Сенат 19 январдаги йиғилишда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фаолиятига оид фото ва видеоларни «обрўсизлантириш мақсадида» тарқатганлик учун жазони назарда тутувчи ўзгартиришни кўриб чиқмади. Бироқ юқори палата қонунни тез орада кўрмаса, у Сенатни четлаб ўтиб, президентга юборилади.
Сенаторлар Ўзбекистондаги бир қанча қонунларни Жаҳон савдо ташкилотининг «Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо йўналишлари бўйича Битим» талабларига уйғунлаштириш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Ўзбекистонда 2023 йил давомида тез тиббий ёрдам хизматига 13 млн 522 мингта қўнғироқ келиб тушди. Бу 2022 йилгидан ярим миллионтага кўп дегани. Энг кўп мурожаат Фарғона водийси ва Тошкент шаҳридан бўлди. Аввалроқ ССВ қўнғироқларнинг 3,5 мингтаси ёлғон чақириқ эканини билдирганди.
Экологик партия аъзолари Экология вазирлигининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан дарахтларни кесиш учун берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги юзасидан бош прокурорга депутатлик сўрови юборди. 2022−2023 йилларда бошқарма 600 дан ортиқ дарахт кесишга рухсат берган.
Сенаторлар Олий Мажлис палаталари фаолиятига оид қонунларни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича қонунни маъқуллади. Унга кўра, Сенат аъзолари сони 100 тадан 65 тага қисқаради, уларнинг 9 нафарини президент тайинлайди, Қонунчилик палатаси ва Сенат ўзини ўзи тарқатиб юбора олади.
Ички ишлар органларининг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологларига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг айрим моддалари талабларини бузган шахсларни жавобгарликка тортиш ваколати берилиши ҳақидаги қонун Сенатда маъқулланди.
«Юксалиш» ҳаракати экологлар, тадқиқотчилар ва фаоллар ўртасида Ўзбекистон ҳавосининг ифлосланиши муаммоси бўйича сўров ўтказиб, 10 та бирламчи чора-тадбирни таклиф қилди.
Тадбиркорларга экотуризм объектларини қуриш учун давлат қўриқхоналари ва ўрмонлардан ижарага ерлар берилади. Ҳудудда кемпинг, ўтов, экоуй ва ҳайвонларни кузатиш имконини берувчи зоналар очилади. Улар ҳақида маълумот берувчи «Табиатга саёҳат» электрон платформаси ва мобил иловаси ишга туширилади.
Сенаторлар дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиловчи қонунни маъқуллади. Аппаратни ўз ихтиёри билан топширганлар жавобгарликдан озод қилиниши ҳам мумкин. Ҳозирда дронларни ноқонуний олиб кириш, сотиш, олиш, сақлаш ва фойдаланиш учун жиноий жавобгарлик мавжуд.
АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан хотин-қизлар учун ташкил этилган ўзини ўзи ҳимоя қилиш машғулотлари (Self Defense Camp)ни яна 60 дан ортиқ иштирокчи тамомлади. «Ҳукумат бу лойиҳани мактаб ё бошқа таълим муассасаларида йўлга қўйишни маъқул топса, ҳамкорликка тайёрмиз», — деди АҚШ элчиси.
Тошкент ҳокимлиги ҳайдовчилар учун Бобур ва Руставели кўчасида йўллардаги ҳолат ва бошқа мазмундаги маълумотлар акс эттирадиган экран ўрнатди. «Газета.uz» урбанистлардан шаҳар кўчаларида бундай таблолар ўрнатиш мақсадга мувофиқ ёки йўқлигини сўради. Мутахассислар ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг фақат Фарғона водийси вилоятларида вақтинча ёмғир ёки қор ёғиши мумкин. Шанба куни ҳарорат +3…+8 даражагача, якшанбада эса +10 даража илиққача кўтарилиши кутилмоқда.
ДХХ Жомбой туманида «Макаров» пистолети ва унинг ўқларини 10 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсни қўлга олди. Унинг уйидан ҳам эски «Монте Кристо» тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари топилди. Фуқаро ҳозирда қамоққа олинган.
Сенат қўмитаси ОАВ ва блогерлар иштирокида Қонунчилик палатаси қабул қилган ва яқинда Сенат ҳам кўриб чиқиши кутилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фото ва видеоларини «обрўсизлантириш мақсадида» интернетда тарқатганлик учун жазо ҳақидаги нормани муҳокама қилди. Батафсил.
Қалин туман сабаб ёпилган аэропорт, президентнинг экспорт масаласидаги танқидий йиғилиши, сотуви 4 баравардан кўпроққа ўсган электромобиллар, хорижий ваколатхоналарда ўқитиладиган ўзбек тили курслари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Андижон шаҳрида Gentra йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли эркакни уриб юборди. Оқибатда пиёда шифохонада вафот этди.
Косон туманида 4 нафар маст эркак машинада йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларини ҳақоратлаб видеога олди ва уни Telegram`да тарқатди. Суд ҳукми билан уларнинг ҳар бирига 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Маданий мерос объектлари, вокзаллар, жамоат транспорти ва поездларда ҳаракатланиш имконияти чекланган кишилар учун лифт, пандус ва тутқичлар ўрнатилади. 2027 йилгача минг нафар ногиронлиги бўлган шахснинг саёҳат харажатларининг 50 фоизини давлат қоплайди. Меҳмонхоналар учун ҳам субсидиялар берилади.
Шавкат Мирзиёев бош вазирга Нукус, Жиззах, Бекобод шаҳарлари, Шароф Рашидов, Деҳқонобод, Учқўрғон, Урганч туманларида саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ўсиш бўлмагани муносабати билан ушбу 7 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширди.
2024 йил якунигача Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади. Шунингдек, хорижий давлатларда «Ўзбек академияси» («Uzacademy») интернет платформаси ишга туширилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг