Кечаси ва эрталаб Тошкентнинг айрим жойларини қуюқ туман қоплади. Тонгга келиб, баъзи ҳудудларда туман тарқади. «Газета.uz» мухбири Искандар Мирзаҳмедов бу пайтда шаҳар қандай кўринишда бўлганини суратга муҳрлади.
Учтепа туманида эр-хотин ва уларнинг 3 нафар қизи уйидан ҳушсиз ҳолда топилди. Оиланинг 3 аъзоси вафот этди, 2 нафари жонлантириш бўлимига ётқизилди. Бош прокуратура ҳолатга нима сабаб бўлганини ўрганмоқда.
Халқаро стандартларни жорий қилиш соҳасини тартибга солмаса, адлия вазири Акбар Тошқулов лавозимидан озод этилиб, Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди. Агентлик тўлиқ ислоҳ қилиниб, Ҳукумат таркибига ўтказилиши белгиланди.
Ўзбекистонда 2024 йилдан ҳар икки йилда бир марта мукофот жамғармаси 2 млн доллар бўлган халқаро «Ўзбекистон ипак матолари» мода ҳафталиги ўтказилади. Шунингдек, «Зомин», «Чимён» ва «Амирсой»да бож олинмайдиган («duty free») йирик савдо комплекслари қурилади.
Президент раислигидаги видеоселекторда инвестициялар соҳасида чорак якунигача ўзгариш қилмаса, комплекс учун масъул бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаевнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши маълум қилинди.
Ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли 19−21 январь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд.
Пайшанба тонгидаги қалин туман Тошкент аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди. Бир қанча рейслар Самарқанд, Фарғона, Намангандаги муқобил аэродромларга йўналтирилди. Uzbekistan Airways авиакомпанияси парвозлар кечикиб амалга оширилишини маълум қилди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси таъсис конференциясида маҳалла фаолларига мурожаат қилинди. Унда маҳалла «одамларга энг яқин халқчил тузилмага, чинакам халқ виждони»га айланиб бораётгани таъкидланиб, фаолиятни «сифат жиҳатдан янги босқичга» кўтариш зарурлиги қайд этилди.
Тошкентдаги эковазиятни яхшилаш режалари, хусусийлаштирилаётган «Пахтакор», Хитой таклиф қилаётган ғилдиракли трамвайлар, бошқа ишга ўтган Қаҳрамон Қуронбоев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Пойтахтнинг Бектемир туманида ичида қурилиш материаллари бўлган контейнерда ёнғин содир бўлди. Uzum Market маркетплейси компания омбори ёнаётгани ҳақидаги хабарларни рад этди — ёнғин қўшни ҳовлида содир бўлган.
Хитойнинг CRRC корпорацияси вакиллари Тошкент ҳокимлигига ғилдиракли трамвайларни намойиш этди. Уларни Шота Руставели кўчаси бўйлаб «яшил транспорт йўлаги» лойиҳаси доирасида пойтахт транспорт тизимига бирлаштириш таклиф қилинмоқда.
Санэпидқўмита Тошкент ҳавоси таркибида кўпайган PM2,5 заррачалари саломатликка қандай таъсир қилиши бўйича маълумот ҳамда ҳаво сифати ёмонлашганда нималар қилиш кераклиги ҳақида тавсиялар берди.
Фарғона шаҳрида 11 ёшли қизнинг мурдаси зўрлаш аломатлари билан топилганди. Суд иш бўйича уч нафар гумонланувчига нисбатан ҳукм чиқарди. Уларнинг иккиси 13 ва 14 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бирига нисбатан эса 2 йилга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Тошкент ҳокимлиги хорижлик экспертлар иштирокида шаҳардаги экологик вазиятни яхшилаш бўйича чоралар ишлаб чиқилаётганини маълум қилди. Баъзи чоралар «кескин» бўлиши ва улар тадқиқот ҳамда таҳлилларга асосланган бўлиши кераклиги айтилди. Ҳокимлик тез орада жамоатчиликка тақдимот берилишини қайд этди.
Бош прокуратура Nuz.uz журналисти Михаил Довлатовни ушлаб, унинг фаолиятига тўсқинлик қилган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига нисбатан хизмат текшируви бошланганини маълум қилди.
Ўзбекистонда энди фуқаролар ўз ҳуқуқ ва манфаатларини бузаётган мансабдор шахслар қарорлари устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди.
Ўзбекистон пойтахтида эрталаб ҳаво яна «зарарли» даражага етди. Ўзгидромет маълумотларига кўра, РМ2,5 зарралари таркиби ЖССТ тавсияларидан 23,8 баробар ошди. IQAir рейтингида шаҳар 8-ўринга чиқди. Расмийлар бундай ҳолатлар бўйича огоҳлантиришлар ёки тавсияларни ҳанузгача эълон қилгани йўқ.
Суд Nuz.uz журналисти Михаил Довлатовга нисбатан қўзғатилган маъмурий ишни тугатди. Суд иши майда безорилик ва ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажармаслик моддалари билан очилганди. Тошкент шаҳри ИИББ журналист жамоат жойида чеккани учун жаримага тортилганини маълум қилган.
Ўзбекистонликларга виза режимини бекор қилган БАА, ишдан олиниши мумкин бўлган ҳокимлар, президентнинг 2024 йилда иқтисодиётни ривожлантириш бўйича йиғилиши, ССВга тушган ёлғон чақириқлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Россиянинг Самара вилоятида ЙТҲга учраган Lada Largus автомобилида етти нафар Ўзбекистон фуқароси бўлганини тасдиқлади. Уларнинг уч нафари вафот этган, тўрт нафари эса даволанмоқда. Тегишли ташкилотлар уларни ватанга қайтариш устида ишламоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг