Тармоқларда Ўзбекистонда 60 ёшдан ошганларга Хитойдан келтирилган хавфли дорилар тарқатилаётгани ҳақида хабар тарқалди. ССВ буни «бўҳтон ва сафсатадан бошқа нарса эмас» деб атади.
Нукус ишида апелляция берган яна 28 маҳкум, Cobalt ва Lacetti нархи ошишини рад этган UzAuto Motors, Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиши ҳақида, хотинидан қасд олиш учун 2 ўғлини бўғиб ўлдирган самарқандлик эркак, «яшил энергия» сертификатлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Интернетда режиссёр Сарвар Каримов томонидан суратга олинган «Ҳоким бува» мини-сериалининг намойиши бошланди. Комедия жанридаги ушбу сериал ижтимоий-сиёсий муаммолардан муттасил нолиб юрадиган такси ҳайдовчисининг Тошкентга ҳоким бўлиб қолиши ва бу лавозимдаги саргузаштлари ҳақида.
«Тошкент ҳуқуқ баҳори» халқаро форумида адлия вазири Акбар Тошқулов жамиятда фундаментал ҳуқуқларни яхши томонга буришга ҳаракат қилувчилар ролида юристлар кўпроқ бўлишини исташини айтди. «Чунки биз юристлар муаммони кундалик иш жараёнида доим кўрамиз ва уларнинг ечимини ҳам биламиз», — деди у.
Учтепа туманида Matiz ҳайдовчиси тартибга солинмаган пиёдалар йўлагидан ўтаётган 12 ёшли ўқувчини уриб юборди. У жароҳатлари сабабли касалхонага олиб кетилаётганда вафот этди.
Ўзбекистон-Хитой бизнес-форум доирасида «Ўзмиллийбанк» ва Хитой давлат тараққиёт банки ўртасида 1,18 млрд юань миқдорида кредит линиясини жалб қилиш тўғрисидаги келишув имзоланди.
Тармоқларда 1 июндан Damas, Labo, Cobalt ва Lacetti автомобилларининг янгиланган версиялари тақдим этилиши, Cobalt ва Lacetti нархи 20−23 минг долларгача кўтарилиши ҳақида хабарлар тарқалди. UzAuto Motors ушбу маълумотлар ёлғон эканини билдирди.
Нукус воқеалари бўйича қўзғатилган жиноят иши бўйича иккинчи суд жараёнида қамоқ жазосига ҳукм қилинган 28 нафар шахс апелляция шикояти билан мурожаат қилди. Уларни кўриб чиқиш пайшанба куни бошланади. Яна 16 нафар маҳкумга нисбатан апелляция аризаларини кўриб чиқиш давом этмоқда.
Тойлоқ туманида эркак хотинидан қасд олиш учун 6 ва 8 ёшли ўғилларини сим билан бўғиб ўлдирди. Воқеага Россияга ишлашга кетган хотинининг бегоналар билан ишқий муносабатда бўлгани акс этган видеолар сабаб сифатида келтирилмоқда.
Ўзбекистонда Халқаро молия корпорацияси ҳамкорлигида Самарқанд, Жиззах ва Қашқадарё вилоятларида давлат-хусусий шериклик негизида учта шифохона қуриш режалаштирилган.
Таълим ютуқларини баҳолаш халқаро ассоциацияси 4-синф ўқувчиларининг ўқиш саводхонлигини баҳолайдиган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Унда илк бор қатнашган Ўзбекистон 57 давлат орасида ўртача баллдан пастроқ натижани қайд этиб, 49-ўринни эгаллади. PIRLS натижалари ҳақида батафсил.
Саудия Арабистонида бўлиб ўтган форумда «Агробанк» Халқаро ислом савдо ва молия корпорацияси ва Хусусий секторни ривожлантириш ислом корпорацияси томонидан иккита мукофот билан тақдирланди.
Air Cairo авиакомпаниясининг Шарм аш-Шайхдан Тошкентга чоршанба куни белгиланган парвози об-ҳаво шароити туфайли 10 соатдан ортиқ кечиктирилди. 200 нафардан зиёд йўловчи Тошкент вақти билан соат 15:00 да жўнаб кетишни кутмоқда.
Тошкент шаҳрида «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши сабабли 20−21 май кунлари пойтахтдаги бир қатор кўчалар автотранспортлар ҳаракати учун вақтинча ёпилади.
Олмазор туманида одам ўғирлаш, босқинчилик ва бошқа жиноятларни содир этган 4 нафар судланувчи 13,5 йилдан 15 йилгача бўлган муддатларга қамалди. Улар ЙПХ ходими кийимида фуқарони ўғирлаб, пулларини олиб қўйган, шунингдек, ўлдириш билан таҳдид қилган.
Қозоғистоннинг Ақтўбе вилоятида Toyota ва Lacetti автомобиллари тўқнашиши оқибатида 2 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Яна 6 киши шифохонага етказилди. Мамлакат ИИВ ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланганини билдирди.
Ёзёвон туманида хандақ қазиётган ишчини тупроқ босиб қолди. Фуқарога ФВБ ходимлари ёрдам кўрсатди. Воқеага ишчининг хавфсизлик қоидаларига риоя қилмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Ўзбекистонда Mastercard`нинг ваколатхонаси очилиши, Нукус воқеалари бўйича апелляция суди, туман бош имомлигидан бўшатилган «shukurullohdomla», қўлга олинган Hello Tashkent, salam Tashkent гуруҳи админлари, метрода ёш қизга шилқимлик қилган 24 ёшли йигит ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
18 май — Халқаро музейлар куни муносабати билан Ўзбекистон давлат музейлари ташриф буюрувчиларни бепул қабул қилади. Давлат санъат музейида Баҳодир Жалолнинг «Мангуликдаги чизиқ» кўргазмаси очилади ва рассом билан учрашув ўтказилади, Миниатюра музейида хаттотлик бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилади.
12 май куни Тошкент шаҳрида метро вагони ичида ёш қизга шаҳвоний шилқимлик қилган йигитга нисбатан суд ҳукми ўқилди. Унинг аввал ҳам маъмурий жавобгарликка тортилгани сабаб жазо енгиллаштирилмади. Йигит 5 суткага қамалди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг