Зомин туманидаги фермер хўжалиги раҳбари ерни насос орқали суғориш мобайнида ускуналарни ўзгартириб, қарийб 1,4 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлагани маълум бўлди. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиш жиддий қоидабузарлик сифатида баҳоланиши керак. ЙТҲлар вақтида таҳлил қилинмаяпти, аҳоли гавжум жойларда светофорлар йўқ, ҳокимликлар зарур чораларни кўрмаяпти. Сенатда ЙҲХХ янги раҳбари билан муаммолар ва уларни бартараф этиш йўллари муҳокама қилинди.
Сергели туманида фуқаро 1 туп можжевельник (арча) кесгани аниқланди. Оқибатда табиатга 8,8 млн сўм зарар етган. Ҳуқуқбузар жами 17 млн 340 минг сўм товон тўлаши белгиланди. Компенсация тарзида эса 100 туп кўчат экиш мажбурияти юклатилди.
Ўзбекистон ва Қирғизистондаги йўлкира тўловларининг автоматлаштирилган тизими операторлари АТТО ва Tulpar интеграция қилинади. Жараён тугагач, Қирғизистон фуқаролари Ўзбекистонда Tulpar карталари орқали, Ўзбекистон фуқаролари эса Бишкекда АТТО орқали тўлов қилишлари мумкин бўлади.
«Ўзтемирйўлйўловчи» компанияси йўловчиларнинг чипталаридан воситачилик йиғим қиймати бўйича 660 млн сўмга яқин ортиқча ҳақ ундиргани аниқланди. Рақобат қўмитаси унга ва худди шу ҳолат бўйича «Шаҳар атрофида йўловчи ташиш» компаниясига молиявий жарима қўллади, пуллар истеъмолчиларга қайтарилади.
Ўзбекистонда 2023 йилда ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум этилган шахслар қайта рулга ўтириб, 707 та ЙТҲ содир этди. Уларда 212 нафар шахс вафот этди, 546 нафар шахс жароҳатланди.
«Газета.uz» АҚШ элчиси Жонатан Ҳеникдан Ўзбекистонда йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасидаги вазиятни қандай яхшилаш мумкинлиги ҳақида сўради. «Биринчи ва энг муҳими — хавфсизлик камарларини тақиш. Биз бекорга автомобилларни хавфсизлик камари билан жиҳозламаймиз», — деди у.
Нуробод туманида 5 кишини Англияга ноқонуний ишга юбормоқчи бўлган шахс ушланди. У фуқаролардан бунинг учун 10 400 доллар олган.
Тошкент шаҳри аҳолиси geonom.tashkent.uz сайти орқали Учтепа туманидаги айрим номсиз кўчаларни номлаш ёки қайта номлаш (жами 187 та) юзасидан ўз фикрини билдириши мумкин. Жараён 3 сентябргача давом этади.
Суд фахрийси Машкура Сафаева касаллик оқибатида 74 ёшида вафот этди. У 14 йил Олий суд судьяси, фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси, Қонунчилик палатаси депутати, спикер ўринбосари лавозимларида фаолият юритган.
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқоти ва ундаги таклифлар, Ўзбекистонда «прописка» бўйича ягона тартиб, Эрон орқали Ўзбекистонга кела бошлаган Ҳиндистон товарлари, аэропортларда маймунчечакка қарши чоралар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистон халқаро аэропортларида маймунчечак кириб келишининг олдини олиш чоралари кучайтирилди: ходимларга касаллик аломатлари тушунтирилди, ҳарорати юқори йўловчиларни аниқлаш ускуналари ўрнатилди. Касаллик тарқалаётган Африка давлатлари билан тўғридан-тўғри рейслар йўқ, деди Uzbekistan Airports.
Ўрта Чирчиқ ва Ғаллаорол туманларидаги маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишловчи икки нафар шахс пора билан ушланди. Бири ижарага ер олиб бериш учун фуқародан 15 минг доллар сўраган, бошқаси — шифохонага ишга киритиб қўйиш учун 1200 доллар. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Ўзбекистонга АҚШдан биринчи марта соя шроти тижорий мақсадда импорт қилинди: 150 тонна соя шротининг илк партияси мамлакатга етиб келди. Маҳсулот гўшт ва сут маҳсулотлари етиштирувчилар учун муҳим озуқа ҳисобланади. Мамлакатга соя шроти шу вақтгача Аргентинадан кириб келарди.
Наманган вилояти Уйчи туманида 3 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Зилзила эпицентри Тошкентдан 219 км узоқда жойлашган.
Наманган вилоятида тез тиббий ёрдам фельдшери уйида яширин цех очиб, «Зодак», «Анаферон» ва «Витамин В6» дориларини сотиш учун тайёрлаб қўйгани маълум бўлди. ДХХ фельдшерни керакли буюмлар билан таъминлаган бошқа шахсни ҳам қўлга олди. Улар 5,5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Ўзбекистонда 24−25 август (шанба ва якшанба) кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. «Газета.uz» ҳашар ўтказишга қўйиладиган талабларни эслатиб ўтади.
БМТ агентликлари Оролбўйи минтақаси Кўп шериклик траст фонди кўмагида Қорақалпоғистонда иккита янги лойиҳани ишга туширди. ЮНИCЕФ лойиҳаси 4 та туманда тоза ичимлик сувдан фойдаланишни яхшилашга, БМТТД ва ФАО лойиҳаси маҳаллий аҳолига экологик муаммоларни ҳал этиш кўникмаларини беришга қаратилган.
Ўзбекистонда FMCG дистрибюцияси бозорининг етакчи иштирокчиларидан бири бўлган Balton Trading Asia вакиллари самарали логистика қуриш сирлари билан ўртоқлашиб, логистика ва сақлаш хизматлари кимлар учун муҳимлиги ҳақида сўзлаб берди.
Урганч шаҳрида фуқаро ёш шер боласини ноқонуний сақлаб келаётгани аниқланди. Унга нисбатан жарима жазоси тайинланди, ёввойи жонзот эса вақтинча Нукус ҳайвонот боғига топширилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг