Жамият

Туркиядаги ўзбекистонликлар тармоқлардаги экстремистик контентлардан огоҳлантирилди
4 апрель 2024, 15:54

Туркиядаги ўзбекистонликлар тармоқлардаги экстремистик контентлардан огоҳлантирилди

Март ойида Туркияда ўзбекистонлик фуқаро ИШИДга алоқадорликда гумонланиб, қўлга олинганди. Бироқ айблов тасдиқланмагач, у қўйиб юборилди. Туркиядаги бош консулхона ижтимоий тармоқлардаги экстремистик каналларга кирмаслик, мутаассиблик руҳидаги нашида ва маърузаларни сақламасликни тавсия қилди.

Тошкентнинг Гулбозор маҳалласида туризм кўчаси очилди
4 апрель 2024, 15:49

Тошкентнинг Гулбозор маҳалласида туризм кўчаси очилди

Президент пойтахтнинг қадимий қисмида жойлашган, сайёҳлик кўчаси барпо этилган Гулбозор маҳалласида бўлди. Ҳудуд кечаю кундуз фаолият юритиши ва Шайхонтоҳур туманида ташкил этилаётган «туризм ҳалқаси»нинг бир қисми бўлиши мумкин.

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида тайинловлар амалга оширилди
4 апрель 2024, 15:30

Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигида тайинловлар амалга оширилди

Абдурауф Абдуқаюмов Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Одилжон Тохиров эса ўринбосар этиб тайинланди. Шунингдек, Азамат Абдурахманов агентликнинг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси бошлиқ бўлди.

«Ҳоким топшириқ берди». Раҳбарларни Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа ҳокими ўринбосари иши текширилмоқда
4 апрель 2024, 15:21

«Ҳоким топшириқ берди». Раҳбарларни Open Budget учун овоз йиғишга мажбурлаган Қизилтепа ҳокими ўринбосари иши текширилмоқда

Навоий вилояти Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари Ўлмас Истамов қатор раҳбарларга Open Budget учун овоз йиғишда сусткашлик қилганини айтиб, уларни «ноинсоф» деб атади. «Кечгача 50 тадан овоз йиғмасанг, ҳаммангни йўқотаман», дея таъкидлаган Истамовга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Тошкентда 15 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши жароҳатланди
4 апрель 2024, 13:40

Тошкентда 15 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши жароҳатланди

Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида «КамАЗ» ва 14 та енгил автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди. Жароҳат олган 2 кишига биринчи ёрдам кўрсатилди. Ҳодиса катта тирбандликни келтириб чиқарди.

Тошкентдаги Юнусобод деҳқон бозорини олти қаватли қилиш таклиф этилмоқда
4 апрель 2024, 13:14

Тошкентдаги Юнусобод деҳқон бозорини олти қаватли қилиш таклиф этилмоқда

Ўзбекистон президентининг айтишича, хорижий инвесторлар Юнусобод деҳқон бозорига 40 миллион доллар сармоя киритиш ва уни ер остида икки қават, ер устида олти қаватли бозорга айлантиришни таклиф қилган. Унинг сўзларига кўра, бозор бир қаватли бўлгани учун «димиқиб кетган».

Йирик ЙТҲ туфайли эски ТошМИ яқинида катта тирбандлик юзага келди (фото)
4 апрель 2024, 11:02

Йирик ЙТҲ туфайли эски ТошМИ яқинида катта тирбандлик юзага келди (фото)

Пойтахтдаги эски ТошМИ яқинидаги Махтумқули кўчасида иккита юк машинаси ва кўп сонли енгил автомобиллар иштирокида ЙТҲ содир бўлди — воқеа жойида бўлган «Газета.uz» мухбири 15 га яқин машинани санади. Марказ томон ҳаракат вақтинча тўхтаб қолди. Фото.

ДХХ уч нафар мансабдорни пора олишда гумонлаб, қўлга олди
4 апрель 2024, 10:39

ДХХ уч нафар мансабдорни пора олишда гумонлаб, қўлга олди

ДХХ Андижон, Қашқадарё ва Тошкентда катта миқдорда пора олаётган мансабдор шахсларни ушлади. Уларга нисбатан жиноят иши очилиб, тергов олиб борилмоқда.

Тошкент вилоятида 5-қаватдан қулаб вафот этган аёлнинг эри ушланди
4 апрель 2024, 09:53

Тошкент вилоятида 5-қаватдан қулаб вафот этган аёлнинг эри ушланди

Бекобод туманида эри билан жанжал вақтида 5-қаватдан ўзини ташлаб вафот этган аёлнинг эри ушланди. Аввалроқ унинг қўшнилари аёл пастга тушиб кетиши олдидан «яшашни истамайман, калтакларингдан тўйиб кетдим», дея бақирганини эшитганди.

3 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
3 апрель 2024, 22:48

3 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Теракт ҳақидаги чақириқлар бўйича мурожаат қилган ИИВ, Тошкент шаҳри ҳокими лавозимига тасдиқланган Шавкат Умурзоқов, меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш учун янги чоралар, Юнусободдаги айрим биноларни тадбиркорларга беришни айтган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Президент Янги Тошкентдаги бинолар қурилишига тамал тоши қўйди
3 апрель 2024, 22:28

Президент Янги Тошкентдаги бинолар қурилишига тамал тоши қўйди

Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент шаҳридаги илк иншоотлар қурилишини бошлаб берди. Бу ерда, хусусан, «Янги Ўзбекистон» университети, Миллий кутубхона, Миллий театр, Адабиёт музейи қурилади. Давлат раҳбари ўз нутқида: «Булар маърифатли жамият барпо этиш ғоямизнинг асоси ва намунаси бўлади», — деди.

Президент Тошкентдаги болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлди (+фото)
3 апрель 2024, 21:12

Президент Тошкентдаги болалар мусиқа ва санъат мактабида бўлди (+фото)

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактаби билан танишди. У ўтган йили республика бюджети маблағлари ҳисобидан қурилган эди. Жорий ўқув йилида 145 нафар бола биринчи синфга қабул қилинган. Фото.

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
3 апрель 2024, 20:56

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида носозлик туфайли қарама-қарши йўналишга чиқиб кетган юк машинаси билан тўқнашув оқибатида Toyota микроавтобуси ҳайдовчиси ва унинг етти нафар йўловчиси — Ўзбекистон фуқаролари — ҳалок бўлди.

Номаълум шахслар терактлар ҳақида чақириқлар юбормоқда, ИИВ ёзишмаларга кирмаслик ва 102 рақамига қўнғироқ қилишни сўради
3 апрель 2024, 20:29

Номаълум шахслар терактлар ҳақида чақириқлар юбормоқда, ИИВ ёзишмаларга кирмаслик ва 102 рақамига қўнғироқ қилишни сўради

ИИВ номаълум шахслар томонидан терактлар уюштириш учун пул таклиф этилаётгани ҳақида огоҳлантирди. Аҳолидан уларга ҳеч қандай муносабат билдирмаслик, хабар юборувчиларни блоклаш ва 102 рақамига хабар бериш сўралади.

Тошкентда 2022 йилда теракт уюштирмоқчи бўлганлар 10 йилдан 15 йилгача қамалгани маълум бўлди
3 апрель 2024, 18:17

Тошкентда 2022 йилда теракт уюштирмоқчи бўлганлар 10 йилдан 15 йилгача қамалгани маълум бўлди

2022 йилда Тошкент шаҳрида теракт содир этмоқчи бўлган жиноий гуруҳнинг 4 аъзоси ушланиб, 10 йилдан 15 йилгача қамалган. Улар халқаро террорчилик ташкилотининг ўзбекистонлик вакили билан танишиб, Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, шунингдек, аэропортда теракт қилмоқчи бўлган.

Март ойида ҳарорат рекордлари қайд этилмади — Ўзгидромет
3 апрель 2024, 18:15

Март ойида ҳарорат рекордлари қайд этилмади — Ўзгидромет

Ўзбекистонда баҳорнинг биринчи ойида об-ҳаво кўп йиллик қийматларга яқин бўлди. Бир нечта совуқ тўлқинлар ҳам кузатилди. Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр даражасида, баъзан ундан ортиб кетди. Айнан март ойида баландлиги 4−25 смгача етган қор ёғди, айрим жойларга сел келиб, ҳудудларни сув босди.

Бухорода устидан юк машинаси ўтиб кетаётган кўприк қулаб тушди
3 апрель 2024, 16:31

Бухорода устидан юк машинаси ўтиб кетаётган кўприк қулаб тушди

Жондор туманида устидан юк машинаси ўтиб кетаётган кўприк қулаб тушди. Ҳокимлик ҳолат бўйича ўрганишлар олиб борилаётганини маълум қилди.

Ўзбекистонда «Турон йўлбарслари» ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилади
3 апрель 2024, 15:10

Ўзбекистонда «Турон йўлбарслари» ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилади

Ўзбекистонда ҳар йили ўқувчилар ўртасида «Турон йўлбарслари» ҳарбий спорт мусобақалари ўтказилади. Мусобақа «Темур тузуклари» билимдони, камондан ўқ отиш, қуролни тўлиқ бўлмаган қисмларга ажратиш ва йиғиш, спорт қуролидан ўқ отиш, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатиш каби шартларни ўз ичига олади.

Кимё университетига 2024−2025 ўқув йили учун қабул бошланди
3 апрель 2024, 15:00

Кимё университетига 2024−2025 ўқув йили учун қабул бошланди

Тошкент Кимё халқаро университети 2024−2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабулини бошлади. Университетда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари асосида таълим олиш имконияти мавжуд.

Тошкентда судья пора олишда гумонланиб ушланди
3 апрель 2024, 14:58

Тошкентда судья пора олишда гумонланиб ушланди

Сергели туман суди судьяси пора олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши унинг ваколатини тугатди ва жиноий жавобгарликка тортишни тасдиқлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг