Жамият

Тошкент вилоятида 80 сотих ерни 450 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди
2 июль 2021, 18:35

Тошкент вилоятида 80 сотих ерни 450 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида дам олиш маскани қуриш учун мўлжалланган 80 сотих бўш ер майдонини 450 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда бир нечта ижтимоий тармоқлар фаолияти вақтинчалик чекланди
2 июль 2021, 17:13

Ўзбекистонда бир нечта ижтимоий тармоқлар фаолияти вақтинчалик чекланди

«Фуқароларнинг шахсга доир маълумотларига ишлов беришнинг қонуний талаблари» бузилганлиги учун Ўзбекистонда айрим ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш чекланди, дея таъкидламоқда «Ўзкомназорат». Фаолияти чекланган ижтимоий тармоқлар номи кўрсатилмаган, аммо ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Twitter, TikTok ва ВКонтакте фаолиятида узилишлар бўлаётганини айтмоқда.

Тошкентда деярли 900 млн сўм кредит маблағларини ноқонуний қўлга киритган шахс аниқланди
2 июль 2021, 16:07

Тошкентда деярли 900 млн сўм кредит маблағларини ноқонуний қўлга киритган шахс аниқланди

Тошкент шаҳрида 34 нафар фуқароларнинг номидан 897 млн сўм онлайн-кредит маблағларини ноқонуний тарзда қўлга киритган шахс аниқланди. Фирибгарлик ва ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда боғлар, яшил ҳудудлар ва хиёбонлар сони кўпайтирилади
2 июль 2021, 14:50

Тошкентда боғлар, яшил ҳудудлар ва хиёбонлар сони кўпайтирилади

Президент топшириғига мувофиқ, 2021−2022 йилларда пойтахтимизнинг 130 км пиёдалар ва 117 км велосипед йўлакларини қуриш, 12 та боғ, 25 та яшил ҳудуд ва сайлгоҳларни ташкил қилиш режалаштирилган. Шунингдек, 140 гектар майдонга эга бўлган аттракционларсиз боғларни ва ҳар бир туманда кичик яшил боғларни ташкил қилиниши кутилмоқда.

Ёшлар форумида қатнашганларнинг барчаси коронавирусга тест топширган — Ёшлар ишлари агентлиги
2 июль 2021, 14:31

Ёшлар форумида қатнашганларнинг барчаси коронавирусга тест топширган — Ёшлар ишлари агентлиги

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкентдаги Ёшлар ва талабалар форумининг барча иштирокчилари коронавирусга тест топширганлигини таъкидлади. «Иштирокчилар вакцина қилиниши режалаштирилган эди, лекин эмлашдан кейин тана ҳарорати кўтарилиш сабабли вакцинация ўтказилмаган», — дейилади агентлик баёнотида.

Танзила Нарбаева Париждаги «Тенглик авлоди» халқаро форумида нутқ сўзлади
2 июль 2021, 12:51

Танзила Нарбаева Париждаги «Тенглик авлоди» халқаро форумида нутқ сўзлади

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева Париж шаҳрида бўлиб ўтаётган гендер тенглик масалаларига бағишланган «Тенглик авлоди» халқаро форумида иштирок этди. Форумда 2030 йилгача Ўзбекистонда гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқлангани таъкидланди. Тадбир доирасида 100 дан ортиқ виртуал тадбирлар ўтказилади ва якунида гендер тенгликни тезлаштириш дастури қабул қилинади.

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво давом этиши кутилмоқда
2 июль 2021, 11:59

Дам олиш кунлари иссиқ об-ҳаво давом этиши кутилмоқда

Дам олиш кунларида Ўзбекистонда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво шароити сақланиб қолиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +38…+41 даража, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +44 даражагача атрофида бўлади.

Халқ таълими вазири коронавирусга қарши эмланди
2 июль 2021, 10:36

Халқ таълими вазири коронавирусга қарши эмланди

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов COVID-19 га қарши хитой-ўзбек ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан эмланди.

Пирогов номидаги РМТТУнинг Тошкентдаги филиали таълим фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди
1 июль 2021, 21:25

Пирогов номидаги РМТТУнинг Тошкентдаги филиали таълим фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди

Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университетининг Тошкентдаги филиали эски ТошМИ биноларига жойлаштирилади ва таълим фаолиятини 2022/2023 ўқув йилидан бошлайди.

1 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
1 июль 2021, 20:30

1 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Президент билан ёшлар билан учрашуви, ЙТҲларга оид ўтган 5 ойдаги статистика, Андижон вилояти ҳокимининг қизининг тўйи, Бош прокуратура томонидан янги ишга туширилган телеграм-бот — «Газета.uz»нинг 1 июлдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳокимнинг қизининг тўйи ҳақидаги хабарларга изоҳ берди
1 июль 2021, 19:02

Андижон вилояти ҳокимлиги ҳокимнинг қизининг тўйи ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

Андижон вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган, гўё ҳоким Шуҳрат Абдураҳмоновнинг қизининг тўйида олинганлиги тасвирланган фото ва видео лавҳаларга муносабат билдирди. Ҳокимликнинг сўзларига кўра, чиндан ҳам вилоят ҳокими қизининг тўйи бўлган, аммо тармоқларда тарқалган аксарият фотосуратлар ҳокимга алоқадор эмас.

«Агробанк» фермерлар мактабига иккинчи ўқув мавсуми учун қабул бошланди
1 июль 2021, 19:00

«Агробанк» фермерлар мактабига иккинчи ўқув мавсуми учун қабул бошланди

«Агробанк» йўлга қўйган фермерлар мактабидаги иккинчи мавсум августдан сентябргача бўлиб ўтади. Аризалар 15 июлгача қабул қилинади.

Шўртандаги ёнғинда корхонанинг бир ишчиси ҳалок бўлди
1 июль 2021, 18:49

Шўртандаги ёнғинда корхонанинг бир ишчиси ҳалок бўлди

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли Шўртан бош иншоотидаги Газдан пропан-бутан аралашмаси ажратиб олиш қурилмасида ёнғин содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳатланди.

Энди ноқонуний қурилиш ва ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш тўғрисида телеграм-бот орқали хабар бериш мумкин
1 июль 2021, 18:45

Энди ноқонуний қурилиш ва ерни ўзбошимчалик билан эгаллаш тўғрисида телеграм-бот орқали хабар бериш мумкин

Бош прокуратура томонидан «YER NAZORATI» телеграм-боти ишга туширилди. Унинг ёрдамида ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилиш ҳамда ердан мақсадсиз ва самарасиз фойдаланиш бўйича хабар бериш мумкин бўлади.

АҚШ Ўзбекистонга 131 тонналик озиқ-овқат ёрдамини топширди
1 июль 2021, 17:02

АҚШ Ўзбекистонга 131 тонналик озиқ-овқат ёрдамини топширди

АҚШ USAID агентлиги орқали Ўзбекистонга 131 тонналик озиқ-овқат ёрдамни тақдим этди. У соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасалари ҳамда эҳтиёжманд оилалар ўртасида тақсимланади. 2021 йилдан буён қарийб 1300 тонна шундай ёрдам етказиб берилди.

«Қамчиқ»да ёқилғи ташувчи юк машинаси ёниб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
1 июль 2021, 16:40

«Қамчиқ»да ёқилғи ташувчи юк машинаси ёниб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

«Қамчиқ» довонида ёқилғи ташувчи юк машинаси ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида ёнғин келиб чиқди. Натижада машина салонида бўлган икки киши ҳалок бўлди.

6−8 июль кунлари иссиқ кўтарилиши кутилмоқда
1 июль 2021, 16:20

6−8 июль кунлари иссиқ кўтарилиши кутилмоқда

6−8 июль кунлари Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати +44…+46 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлда очилади
1 июль 2021, 15:08

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси 10 июлда очилади

Тошкент халқаро аэропорти эстакадаси орқали автотранспорт воситалари ҳаракати 10 июлдан синов режимида бошланади. Лицензияли таксилар, сайёҳлар автобуси ва чет эллик делегациялар транспортларининг киришига рухсат берилади.

Тошкентда $10 минг эвазига Педиатрия институтига киритиб қўймоқчи бўлган аёл ушланди
1 июль 2021, 13:05

Тошкентда $10 минг эвазига Педиатрия институтига киритиб қўймоқчи бўлган аёл ушланди

Тошкентнинг Миробод туманида ўзини Олий таълим вазирлиги ходими деб таништириб, абитуриентни 10 минг доллар эвазига Тошкент педиатрия институтига ўқишга киритиб қўймоқчи бўлган аёл ушланди.

Ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш учун бюджетдан 60 млрд сўм маблағ ажратилади
1 июль 2021, 12:11

Ёш оилаларга уй-жой сотиб олиш учун бюджетдан 60 млрд сўм маблағ ажратилади

Ёш оилаларга ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун 2 мингта квота ажратилиб, бюджетдан 60 млрд сўм маблағ йўналтирилади дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев ёшлар форумида. Уларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилинади. Шунингдек, «Дафтарлар»га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг