Ўзбекистон, энергия самарадорлиги рейтингини жорий этиш таклифи, тартибга солинаётган хорижий консультантларни жалб қилиш тизими, 35 млрд долларга етган давлат қарзи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Хоразм вилоятида «шикоятчилар» рўйхатлари шакллантирилиб, унга «ариза ташкиллаштиришни одат қилиб олган ва норози кайфиятни кучайтиришга ҳаракат қиладиган» 44 нафар фуқаро киритилди, деб ёзди Kun.uz. Бундай рўйхатлар қонунчиликка зид ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Экология вазирлиги собиқ МХХ биноси ҳудудидаги эман дарахтларини Улуғбек қишлоғига кўчиришга рухсат бермаган (бундай тартиб йўқ). Жараёнга масъул компания раҳбари кўчирилган дарахтларни суратга олмоқчи бўлган фотографга тўсқинлик қилди. У ўзини агрессив тутиб, фотографга энергетик ичимлик сепди.
Жаҳонгир Азимов Миллий масс-медиа фонди директори этиб тайинланди. У аввал «Дунё» ахборот агентлиги ва «Газета.uz» нашрида ишлаган ҳамда Тошкентдаги Вебстер университетида дарс берган. Акрамжон Фозилов мазкур фонднинг васийлик кенгаши раиси бўлди.
ЮНИСЕФ Қашқадарё вилоятига 150 минг она-болага тиббий хизмат кўрсатишни яхшилаш учун кислород ускуналарининг биринчи партиясини етказди. Улар ёрдамида янги туғилган чақалоқларнинг омон қолиш кўрсаткичлари ошиши таъкидланди.
Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент, Самарқанд ва Наманган вилоятларида жами 78 кг гиёҳвандлик воситаларини мусодара қилди. Гиёҳванд моддалар Тожикистон ва Афғонистондан олиб келингани аниқланди. Видео.
Тошкент шаҳри Сергели туманида узунлиги 510 метр бўлган эскирган иссиқлик қувурини янгилаш ишлари бошланди. Шу муносабат билан ҳудуддаги айрим йўлларда транспорт ҳаракати камида бир ойга чекланди (харита).
2024−2025 ўқув йили учун абитуриентларни рўйхатга олиш 5 июнда бошланиб, 25 июнга қадар давом этади. Давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари июль-август ойларида ўтказилади.
Бўстонлиқ туманида автомобиль эҳтиёт қисми ичидан тахминий нархи 4,8 млрд сўм бўлган 6 кг синтетик гиёҳвандлик воситаси топилди. Моддалар Telegram бот ёрдамида Қирғизистондан етказиб берилгани аниқланди.
Қизларга технология соҳасида ўз йўлини топишга ёрдам бериш Women in Tech Tashkent жамиятининг асосий мақсадидир.
Сирдарёда Captiva ҳайдовчиси машинасини қасддан бир гуруҳ одамлар орасида кескин бошқариб, уларни босиб кетишга ҳаракат қилди. ИИБ унга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
ФНҚИЗ учун тўлиқ суммани тўламаган Saneg, Тошкентга келтирилган янги метро поездлари, футзал бўйича ЖЧ мухлислари учун транспорт чегирмалари, Ўзбекистонга визасиз режим жорий қилган Таиланд ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳри Сергели туманида King Long автобуси тепловоз билан тўқнашди. Ҳодисада жароҳатланганлар йўқ. ЙТҲга темирйўл кесишмасининг назоратчи ходими воқеа жойида бўлмагани сабаб қилиб кўрсатилди.
Намангандаги жазони ижро этиш муассасасида гиёҳванд моддалар савдоси сабаб қамалган 24 ёшли маҳкум ўзини осиб, вафот этди. Марҳумнинг онаси ўғлининг танасида қийноқ излари борлигини айтди, Бош прокуратура эса маълумотни рад этмоқда.
Тошкентдаги «Янги Ўзбекистон» боғи 1 июнь куни пляжига 10 мингта ўйинчоқ ўрдак туширмоқчи. Экология вазирлиги бу каби ҳолатлар жавобгарликка сабаб бўлишини билдириб, янгиликни «кескин қоралади».
Жиззах вилояти Зарбдор туманида «КамАЗ» ҳайдовчиси дўкон ёнида турган Spark машинасининг орқасига келиб урган. Оқибатда машинага ҳам, дўконга ҳам жиддий зарар етган. Ҳолат вилоят ИИБ томонидан ўрганилмоқда.
Пойтахтдаги турли сайёҳлик фирмалари ходимлари фуқароларни сохта ҳужжатлар орқали Ҳаж сафарига юбориш эвазига улардан пул олган вақтда ушланди. Қўқон шаҳрида кузатилган иккита ҳолатда ҳам бундай хизмат учун фуқаролардан 6000 доллардан сўралгани аниқланди.
Uzum Market миллий маркетплейси мижозларга буюртмаларни UzPost бўлимларидан олиш имкониятини тақдим қилди. Бугунги кунда хизмат Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида мавжуд.
Мирзо Улуғбек туманида Monza ва Nexia-1 автомобиллари тўқнашди. Оқибатда Nexia ҳайдовчиси жароҳат олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг