«Чирчиқ шағал саралаш» корхонаси директори Юқори Чирчиқ туманидаги ғалла ва чорвачилик учун ажратилган 260 гектар ерни 400 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. У 40 минг долларни бўнак сифатида олаётганида қўлга тушди.
Молия институтларини Қамбарота ГЭС-1 лойиҳасида иштирок этишга чақирган бош вазир, инвесторларни Ўзбекистонга чорлаган президент, қурувчи ташкилотларнинг уй шартномаларидаги нархлари, ЕТТБ кўмагида хусусийлаштириладиган «Асакабанк» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда Мусулмонлар идораси кўмагида «Тошкент Қуръони» номи билан машҳур бўлган Усмон мусъҳафини консервация ва реставрация қилиш режалаштирилмоқда. Лойиҳада хорижлик мутахассислар ва реставраторлар иштирок этади.
Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга my.gov.uz орқали онлайн ариза бериш мумкин. Хизматдан фойдаланиш бепул.
Йил охиригача Yandex Ўзбекистоннинг икки шаҳрида болалар учун дастурлаш мактаблари ва информатика ўқитувчилари учун бепул дастурлаш курсларини очишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
Учта туманга тайинланган ҳокимлар, пенсиянинг янги энг кам миқдорлари, Осиё ва Океания кубоги чемпиони бўлган ўзбекистонлик ҳоккейчилар, биринчи чоракда 5 баравар кўп фойда кўрган UzAuto Motors ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб иш стажи тўлиқсиз чоғдаги ёшга доир пенсия ва боқувчисини йўқотган оиланинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз аъзоси учун пенсия миқдори 4,3 фоизга оширилади. Бу миқдор минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичи (камбағаллик чегараси) даражасига етказилди.
Тошкент вилоятидаги Сирдарё қирғоғида ноқонуний балиқ овлаётган эркаклар икки нафар экология инспекторига ҳужум қилди. Улар инспекторларни сувга итариб, резина қайиқларини ёқиб юборган ва қочиб кетган.
3, 4, 5 май кунлари Самарқанд−Тошкент−Самарқанд йўналишида «Афросиёб» электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилмоқда.
Ўзбекистонда ФАО ва Европа Иттифоқи кўмагида хавфли кимёвий моддаларни бошқаришни таъминлаш лойиҳаси амалга оширилмоқда. 4 млн евролик лойиҳа хавфли пестицидларни сув ва тупроқ таркибидан ажратиш, кимёвий чиқиндиларни тозалаш, зараркунандаларга қарши кураш ва бошқаларни назарда тутади.
Экология вазирлиги Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олиниши оқибатида табиатга 83,3 млрд сўм зарар етказилганини аниқлади. Айбдорларга чора кўриш мақсадида ҳужжатлар Бош прокуратурага юборилди.
Тошкентда Mutolaa лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди — бепул мобил илова ўзбек тилидаги 1000 дан ортиқ китобларни ўз ичига олган, уларнинг ярмидан кўпи аудио версиясига эга. Матнлар профессионал дубляж актёрлари томонидан ўқилган.
Самарқанд шаҳрида Сobalt йўлнинг белгиланмаган қисмидан ўтаётган 15 ёшли ўқувчини уриб юборди. ЙТҲ оқибатида қиз шифохонага ётқизилди.
Фарғона вилояти Қўштепа тумани прокурори ўринбосарига нисбатан фирибгарлик ва пора моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди. У суд юритувидаги иш юзасидан айбдор шахсга нисбатан жазони енгиллатиб бериш эвазига 2000 доллар олишда гумон қилинмоқда.
Ўзбекистонда 3−6 май кунлари кучли ёмғирлар ёғиши ҳисобига тўққизта вилоятнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқини ҳодисалари юз бериши мумкин. Айрим жойларда шамол кучайиб, чанг-тўзон ҳам кузатилади.
Yandex Go Ўзбекистонда электромобиллар, жумладан BYD, Dongfeng, Hongqi ва бошқаларни ўз ичига олган такси тарифини ишга туширади. Компания унинг жорий этилишини мижозларнинг электромобиллардан фойдаланиш бўйича барқарор талаби билан изоҳлади.
Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 34−54 километрлари оралиғида 3 майгача транспорт ҳаракати чекланди. Бўстонлиқ туманига ташриф буюрувчиларга Чирчиқ шаҳри орқали ҳаракатланиш тавсия этилади.
Янги Наманган туманида 68 ёшли эркак кўчада ўйнаётган 7 ёшли қизни машинасига чиқариб, унга нисбатан уятсиз ҳаракатлар қилишда гумонланмоқда. Болалар омбудсмани эркакнинг ички ишлар тизимига алоқаси йўқлиги, ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилгани ва тергов кетаётганини билдирди.
Бухорода «Арк» мажмуаси, «Хўжа калон» масжиди, «Хусайни» ва «Нодир девонбеги» мадрасалари реставрацияси учун ажратилган 3,3 млрд сўм талон-торож қилингани аниқланди. Ҳолатлар бўйича Бухоро минтақавий реставрация маркази мансабдорлари ва бошқаларга жиноий иш очилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг