Жамият

23 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
23 август 2023, 22:00

23 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

2025 йилгача сиғими ортадиган «Газли» омбори, талаба бўлган 193 минг абитуриент, 189 балл тўпласа-да, контрактга кирганлар, Ўзбекистоннинг БМТдаги янги вакили, чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози ҳайдовчилар, Доғистонда вафот этган 4 нафар ўзбекистонлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Хитойнинг Оmoda автомобил бренди Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда
23 август 2023, 19:00 1

Хитойнинг Оmoda автомобил бренди Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

Тез орада Оmoda C5 фастбэк кроссовери Ўзбекистонда сотувга чиқарилади. Tashkent City`да онлайн шаклда бўлиб ўтган тақдимот давомида компания вакиллари янги моделнинг асосий афзалликлари ҳақида сўзлаб беришди.

«Президент гранти берилади». Олий таълим вазирлиги — максимал балл тўпласада, контрактга кирганлар ҳақида
23 август 2023, 17:40

«Президент гранти берилади». Олий таълим вазирлиги — максимал балл тўпласада, контрактга кирганлар ҳақида

Кўпчилик имтиҳонда максимал балл тўплаганига қарамасдан, «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига берилган имтиёз сабаб контракт асосида ўқишга кирди. Фаоллар бундай имтиёзни «ўта адолатсиз» деб атади. Вазирлик максималл балл тўплаган 200 нафар талабага «президент гранти» берилишини маълум қилди.

Тошкентда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жаримага тортилди
23 август 2023, 17:25

Тошкентда ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган мактаб директори жаримага тортилди

Яшнобод туманидаги 149-мактаб директори ўқитувчиларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига жалб қилган учун жаримага тортилди.

«Кичик ва ўрта бизнес учун кредит беришни енгиллаштиришга ҳаракат қилишимиз керак» — Улуғбек Таваккалов КЎБ соҳасида банк маҳсулотларини ривожлантириш ҳақида
23 август 2023, 17:00

«Кичик ва ўрта бизнес учун кредит беришни енгиллаштиришга ҳаракат қилишимиз керак» — Улуғбек Таваккалов КЎБ соҳасида банк маҳсулотларини ривожлантириш ҳақида

ASUS вакиллари Tenge Bank бошқаруви раиси ўринбосари Улуғбек Таваккалов билан шахсий ва корпоратив маълумотларни сақлашнинг аҳамияти, банкларнинг кичик ва ўрта бизнес секторида ривожланаётгани, КЎБ учун оммабоп ва кам баҳоланаётган кредитлаш маҳсулотлари ҳақида суҳбатлашди.

Сурхондарёда археологик ёдгорликлар тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди
23 август 2023, 16:55

Сурхондарёда археологик ёдгорликлар тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди

Шўрчи туманидаги маданий мерос объектлари ҳудудларида ғишт ишлаб чиқарилаётгани, тупроғидан молхона ва ҳожатхона қурилгани аниқланди. Бунинг оқибатида ёдгорликларга 3,1 млрд сўмлик зарар етказилган.

«Тошшаҳартрансхизмат» — электробус ҳайдовчиларининг қувватлашдаги муаммолардан қилган шикояти ҳақида
23 август 2023, 16:11 1

«Тошшаҳартрансхизмат» — электробус ҳайдовчиларининг қувватлашдаги муаммолардан қилган шикояти ҳақида

Тошкентда электробус ҳайдовчиларининг машиналарни қувватлаш бўйича қилган шикояти бошқа автопарклардаги қувват жойларини бўлиб бериш орқали ҳал этилди. «Тошшаҳартрансхизмат», шунингдек, ҳайдовчиларнинг кечикаётган маошлари ҳафта охиригача тўлаб берилишини ваъда қилди.

Ўзбекистонда 193 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди
23 август 2023, 15:02

Ўзбекистонда 193 мингдан ортиқ абитуриент талаба бўлди

Давлат ОТМлари бакалавриатига кириш тест синовлари натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилди (шундан 42,6 минги грант асосида). Давлат гранти асосида ўртача балл 119,3 ни, тўлов-контрактники эса 93,3 баллни ташкил этди.

Қўқон педагогика институти декани $4 минг олаётганда ушлангани айтилмоқда
23 август 2023, 14:15

Қўқон педагогика институти декани $4 минг олаётганда ушлангани айтилмоқда

Қўқон давлат педагогика институти декани фуқарони ўқишга киритиб қўйиш учун 4 минг доллар олаётганда қўлга тушгани айтилмоқда. Бу каби ҳолат Хоразм вилоятида ҳам қайд этилди.

Тошкентда ҳайдовчилар чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози
23 август 2023, 13:11

Тошкентда ҳайдовчилар чорраҳалардаги «тузоқ»лардан норози

Пойтахтдаги ҳайдовчилар чорраҳалар олдига нотўғри жойлаштирилган машиналар туфайли йўл ҳаракати қоидаларини бузишга мажбур бўлган вазиятларни «тузоқ» деб атамоқда. Расмийлар вазиятни ўрганаётганини билдирди.

Қашқадарёда XIII-XIV асрларга оид қишлоқ харобалари топилди
23 август 2023, 11:55

Қашқадарёда XIII-XIV асрларга оид қишлоқ харобалари топилди

Муборак туманидаги Хўжа Равшан обидаси ҳудудида Амир Темур даврига мансуб қишлоқ харобалари, хусусан, 4 та хона, кошин, сирланган сопол, металлдан ясалган хўжалик жиҳозлари топилди.

Яна икки пиёда Тошкентнинг хавфли ва нотўғри лойиҳалаштирилган кўчалари қурбонига айланди
23 август 2023, 10:41

Яна икки пиёда Тошкентнинг хавфли ва нотўғри лойиҳалаштирилган кўчалари қурбонига айланди

Тошкентда рўй берган иккита ЙТҲда икки пиёда ҳалок бўлди. Урбанистлар томонидан бир неча бор танқид қилинган собиқ Оқтепа айланма йўлида 69 ёшли аёл уриб юборилди. Шунингдек, Қонунчилик палатаси биноси ёнидаги тугатилган, тартибга солинмаган ўтиш жойида йўлни кесиб ўтаётган эркак ҳалок бўлди.

Доғистонда «заправка»даги портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган
23 август 2023, 09:51

Доғистонда «заправка»даги портлаш оқибатида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган

14 август куни Доғистондаги ёнилғи қуйиш шохобчаси портлаб, ўнлаб одамлар ҳалок бўлганди. Республика раҳбари уларнинг 4 нафари Ўзбекистон фуқароси бўлганини билдириб, вафот этганларнинг оилаларига 1 млн рублдан ёрдам кўрсатилишини қўшимча қилди.

22 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
22 август 2023, 22:00

22 август куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Эълон қилинган мандат, апелляция аризаларига қабул, «Андижон» футболчиларига машина ва iPhone14 ваъда қилган Шуҳрат Абдураҳмонов, Самарқандда фаст фуддан заҳарланган 49 киши, Ўзбекистондан Қатарга авиарейс, бир аёлни зўрлаган 4 эркакка ўқилган суд ҳукми ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 2024 йилдан АҚШ антитеррор дастури бўйича малака оширади
22 август 2023, 19:54

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари 2024 йилдан АҚШ антитеррор дастури бўйича малака оширади

2024 йилдан Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органлари учун АҚШ Давлат департаментининг Antiterrorism Assistance дастури доирасида терроризмга қарши курашиш бўйича махсус тактик ўқув курслари ўтказилади.

Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган 55 кг гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди
22 август 2023, 17:29

Тожикистондан Ўзбекистонга олиб ўтилаётган 55 кг гиёҳванд модда тўхтатиб қолинди

Тожикистон билан чегарадаги «Ойбек» божхона постида 55 кг га яқин гиёҳвандлик воситаларини Ўзбекистонга олиб кирмоқчи бўлган шахс тўхтатиб қолинди. У моддаларни газ баллони ва бензин бакига яширган.

Қашқадарёда 17 туп арчага шикаст етказилгани аниқланди
22 август 2023, 15:45

Қашқадарёда 17 туп арчага шикаст етказилгани аниқланди

Деҳқонобод туманида 6 туп арча тагидан, 11 туп арчанинг эса ён шохлари кесиб ташлангани учун ўрмон қўриқчисига 3,3 млн сўм жарима қўлланди. Табиатга 18 млн сўмлик зарар етказилган.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Андижон» футболчиларига автомобиль ва iPhone 14 совға қилишини билдирди
22 август 2023, 14:58

Шуҳрат Абдураҳмонов «Андижон» футболчиларига автомобиль ва iPhone 14 совға қилишини билдирди

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов Суперлиганинг 17-тури доирасидаги «Андижон» — «Олимпик» (2:1) ўйинидан кейин футболчилар билан учрашди. У гол муаллифи Рубин Ҳебайга исталган автомашинасини танлашини, қолган футболчиларга эса iPhone 14 смартфонлари берилишини ваъда қилди.

Шаҳарлараро автобусларнинг тунда ҳамроҳсиз ҳаракатланишига рухсат берилади
22 август 2023, 14:36

Шаҳарлараро автобусларнинг тунда ҳамроҳсиз ҳаракатланишига рухсат берилади

Шаҳарлараро ва халқаро йўналишдаги автобусларга тунги вақтда ҳам йўловчи ташишга рухсат берилади. Бунда транспорт воситаси иш ва дам олиш вақтини назорат қилувчи қурилма билан жиҳозланиши керак. Автобусга ички ишлар органлари ҳамроҳлик қилмайди.

Самарқанд шаҳрида 49 киши фаст фуддан заҳарланди
22 август 2023, 11:44

Самарқанд шаҳрида 49 киши фаст фуддан заҳарланди

Самарқанд шаҳрида 49 киши хот догдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Аҳволи яхшиланган 29 кишига уйга жавоб берилган. Устидан шикоят қилинган ошхона вақтинча ёпилиб, маҳсулотлари текширилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг