Жамият

Миллий сертификат олган ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади
22 декабрь 2023, 15:25

Миллий сертификат олган ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

2024/2025 ўқув йилидан бошлаб миллий сертификатга эга бўлган ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади. Шунингдек, ўзбек тили бўйича халқаро фан олимпиадаси ўтказилади. Ғолиблар ўзбек тили филологияси йўналиши бўйича давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

Ўзбекистон фуқаролари АҚШга киришда «хавфсиз ва қонуний» йўлдан фойдаланишга чақирилди
22 декабрь 2023, 14:27

Ўзбекистон фуқаролари АҚШга киришда «хавфсиз ва қонуний» йўлдан фойдаланишга чақирилди

АҚШ элчихонаси Ўзбекистон фуқароларини Қўшма Штатларга саёҳат қилишда «хавфсиз ва қонуний» йўлдан фойдаланишга чақирди, шунингдек, жиноий контрабандачиларнинг ёлғонлари қурбони бўлиб қолмасликдан огоҳлантирди.

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво исийди
22 декабрь 2023, 12:26

Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳаво исийди

Ўзбекистон ҳудудига 23−24 декабрь кунлари илиқ ҳаво кириб келиши давом этади ва ҳарорат кўтарилади.

Рақобат қўмитаси чегирмалар ҳақидаги ишончсиз рекламалар бўйича шикоят қилишга чақирди
22 декабрь 2023, 12:09

Рақобат қўмитаси чегирмалар ҳақидаги ишончсиз рекламалар бўйича шикоят қилишга чақирди

Рақобат қўмитаси баъзи йирик савдо тармоқлари товарлар нархини кескин кўтариб, сўнгра бирор байрам муносабати билан уларни эски нархига қайтарган ҳолда чегирма эълон қилиши, бу эса «харид иллюзияси»ни келтириб чиқаришидан огоҳлантирди. Қўмита ишончсиз рекламалар бўйича шикоят қилишга чақирди.

«Тошкентда „оталар чойхонаси“ ва гуллар учун пул бор, лекин ҳоспис учун йўқ». Шифокорлар — ҳоспис қурилишини якунлаш кечиктирилгани ҳақида
22 декабрь 2023, 11:44 1

«Тошкентда „оталар чойхонаси“ ва гуллар учун пул бор, лекин ҳоспис учун йўқ». Шифокорлар — ҳоспис қурилишини якунлаш кечиктирилгани ҳақида

Онкологлар Тошкент бюджетида саратонга чалинганлар билан ишлаш тажрибасидан бутун мамлакат бўйлаб фойдаланиладиган ҳоспис қурилиши учун «пул йўқлиги»дан норози. Парламентда ҳокимлик вакили пул етишмаслигини айтди. Депутатлар чора кўриш ва апрелга қадар қилинган ишлар юзасидан ҳисобот беришни сўради.

Тошкентда Tracker икки болани уриб юборди
22 декабрь 2023, 10:39

Тошкентда Tracker икки болани уриб юборди

Юнусобод туманида Tracker ҳайдовчиси 8 ва 10 ёшли икки болани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида болалар жароҳатланди.

UzAuto Motors Cobalt, Damas ва Labo учун контрактацияни очади
22 декабрь 2023, 09:25

UzAuto Motors Cobalt, Damas ва Labo учун контрактацияни очади

UzAuto Motors Chevrolet Cobalt, Damas ва Labo автомобиллари учун контрактацияни 22 декабрь куни соат 12:00 да очади. Шартнома фақат онлайн тарзда расмийлаштирилади ва шу кунларда барча дилерлик марказлари савдо тизимидан ўчирилиб, автосалонларнинг барчаси ёпиқ бўлади.

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида бензин сотишдаги қонунбузарликлар аниқланди
21 декабрь 2023, 21:58

Ўзбекистоннинг саккизта вилоятида бензин сотишдаги қонунбузарликлар аниқланди

Рақобат қўмитаси томонидан вилоятлардаги ёнилғи қуйиш шохобчаларида бензин маҳсулотларининг назорат харидлари ўтказилди. Натижада бензин сифати талабга жавоб бермаган 20 дан ортиқ ҳолат аниқланди. Маълумотларга кўра, истеъмолчиларга 300 млн сўмга яқин зарар етказилган.

Сенатор танқидидан сўнг етим болаларга уй учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар қайта кўриб чиқиладиган бўлди
21 декабрь 2023, 16:56

Сенатор танқидидан сўнг етим болаларга уй учун бюджетдан ажратиладиган маблағлар қайта кўриб чиқиладиган бўлди

2024 йилги давлат бюджетидан ҳар бир етим болага сотиб олинадиган бир хонали квартира учун 137,5 млн сўм ажратилиши белгиланган. Сенатор бу пулга ҳатто чекка ҳудудларда ҳам квартира топиш қийинлигини айтди. Вазир Жамшид Қўшқоров бу масала кўриб чиқилиб, ўзгартириш киритилишини таъкидлади.

Божхона қўмитаси ходими суғурта компанияси билан тил бириктирганликда гумонланиб ҳибсга олинди
21 декабрь 2023, 14:13

Божхона қўмитаси ходими суғурта компанияси билан тил бириктирганликда гумонланиб ҳибсга олинди

Божхона қўмитаси ходими суғурта компанияси билан тил бириктириб, 145 млрд сўмни ўзлаштирганликда гумонланиб ушланди. Қўмита раисининг ўринбосари у ойлаб кузатилгани ва ноябрь охирида ишдан бўшатилганини маълум қилди. Жиноий гуруҳнинг бир неча аъзолари чет элга қочиб кетгани айтилмоқда.

Сенат дарахт ва буталарни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтириш бўйича ўзгартиришларни маъқуллади
21 декабрь 2023, 12:29

Сенат дарахт ва буталарни ноқонуний кесганлик учун жазони кучайтириш бўйича ўзгартиришларни маъқуллади

Сенатда маъқулланган қонунга кўра, дарахтларни ноқонуний кесган фуқаролар 8,5 миллион сўмдан 25,5 миллион сўмгача, мансабдорлар эса 17 миллион сўмдан 34 миллион сўмгача жарима ёки 15 суткалик қамоқ жазоси билан жазоланади. 1 туп дарахт кесган шахс унинг ўрнига 100 туп дарахт экиши белгиланмоқда.

Kimyo университети ректори Жанполат Кудайбергенов вафот этди
21 декабрь 2023, 11:59

Kimyo университети ректори Жанполат Кудайбергенов вафот этди

Ўзбекистондаги биринчи хусусий олий ўқув юрти бўлган Тошкент Kimyo халқаро университети ректори Жанполат Кудайбергенов 45 ёшида вафот этди.

RABAD қурилиш савдо маркази бизнес эгалари ва ижарачиларга истиқболли савдо биноларини таклиф этади
21 декабрь 2023, 11:00

RABAD қурилиш савдо маркази бизнес эгалари ва ижарачиларга истиқболли савдо биноларини таклиф этади

Уч қаватли кўп функцияли савдо марказидаги чакана савдо майдони тадбиркорлар ва дўкон эгалари учун кўчмас мулк сифатида ва тижорат билан шуғулланиш учун фойдали сармоядир.

АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди
21 декабрь 2023, 10:56

АҚШга ноқонуний йўллар билан кетган 119 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

АҚШга ноқонуний киришга уринган 120 га яқин Ўзбекистон фуқароси ватанига қайтарилди. Фуқароларнинг аксарияти Мексика орқали чегарани кесиб ўтишга ҳаракат қилган. «Икки−уч йилда топганимизни 3 ойда бериб келдик», — дейди улардан бири.

11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилди, уларнинг 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ
21 декабрь 2023, 09:42

11 ойда 5,5 мингта кибержиноят содир этилди, уларнинг 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 11 ойида 5,5 мингта кибержиноят содир этилди, шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғрилик жиноятларидир. Президент барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш топшириғини берди.

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин чиқди
20 декабрь 2023, 22:58

Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган автобусда ёнғин чиқди

Мирзо Улуғбек туманида 151-сонли Mercedes-Benz автобусида юқори босимли ҳаво қувурининг ёрилиши туфайли қисқа туташув, унинг ортидан ёнғин юз берди. «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, автобус двигателига зарар етган.

Тошкентда яна 5 киши жиноий фаолиятда гумонланиб қўлга олинди
20 декабрь 2023, 21:58

Тошкентда яна 5 киши жиноий фаолиятда гумонланиб қўлга олинди

Пойтахт ИИББ товламачилик, безорилик ва гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний сотишда гумонланаётган яна беш нафар шахс қўлга олинганини маълум қилди.

ССВ бир корхона таъсисчилари иштирокида 435 млн сўмлик тендер ўтказди
20 декабрь 2023, 21:15

ССВ бир корхона таъсисчилари иштирокида 435 млн сўмлик тендер ўтказди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз эҳтиёжлари учун ҳамда тиббиёт форумларига ташриф буюрадиган меҳмонларга совға сифатида тендер орқали 435 млн сўмлик кундалик, блокнот, ручка ва бошқаларни харид қилди. Тендер бир корхонанинг таъсисчилари ўртасида ўтказилган.

Қандай қилиб Польша университетларига ўқишга кириш мумкин? Отабек Зуфаров ҳикояси
20 декабрь 2023, 18:00

Қандай қилиб Польша университетларига ўқишга кириш мумкин? Отабек Зуфаров ҳикояси

Отабек Зуфаров 2021 йили Польшанинг энг яхши учта олийгоҳидан бири ҳисобланган Познандаги Адам Мицкевич университетига ўқишга кирган. «Хориж дипломи» лойиҳаси учун берган интервьюсида у виза олиш қийинчиликлари ва Польша таълим тизими афзалликлари ҳақида гапириб берди.

Тошкентда Spark уриб юборган пиёда вафот этди
20 декабрь 2023, 17:28

Тошкентда Spark уриб юборган пиёда вафот этди

Юнусобод туманида Spark автомашинаси фуқарони уриб юборди. Оқибатда йўловчи воқеа жойида вафот этди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг