Душанба ва сешанба кунлари ҳаво совиб, ҳудудларда қор ва ёмғир ёғади. Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғли жойларида қор кўчиши хавфи бор. Чоршанбадан иш ҳафтасининг охиригача ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, ҳарорат аста-секин кўтарилиб, кундузи +8…+13 даража илиққача юқорилайди.
Бахмал туманида электр таъминоти корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди. У ҳамкасби билан носоз жойни аниқлаш мақсадида текширув олиб бораётган бўлган.
Фаоллар ва блогерлар Тошкент марказида аҳоли ва ҳукумат эътиборини экологик муаммолар, хусусан, ҳаво сифати ёмонлигига қаратиш учун #tozahavokerak ҳештеги остида флешмоб ўтказди. Улар расмийлардан бир марталик эмас, балки узоқ муддатли ва кенг қамровли ечимларни кутаётганини билдирди. Фото.
Самарқанд вилоятидаги «Зарафшон» миллий табиат боғи ҳудудида ёнғин содир бўлди. Дастлабки маълумотларга кўра, зарар миқдори 120,7 млн сўмни ташкил этмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида 55 нафар Ўзбекистон фуқароси носоз автобусдан эвакуация қилинди. Улар Тошкентдан Қозон (Россия) томонга ҳаракатланаётган бўлган.
Пойтахт ҳавоси сифати ҳақида сўнгги кунларда кўп гапирилмоқда. ОАВдаги чиқишлардан сўнг расмийлар ҳам бу бўйича баёнотлар бера бошлади. Хўш, ҳудудда яшаётганлар ўзлари нафас олаётган ҳаво хусусида қандай фикрда? «Газета.uz»нинг бу галги сўровномаси шу ҳақда.
Конституциявий суди тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, Конституциявий суднинг судьялари қайта сайланиш ҳуқуқисиз 10 йиллик муддатга сайланади (илгари биринчи марта 5 йилга, иккинчи марта 10 йилга сайланган).
Маккажўхорили товуқ шўрва, «Харчо», фрикаделкали туркча шўрва, қайнатма шўрва, ясмиқли туркча крем-шўрва ва бошқалар — Zira.uz турли хил суюқ таомлар рўйхатини тақдим этади.
«Банк 4.0. Доим сиз билан — ҳозир ва шу ерда» китоби молия соҳаси учун Asaxiy Books нашриёти томонидан ўзбек тилига таржима қилинди ва нашр этилди. Китобда яқин келажакда кутилаётган молиявий манзара қандай эканини Бретт Кинг аниқ ва асосли тасвирлаган.
Божхоначилар Тошкент халқаро аэропортида 1,8 млрд сўмлик олмосларни олиб киришга уринган ҳиндистонлик шахсларни тўхтатиб қолди.
Президент қарори билан электротехника саноатида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш учун 2024−2026 йилларда тижорат банкларига, уларнинг буюртмасига асосан 3 йиллик имтиёзли давр билан 10 йил муддатга, йиллик 5 фоиз ставкада 100 млн АҚШ доллари миқдорида кредит линияси очилади.
Zira.uz бу гал тефтеллар ва фрикаделькали таомларни севувчилар учун рецепт тайёрлади. Ундан пишлоқли тефтеллар, Осиёча лапшали фрикаделькалар, фрикаделькали тоблатма, помидорли қайлада пиширилган фрикаделька ва бошқалар ўрин олган.
Миробод туманида жойлашган кафеда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида 3 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Ёнғин сабаб кафенинг 150−200 кв. метр майдонида том ва шифт қисми зарарланди.
USAID «Энергия» мувофиқлаштириш ва диспетчерлик марказига энергетика секторини бошқариш бўйича 1,4 млн долларлик асбоб-ускуналар ва дастурий таъминот топширди. Мазкур технологиялар марказ диспетчерларига минтақадаги энергия режимини сақлаш учун долзарб маълумотларни намойиш қилиш имконини беради.
Ҳукумат қарори билан бегона шахсларни уй доимий рўйхатидан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш бекор қилинди. Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича мақсадли жамғармалар маблағларини шакллантириш тўғрисидаги низомнинг янги таҳрири тасдиқланди.
Юнусобод туманида Matiz бутунлай ёниб кетди. Ёнғин келиб чиқишига қисқа туташув сабаб бўлган. Тошкент шаҳар ИИББ ҳайдовчилардан автомобилнинг техник созлигига эътиборли бўлишни сўради.
Россиянинг Пенза вилоятида содир бўлган бахтсиз ҳодисада ҳалок бўлган 8 нафар Ўзбекистон фуқароси жасадлари махсус рейс билан Урганчга олиб келинди. Барча вафот этганлар Хоразм вилоятидан бўлган.
Ҳаво сифатини яхшилаш бўйича таклифлар берган Экология вазирлиги, электротехника жиҳозлари учун узайтирилаётган имтиёзлар, ёшларни ватанпарвар қилиб тарбиялаш тизимини яхшилашни айтган президент, тадбиркорлар учун бекор қилинаётган лицензиялар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Истанбулда 2017 ва 2018 йиллардан буён одам савдосида айбланиб қидирувда бўлган икки нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бир неча кун аввал «Мадам Клод» номи билан танилган яна бир ўзбекистонлик аёл қўлга олингани хабар қилинган эди.
Шанба куни Ўзбекистон ҳудудига нам ҳаво массаси, якшанба куни эса антициклон кириб келиши бошланади. Дам олиш кунлари баъзи жойларда қор ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +10…+15 даража бўлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг