Йил бошидан буён 1 трлн 500 млн сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилингани маълум бўлди. Шунингдек, Тошкентдаги «заправка»ларда 2,8 млн литрь нефть маҳсулотларининг сифатсизлиги аниқланиб, сотувга чиқарилиши олди олинган.
Яккасарой туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси тарбияланувчига нисбатан қўпол ҳаракат қилиб, унга шикаст етказгани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, энага ёрдамчиси айбланувчи тариқасида жалб қилинди.
Санкт-Петербургда йиғилган МДҲ мамлакатлари раҳбарлари, 2024 йил учун тасдиқланган давлат бюджети, Самарқанддаги ЖЧга келган шахматчи Магнус Карлсен, ҳужжатларни архивга онлайн жўнатиш имконияти, машина сотиб олишдаги янгича тартиб ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ҳиндистонда полиция формасини кийган бир гуруҳ шахслар Ўзбекистон фуқаросининг буйрак трансплантацияси учун зарур бўлган 16 минг долларини ўғирлаб кетди. Ўзбекистон элчихонаси Ҳиндистон давлат идоралари билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар бериб, ватандошларни ҳушёрликка чақирди.
«Ўзархив» агентлиги томонидан «Идоравий электрон архив» онлайн тизими тақдим этилди. У идоралараро ҳужжат айланиш тизими (edo.ijro.uz) билан интеграциялашган ва ҳужжатларни онлайн сақлаш учун архивга ўтказиш имконини беради.
Ис гази нима? Ундан заҳарланиш қандай юз беради? Бундай ҳолларда (ёки заҳарланмаслик учун) нима қилиш керак? «Газета.uz» Фавқулодда вазиятлар, Соғлиқни сақлаш ҳамда Энергетика вазирликларининг бу бўйича тавсияларини жамлади.
Ўзбекистон ҳукумати янги автомобилларни чакана сотиш тартибига ўзгартиришлар киритди. Эндиликда UzAuto Motors мижоз билан 12 ой ичида иккитадан ортиқ олди-сотди шартномаси тузган бўлса, у билан автомобиль етказиб бериш бўйича янги шартнома тузишдан бош тортиши мумкин бўлади.
Одам ўлдириш билан боғлиқ жинояти учун Навоий шаҳридаги колонияда сақланган 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди. Омбудсман матбуот хизмати у руҳиятида ўзгариши бор маҳкумлар рўйхатида тургани, «ноодатий хатти-ҳаракатлари» сабабли ўлимидан бир кун аввал алоҳида сақлана бошлаганини билдирди.
Ўзбекистон божхоначилари томонидан йил давомида қарийб 9,2 тонна гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди. Бу ўтган йилгидан 12 баробарга кўр. Уларнинг катта қисми — 8,5 тоннаси сентябрь ойида қандолат кўкнориси деб кўрсатилган рекорд партия бўлди.
Наманган туман суди Ўзбекистондан Қирғизистонга 590 минг АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган 4 нафар шахсга ҳукм ўқиди. Айбланувчиларнинг 2 нафари 5 йилга, яна 2 нафари эса 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Депутатлар дори моддалари (субстанциялар)ни давлат рўйхатидан ўтказишга оид нормани бекор қилиш назарда тутилган қонун лойиҳасини қабул қилди. Шунингдек, лойиҳада ССВ ваколатидан рецептсиз бериладиган дори воситалари рўйхатини йилига камида бир марта тасдиқлаш нормаси чиқарилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан 1 январдан мактаб директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ҳамда махсус портал орқали уларга менежерлик сертификатини электрон бериш тизими жорий қилинади. Сертификатга эга директорлар 3 йил давомида малака ошириш курсларидан озод этилади.
24 декабрь куни Тошкентнинг Амир Темур ва Алишер Навоий кўчаларида ўрнатилган бешта камера автобус йўлагида тўхтаган 175 нафар ҳайдовчига жарима солди.
Зангиота туманида 13 ёшли қизга нисбатан ўгай онаси томонидан зўравонлик қилингани аниқланди. Аёлнинг руҳий ҳолатига ҳуқуқий баҳо бериш учун экспертиза тайинланди.
Президент Фанлар академиясининг 16 нафар янги ҳақиқий аъзосини тасдиқлади. Улар орасида қатор илмий муассасалар раҳбарлари ва ходимлари бор. Бунгача ФАнинг ҳақиқий аъзолари рўйхати 2017 ва 1995 йилларда тўлдирилганди.
Оилага тайёргарлик мавзулари мактаб ўқув дастурига биология ва тарбия фанлари доирасида киритилади. Она тили ва чет тили фанларида ўқувчиларга «оила муқаддаслигини очиб берадиган» мавзулар ўқитилади. Оиладаги зўравонликни қораловчи ва муваффақиятли хотин-қизларга аталган кино ва рекламалар ишланади.
Абдуазиз Исоқулов АҚШ ҳукуматининг ОТМ талабалари учун мўлжалланган энг йирик — Fulbright стипендиясини ютиб олиб, Нью-Йоркдаги Фордҳэм университетининг халқаро ҳуқуқ йўналишига ўқишга кирган. «Хориж дипломи» лойиҳасида у стипендия, Америка таълим тизими ва иш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди.
Тошкентда автобуслар 30 декабрдан 2 январга қадар якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида, 6 январь — шанба куни эса иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида ҳаракатланади.
Бухоронинг Вобкент, Олот, Қоракўл ва Жондор кўмир омборларида аҳолига имтиёзли нархда етказиб берилиши керак бўлган 806,4 тонна кўмир ноқонуний сотиб юборилгани маълум бўлди.
Бўстонлиқ тумани суди 31 ёшли собиқ профилактика инспекторини вояга етмаган қизнинг номусига тегишда айбдор деб топиб, унга 15 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Жиноят учун шарт-шароит яратиб берган 3 кишига нисбатан иш очиш масаласи бўйича прокурорга хабар юборилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг