Onix турар жой мажмуасидаги коттежлар учун капитал таъмирлаш ва кадастр билан эрта бронь қилиш имконияти мавжуд.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги тўқайзорда олдин тахмин қилинганидек 1500 та эмас, 775 та дарахт ва бута ёқиб юборилгани аниқланди. Оқибатда табиатга 459,6 млн сўм зарар етган. Экология бўлими ерни аукциондан олиб, давлатга қайтариш бўйича прокуратурага сўровнома юборди.
Юнусобод туманидаги 235-мактабнинг 4 нафар 8-синф ўқувчиси дарс пайтида қарта ўйнагани учун уларнинг ота-оналари жавобгарликка тортилди. Синф раҳбарига эса интизомий чора кўрилди.
Ўзбекистондаги биринчи чиқиндиларни ёқиш заводини қуриш бўйича China CAMC Engineering компанияси билан келишувга эришилди. Заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқиш учун Хитойдан эксперт гуруҳ юборилади. Ўзбекистон чиқиндиларни ёқиш орқали электр энергияси олишни мақсад қилган.
Матбуот эркинлиги рейтингида 11 ўрин пастлаган Ўзбекистон, Қирғизистоннинг Тошкентдаги янги элчихонаси, тўқимачилик соҳасидаги тадбиркорларга имтиёзлар, газ транспорти тизимини модернизация қилиш зарурати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Маҳаллаларда зўравонликка учраган аёлларга ижтимоий ёрдам берилмаяпти, дейилади президент билан учрашувда. Буни ўзгартириш режалаштирилмоқда. «Инсон» марказлари томонидан туман миқёсида ёрдам кўрсатилади. Зўравонликка қарши кураш таълим ва меҳнат муносабатлари соҳаларида ҳам кўриб чиқилади.
Қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов нега ижара ҳақининг энг кам миқдори жорий этилганини тушунтирди. Унинг сўзларига кўра, агар бошқарув органи минимал тарифдан паст миқдорни белгиласа, уйни тегишли ҳолатда сақлаб туролмайди.
Тошкентда «танишиб, кейин турмуш қуриш» мақсадидаги эркак 17 ёшли қизга тегиниб, қаршилик кўрсатганида, юзига урди. Жабрланувчи бошқаларга ўрнак бўлиши учун унга энг қаттиқ жазони беришни сўради. Суд уни 2,5 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Zamonaviy Himoya компанияси (Sovremennaya Zashchita МЧЖ) адвокатлар билан ҳамкорликда жисмоний шахснинг банкротлик тўғрисидаги ишини қўллаб-қувватлашга киришди.
Чилонзор туманида энагаси болалар аравачасида олиб кетаётган 1 ёшли қизнинг устига дарахт қулади. Оқибатда бола воқеа жойида ҳалок бўлди.
Тўққизта кинопремьера, кўргазмалар, жаз фестивали, «Мўъжизалар вақти» ярмаркаси, «Беном» гуруҳи концерти, театрлардаги спектакллар, болалар учун шоу-дастурлар, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Ўзбекистон ва Қатар ўртасида қўшма қўмитанинг биринчи йиғилиши Тошкентда ўтказилиши кутилмоқда. Унда Ўзбекистон фуқароларини Қатарда иш билан таъминлаш бўйича ўзаро музокаралар бўлиб ўтади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат +20…+25 даража атрофида бўлади. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзонлар кузатилади.
Тошкент шаҳри «Эски жўва» бозорида жойлашган заргарлик дўконидан 49 миллион сўмлик тилла буюмлар ўғирлаб кетишда гумонланган 12 ёшли бола ва унинг онаси қўлга олинди.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири биринчи ўринбосари Шерзод Хидоятов нима учун «квартплата»дан қарздор хонадон эгаларини электрдан узиш режа қилинаётганини тушунтирди. Янги тизим эксперимент тариқасида Навоийдан бошланади, аммо бунинг учун қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш талаб этилади.
Тошкентда «Зики эски шаҳар» лақаби билан танилган, декабрь ойида ўтказилган рейд чоғида ҳибсга олинган Лутфилла Умаров 6 йил 2 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Россияга киришда Ўзбекистон ва Қирғизистондан борган мигрантлар чегарада ушлаб турилгани, телефонлари олиб қўйилиб, овқат ва сувсиз қолдирилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ўзбекистон Миграция агентлиги Россиядаги ваколатхона билан боғланилганини билдириб, бундай ҳолатлар бўлаётганини рад этди.
1 майдан бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ипотека кредитларини ажратишда ипотека предметини суғурта хавфларидан суғурта қилиш талаби бекор қилинди.
«Чегара билмас мухбирлар» ташкилотининг матбуот эркинлиги рейтингида Ўзбекистон 2023 йилги ўрнидан 11 поғона пастлаб, 180 та давлат орасида 148-ўринни эгаллади. Мамлакатда ОАВ эркинлиги билан боғлиқ вазият «мураккаб»дан «жуда жиддий» босқичга ўтди.
Ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг