Жамият

Хоразм вилояти ҳокими боксчи Исроил Мадримовга 2 хонали уй совға қилди (видео)
27 март 2024, 16:34

Хоразм вилояти ҳокими боксчи Исроил Мадримовга 2 хонали уй совға қилди (видео)

Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Рахимов ташаббуси билан WBA чемпиони Исроил Мадримовга икки хонали уй совға қилинди. Бунгача унга чемпионлик учун президент совғаси — Tahoe автомобили, шунингдек, ички ишлар вазири томонидан майор махсус унвони берилганди.

6 та вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди
27 март 2024, 16:14

6 та вилоятда қор кўчиши хавфи эълон қилинди

28 мартдан 2 апрелгача Ўзбекистоннинг 6 та вилоятидаги айрим ҳудудларда қор кўчиши хавфи мавжуд. Шунингдек, 27−31 мартда тоғолди ва тоғли жойларда сел-сув тошқини ҳам юзага келиши мумкин.

1 июлдан мактаблар ва пиёдалар ўтиш жойлари олдида махсус камералар ўрнатиш бошланади
27 март 2024, 15:40

1 июлдан мактаблар ва пиёдалар ўтиш жойлари олдида махсус камералар ўрнатиш бошланади

Ўзбекистонда 1 июлдан бошлаб босқичма-босқич тўрт ва ундан юқори тасмали йўллардаги пиёдалар ўтиш жойлари, мактаблар яқини ва бошқа жойларда йўл ҳаракати қоидабузарликларини қайд этувчи камераларни ўрнатиш бошланади. Ҳукумат автоматлаштирилган тизимларни ўрнатиш тартиби ва талабларини тасдиқлади.

160 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Туркияга киритилмади, уларнинг 54 нафарига мамлакатга кириш тақиқланган — Миграция агентлиги
27 март 2024, 15:31

160 дан ортиқ Ўзбекистон фуқароси Туркияга киритилмади, уларнинг 54 нафарига мамлакатга кириш тақиқланган — Миграция агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Истанбул аэропортида, асосан, 20−35 ёшдаги хорижликлар учун хавфсизлик чоралари кучайтирилгани ҳақида хабар берди. Январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг 163 нафар фуқароси Туркияга киритилмаган, улардан 54 нафарига мамлакатга кириш тақиқланган бўлган.

Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади
27 март 2024, 15:18

Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилади

Тошкентдан Наманган, Фарғона ва Андижон шаҳарларига микроавтобус қатнови ташкил этилади. Шу муносабат билан Транспорт вазирлиги очиқ тендер ўтказилишини маълум қилди.

UzFood 2024 кўргазмасида Made in Moscow стенди иштирок этмоқда
27 март 2024, 15:00

UzFood 2024 кўргазмасида Made in Moscow стенди иштирок этмоқда

26−28 март кунлари бўлиб ўтаётган 23-халқаро UzFood 2024 кўргазмасида Made in Moscow стенди 16 та озиқ-овқат саноати ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларини тақдим қилмоқда.

ANORBANK «Ўзбекистон тижорат банкларининг энг яхши мобил иловалари» рейтингида биринчи ўринни эгаллади
27 март 2024, 13:00

ANORBANK «Ўзбекистон тижорат банкларининг энг яхши мобил иловалари» рейтингида биринчи ўринни эгаллади

SNS Ratings агентлиги томонидан тузилган «Ўзбекистон тижорат банклари мобил иловаларининг якуний рейтинги»да ANORBANK 96,09 балл билан биринчи ўринни эгаллади.

Андижонда 8 млрд сўмлик ерости ўтиш йўли қуриш режа қилинмоқда
27 март 2024, 12:20

Андижонда 8 млрд сўмлик ерости ўтиш йўли қуриш режа қилинмоқда

Андижон шаҳрида қиймати 8 млрд 215 млн сўм бўлган ерости ўтиш йўли қурилиши режа қилинмоқда. Айни пайтда Хўжаобод туманида ҳам 4,9 млрд сўмлик ерости ўтиш йўли қуриляпти.

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни кучайтирилган хавфсизлик чораларига амал қилишга чақирди
27 март 2024, 12:04

Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларни кучайтирилган хавфсизлик чораларига амал қилишга чақирди

Миграция агентлиги Москвадаги теракт фонида Россияга бораётган ва у ерда яшаётган ўзбекистонликлардан кучайтирилган хавфсизлик чораларига амал қилишни сўради. Агентлик, шунингдек, «Газета.uz»га «Ўзбекистонликларга патент бермаяпти, чиқариб юборяпти, деган гапларнинг кўпи рост эмас»лигини билдирди.

Тошкентда тиланчилик қилиб юрган аёлларнинг ёш фарзандлари ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди
27 март 2024, 11:52

Тошкентда тиланчилик қилиб юрган аёлларнинг ёш фарзандлари ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди

ИИББ Учтепа туманида 26 нафар тиланчилик билан шуғулланиб юрган аёлни аниқланди. Уларнинг 13 нафар ёш фарзанди ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам марказига жойлаштирилди. Аёлларнинг айримлари пул топиш учун ўзгаларнинг ёш фарзандини ижарага олгани аниқланди. Фуқароларга профилактик тушунтириш берилди.

Қозоғистонда Automechanika Astana 2024 автокўргазмаси бўлиб ўтади
27 март 2024, 11:00

Қозоғистонда Automechanika Astana 2024 автокўргазмаси бўлиб ўтади

17−19 апрель кунлари Остонада Automechanika Astana халқаро кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда 20 та мамлакатдан автомобиль компонентлари ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш маҳсулотлари намойиш этилади.

Сурхондарёда археологик ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб ташлангани аниқланди
27 март 2024, 10:56

Сурхондарёда археологик ёдгорлик молхона қуриш учун бузиб ташлангани аниқланди

Учта ҳудудда археологик ёдгорликларга қарийб 30 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди. Хусусан, V-VII асрларга оид Каттатепа ёдгорлиги молхона қуриш учун бузилган, Бадахшонтепа объекти экин майдонига айлантирилган ва Толмозортепа техника ёрдамида текислаб юборилган.

«Ҳайдовчидан тез ҳайдамасликни бир неча бор сўрадик». Мактаб ўқувчилари — Бухорода автобусда рўй берган ЙТҲ ҳақида
27 март 2024, 10:10

«Ҳайдовчидан тез ҳайдамасликни бир неча бор сўрадик». Мактаб ўқувчилари — Бухорода автобусда рўй берган ЙТҲ ҳақида

Бухоро вилояти театрига кетаётиб ЙТҲга учраган мактаб ўқувчилари автобус ҳайдовчисидан тезликни оширмасликни бир неча бор сўраган. ЙТҲ оқибатида бир ўқувчи воқеа жойида, бир қиз эса шифохонада вафот этган. Шифокорларнинг таъкидлашича, болалар нима бўлганини эсларкан, кучли стрессни бошдан кечирган.

Тошкентда фуқароларнинг 6,1 млрд сўмини алдаб олган автосалон эгалари қамалди
27 март 2024, 09:40

Тошкентда фуқароларнинг 6,1 млрд сўмини алдаб олган автосалон эгалари қамалди

Тошкентда фуқаролардан 6,1 млрд сўмни фирибгарлик йўли билан олган автосалон эгалари 8−9 йилгача қамалди. Улар харидорларни қабул қилишда GM Uzbekistan билан шартнома тузгани ва машиналарни 3 ойда автосалондан чиқариб беришини айтган.

26 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
27 март 2024, 00:08

26 март куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Умра зиёрати ташкил қилиш учун лицензия, маданий мерос объектлари рўйхатига қўшилган мозаикалар, Наманганда мис қазиб оладиган Хитой компанияси, Ўзбекистондаги илк технологик «яккашох» ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Бинолардаги мозаикалар ва ниҳоят маданий мерос объектлари қаторига қўшилди
26 март 2024, 23:53

Бинолардаги мозаикалар ва ниҳоят маданий мерос объектлари қаторига қўшилди

Ҳукумат қарори билан Тошкент шаҳри ва вилоятлар биноларидаги 160 га яқин мозаик паннолар Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилди. Бунгача кўплаб мозаикалар бўяб ташланган, қолганлари реклама баннерлари билан қопланган эди.

Тез ва фойдали: ANORBANK`да хорижий валютадаги Premiere омонатини очиш учун 5 сабаб
26 март 2024, 17:00

Тез ва фойдали: ANORBANK`да хорижий валютадаги Premiere омонатини очиш учун 5 сабаб

ANORBANK тез даромад олиш истагида бўлганлар учун хорижий валютадаги Premiere омонатини таклиф этади. Банк вакиллари нега айнан Premiere омонатини танлаш кераклиги ҳақида сўзлаб беришди.

Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит 6 йилга қамалди
26 март 2024, 16:45

Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб жароҳатланган ўзбекистонлик йигит 6 йилга қамалди

24 ёшли жиззахлик йигит Суриядаги террорчилар сафида жанг қилиб, жиддий жароҳатлангани ортидан Ўзбекистонга депорт қилинганди. Унга 6 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Умра зиёратини ташкил қилиш учун лицензия жорий этиш режалаштирилмоқда
26 март 2024, 14:08

Умра зиёратини ташкил қилиш учун лицензия жорий этиш режалаштирилмоқда

Қонунчилик палатаси Умра зиёратини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат зиёратни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ фаолият учун лицензия турини жорий этишни назарда тутади.

Қашқадарёда 20 кунлик чақалоқ шифохонадаги зина остига ташлаб кетилди
26 март 2024, 13:42

Қашқадарёда 20 кунлик чақалоқ шифохонадаги зина остига ташлаб кетилди

Қарши шаҳрида шифохонадаги зина остига 20 кунлик чақалоқ ташлаб кетилди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Чақалоқ Китоб туманидаги вилоят болалар уйига жойлаштирилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг