Uzbekistan Airports Тошкент аэропорти учун яна учта такси операторини жалб қилмоқчи — халқаро терминалнинг умумий зали ва CIP-зал ҳамда маҳаллий терминал учун. Ҳозирда халқаро терминалнинг учиб келиш залига биргина аэропорт такси оператори хизмат кўрсатмоқда.
«Газета.uz» ўзбек таҳририяти эълон қилинаётган мақолалар орасидан ҳар ой энг яхшисини танлаб, унинг муаллифлари билан алоҳида видеосуҳбат уюштиришга қарор қилди. Июль якунига кўра, журналист Холида Мусулмоннинг «Қишлоқдаги абитуриент дўстимга» фотоҳикояси ой материали деб топилди.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек шоҳкўчасида Malibu енгил автомобили қайрилиб олмоқчи бўлган Yutong автобуси билан тўқнашиб кетди.
Июль ойида Ўзбекистонда ҳарорат кўп йиллик ўртача қийматларга нисбатан +40 даража ва ундан юқори кунлар кўп бўлди: Тошкентда 8 кун (меъёр 2 кун), Термизда 24 кун (меъёр 16 кун), Нукусда 8 кун (меъёр 4 кун). Энг иссиқ июль ойи рейтингида эса 2019 ва 2021 йилларнинг июль ойларидан сўнг учинчи бўлди.
«Ўзбекистон — 2030» стратегияси лойиҳасида мамлакат жамоат транспортини «электробус ва электромобиллар» билан янгилаш таклиф этилган. Шунингдек, жамоат транспортини экологик тоза ёқилғига ўтказиш назарда тутилган. Ҳужжатда электрда ҳаракатланувчи транспортларнинг бошқа турлари келтирилмаган.
Тошкент вилояти Экобошқармаси Майдонтол ҳудудида Сибир тоғ эчкиси, ёввойи чўчқа ва бўриларнинг фотоқопқонга муҳрланган тасвирларини эълон қилди. Видео.
Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатида шикояти кўрилиши учун даъвогар сифатида борган 66 ёшли эркак кутиш хонасида юрак хуружидан вафот этди. Олий суд мажлис ўз вақтида бошланганини маълум қилди.
Ўзбекистон президенти 4 август куни амалий ташриф билан Ашхобод шаҳрида бўлади. У ерда олий даражада учрашувлар ўтказиш ҳамда Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммитида иштирок этиш режалаштирилган.
Фарғонада ҳайдовчиси ва фуқаро жанжали вақтида безорига нисбатан чора кўрмаган ИИБ ходимлари ишдан олинди. Патруль-пост хизмати батальони командирига нисбатан ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилди.
Наманган шаҳри солиқ инспекцияси бошлиғи ўринбосари тадбиркорнинг ёпиб қўйилган ҳисобрақамини очиб бериш эвазига 2000 доллар пора талаб қилгани, пулни олишда юрист (собиқ ДСИ ходими) ёрдамлашгани айтилмоқда. Ҳозирда 2 шахсга нисбатан жиноят иши очилган.
Ўзбекистонда сўнгги 5,5 йил ичида 38 нафар эркак кўп хотинли бўлишда айбланиб судланди, уларнинг 4 нафари 2023 йилнинг биринчи ярмига тўғри келди.
Фарғонада телефонига жавоб бермагани учун Yandex ҳайдовчиси машинасининг ойналарини тош билан синдирган эркакка жиноят иши қўзғатилди ва гумонланувчи ушланди. Ушбу воқеага гувоҳ бўлиб, бирор чора кўрмаган ИИБ ходимларига хизмат текшируви тайинланди.
Таълимнинг қийматини ўз вақтида англаган, энг мураккаб даврларда ҳам соҳани ўз ҳолига ташлаб қўймаган, кўп сонли аҳолиси ва нисбатан кичик иқтисодиёти билан таълимга юқори устуворлик берган Вьетнам бугун аксарият кўрсаткичларда минтақада етакчилик қилиб, ривожланган давлатлар билан рақобатлашмоқда.
Самарқандда сув омборида чўкиб кетган 4 нафар йигит, мамлакатдаги уй-жой нархлари, яна қимматлаган Аи-92 бензини нархи, Бухорода ўқишга киритиб қўйиш учун пора, Тошкентдаги мактабда чиққан ёнғин, одамларнинг ўртача маоши таҳлили ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ангренда олти кунлик иш ҳафтасига қарши бўлган текстиль фабрикаси ходимлари йўлни тўсиб қўйди. Маҳаллий ҳокимият органларининг аралашувидан кейин вазият ходимлар фойдасига ҳал қилинди.
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳарбийлари қўшма UZAZ-2023 компьютер қўмондонлик-штаб ўқув машғулотларини ўтказди.
Ҳукумат қарори билан Термиз давлат педагогика институтига Азизбек Хасанов ректор бўлди. Урганч давлат педагогика институтини эса Феруза Мадрахимова бошқаради.
Шанба куни Каттақўрғон сув омборида қайиқ ағдарилиб кетиши оқибатида 7 нафар йигитдан 4 нафари чўкиб кетди. Ҳозиргача бир йигитнинг мурдаси топилган, қолганлари қидирилмоқда. Ҳолатга йигитларнинг фотосуратга тушиш мақсадида тартибсиз ҳаракатлар қилгани сабаб бўлган.
Тошкент шаҳри марказидаги 50-мактабда ёнғин содир бўлди. Унинг майдони 10 квадрат метрни ташкил этди. Қурбонлар йўқ, деб хабар берди ФВВ.
Шофиркон туманида 2 шахс фуқарони юқори ваколатли танишлари орқали жамоат саломатлик техникумига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ундан 1000 доллар олганликда гумонланмоқда. Ҳолат тергов остида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг