Жамият

8 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
8 февраль 2024, 22:13

8 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Бирлаштирилган университетлар, қимор ва букмекерликнинг қонунийлаштирилиши, 15 суткага қамалган Аброр Мухтор Алий, ҳокимликка қайтарилган Minerva City ҳудуди ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Ўзбекистондаги учта ОТМ битта университетга бирлаштирилади
8 февраль 2024, 19:55 1

Ўзбекистондаги учта ОТМ битта университетга бирлаштирилади

Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти ва Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институти битта университетга бирлаштирилади. Унга Тўлқин Тешабаев раҳбарлик қилади.

«Док-1 Макс» иши бўйича 2−5 февраллардаги суд мажлисларининг тафсилотлари
8 февраль 2024, 18:04

«Док-1 Макс» иши бўйича 2−5 февраллардаги суд мажлисларининг тафсилотлари

«Док-1 Макс» иши бўйича 2 февралдаги судда гувоҳлар кўрсатма берган, бир судланувчи терговда ўзи ҳамда шерикларига нисбатан жисмоний ва руҳий босимлар ўтказилгани ҳақида гапирган эди. 5 февралдаги процессда суд тергови якунланиб, музокарага киришилди. «Газета.uz» репортажи.

Тошкент транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари Анвар Жўраев қамоққа олинди
8 февраль 2024, 17:47

Тошкент транспорт бошқармаси ва «Тошшаҳартрансхизмат» раҳбари Анвар Жўраев қамоққа олинди

Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси бошлиғи, «Тошшаҳартрансхизмат» раиси Анвар Жўраев мансаб сохтакорлиги ва растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятларида гумонланиб қамоққа олинди.

Ўзбекистонда 2023 йилда шаҳвоний шилқимлик айби билан 666 нафар шахс жавобгарликка тортилган
8 февраль 2024, 17:11

Ўзбекистонда 2023 йилда шаҳвоний шилқимлик айби билан 666 нафар шахс жавобгарликка тортилган

Ўзбекистон 2023 йилнинг 11 апрелидан бошлаб шаҳвоний шилқимлик қилиш моддаси билан 666 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, уларнинг 233 нафарига жарима жазоси, 433 нафарига эса маъмурий қамоқ жазоси қўлланилган.

Minerva City мажмуасини қуришга ажратилган ер шаҳар ҳокимлиги балансига қайтарилди — Янгиҳаёт ҳокими
8 февраль 2024, 15:35

Minerva City мажмуасини қуришга ажратилган ер шаҳар ҳокимлиги балансига қайтарилди — Янгиҳаёт ҳокими

Янгиҳаёт тумани ҳокими Minerva city мажмуасини қураётган ҳиндистонлик тадбиркор устидан судда ютиб чиқилгани ва 100 гектар майдон давлатга қайтарилганини маълум қилди. «Тадбиркорнинг ўзи уйга тўлов қилганларга пулларини қайтариб берди», деди у. Мажмуа ўрнида яна уй-жой қурилиши режалаштирилмоқда.

Аброр Мухтор Алий 15 суткага қамалди
8 февраль 2024, 14:38 1

Аброр Мухтор Алий 15 суткага қамалди

Аброр Мухтор Алий тахаллуси билан танилган блогер Аброр Абдуазимов 15 суткага қамалди. У ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаганликда айбланди.

Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар ўтиш йўлаклари қурилади
8 февраль 2024, 14:16

Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар ўтиш йўлаклари қурилади

Қашқадарёнинг Қарши шаҳрида ерости ва ерусти пиёдалар йўлаклари қурилиши режалаштирилмоқда. Бу объектлар орқали бозорлар олдидаги ЙТҲлар ва тирбандликнинг олдини олиш мақсад қилиняпти. Вилоят ҳокими қурилиш ишлари 3−4 млрд сўм билан битиб кетишини таъкидлади.

Наманганда суд раиси ва университет докторанти пора олишда гумонланиб ушланди
8 февраль 2024, 12:12 1

Наманганда суд раиси ва университет докторанти пора олишда гумонланиб ушланди

ДХХ томонидан Мингбулоқ туман суди раиси ва Наманган давлат университетининг 3-босқич докторанти фуқаролардан пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Уларга нисбатан фирибгарлик ва пора олиш моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Колонка: Ўзбекистондаги сув таъминоти лойиҳаларига маҳаллий аҳолининг жамоатчилик назорати зарур
8 февраль 2024, 11:59

Колонка: Ўзбекистондаги сув таъминоти лойиҳаларига маҳаллий аҳолининг жамоатчилик назорати зарур

Сув тармоқлари ўтказилаётган маҳаллалар аҳолисини иш сифатини назорат қилишга жалб этиш пудратчилар масъулиятини ошириш, коррупцияга чек қўйиш, ҳокимият ва жамият ўртасидаги ишончни мустаҳкамлашнинг энг яхши йўли, дейилади Натижаларга эришиш офисининг «Газета.uz»га тақдим этган янги колонкасида.

Учта вилоятдаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди
8 февраль 2024, 11:46

Учта вилоятдаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди

Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги тез тиббий ёрдам хизматларига 30 та Volkswagen Caddy автомобили топширилди. 2023 йилда Республика тез тиббий ёрдам марказига 685 та шундай автомобиль етказиб берилган, 2024 йил мартига қадар марказ автопарки яна 170 та машина билан тўлдирилади.

ОАВни рўйхатдан ўтказиш бўйича аризани кўриб чиқиш 15 кундан 10 кунга қисқарди
8 февраль 2024, 11:06

ОАВни рўйхатдан ўтказиш бўйича аризани кўриб чиқиш 15 кундан 10 кунга қисқарди

Ўзбекистонда ОАВни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги аризани рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан кўриб чиқиш муддати 15 кундан 10 кунга камайтирилди. Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш ёки давлат рўйхатидан ўтказишда тўловлар тўлангани ҳақидаги ҳужжатлар нусхаларини тақдим этиш талаби бекор қилинди.

Давлат телеканали ходими иш жойида ҳамкасбига шилқимлик қилгани учун 3 суткага қамалди
8 февраль 2024, 10:42

Давлат телеканали ходими иш жойида ҳамкасбига шилқимлик қилгани учун 3 суткага қамалди

Тошкент вилоятидаги давлат телеканалларидан бирида ўз ходимасини иш жойига алдаб чақириб, унга тегажоғлик қилган бош муҳаррир ўринбосари 3 суткага қамалди.

Самарқандда пора олишда гумонланаётган Миллий гвардия ходими ва адвокат ушланди
8 февраль 2024, 10:28

Самарқандда пора олишда гумонланаётган Миллий гвардия ходими ва адвокат ушланди

Самарқандда фуқародан жиноят ишини ҳал қилиб бериш учун 1500 доллар олишда гумонланаётган Миллий гвардия ходими ушланди. Шунингдек, 600 доллар эвазига қамоқ жазосини бекор қилиб бермоқчи бўлган адвокат қўлга олинди.

«Бу маълумотларнинг чиқарилишига йўл қўйилмайди». Навоий ИИБ — «шарманда доскаси» ҳақида
8 февраль 2024, 09:57

«Бу маълумотларнинг чиқарилишига йўл қўйилмайди». Навоий ИИБ — «шарманда доскаси» ҳақида

Навоий вилояти ИИБ жиноят содир этганларнинг суратлари туширилган «шарманда доскаси» маҳаллаларда жорий этилишига йўл қўйилмаслигини билдирди. Аввалроқ омбудсман бу амалиёт инсон ҳуқуқларига зид эканини баён қилганди. Бундай суратларни жойлаштириш 2021 йилда ҳукумат томонидан тасдиқланган.

Актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди
8 февраль 2024, 09:41

Актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди

«Кулол ва хурмача», «Чинор остидаги дуэль», «Суюнчи», «Абдуллажон» ва бошқа кўплаб фильмларда роль ижро этган актёр ва режиссёр Аброр Турсунов вафот этди.

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
8 февраль 2024, 05:42

Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди

Қалин қор ёққани сабабли 8 февраль куни Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Ҳудуд махсус техникалар ёрдамида қордан тозаланмоқда (видео).

«Қимор ва букмекерликни қонунийлаштириш жамиятнинг ўзида баҳсли масала» — ИЛМА
8 февраль 2024, 00:25

«Қимор ва букмекерликни қонунийлаштириш жамиятнинг ўзида баҳсли масала» — ИЛМА

Ўзбекистонда қимор ўйинлари ва букмекерликни қонунийлаштириш масаласи жамиятнинг ўзида мунозарали, шу боис Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги ҳозир бу борадаги позициясини кўриб чиқмоқда, деди агентлик директорининг биринчи ўринбосари.

7 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
7 февраль 2024, 22:28

7 февраль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Хоккей ўйинига тушган президентлар, кучли шамол сабаб электрсиз қолган ҳудудлар, ҳавони ифлослантиргани учун жазоланган ИЭС, Алишер Усмоновнинг рад этилган апелляция шикояти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Э️нди ахборот технологиялари соҳасидаги хотин-қизларга ҳам Зулфия мукофоти берилади
7 февраль 2024, 22:11

Э️нди ахборот технологиялари соҳасидаги хотин-қизларга ҳам Зулфия мукофоти берилади

Президент фармони билан Зулфия номидаги давлат мукофотини бериш тартибига ўзгартириш киритилди. Эндиликда ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар ҳам мукофот билан тақдирланади. Шунингдек, мукофот комиссияси жамоатчилик асосида фаолият олиб бориши белгиланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг