Жамият

Миразиз Бозоровга ҳужум қилган шахснинг фотороботи эълон қилинди
30 апрель 2021, 12:58

Миразиз Бозоровга ҳужум қилган шахснинг фотороботи эълон қилинди

Миразиз Бозоров 110-мактаб ўқитувчиларининг жамоавий аризаси асосида «ғаразгўйлик ёки бошқа паст ниятларда туҳмат қилиш» моддаси билан қўзғатилган жиноят иши бўйича гумонланувчига айланди. Ҳозирда у уй қамоғида. Март ойи охирида блогер ЛГБТ фаолларига қарши намойиш куни номаълум шахслар томонидан калтакланган. Ички ишлар бошқармаси ҳужум қилган шахснинг фотороботини эълон қилди.

Амир Темур хиёбони яқинида ўсмирларга ҳужум қилганликда айбланган тўрт киши уй қамоғига олинди
30 апрель 2021, 12:33

Амир Темур хиёбони яқинида ўсмирларга ҳужум қилганликда айбланган тўрт киши уй қамоғига олинди

Март ойининг охирида Амир Темур хиёбони яқинида ўтказилган рухсатсиз митинг пайтида ўспиринларни калтаклаганликда тўрт киши айбланмоқда; улар суд бошлангунига қадар уй қамоғига олинган. Тартибсизликларда қатнашган яна 27 кишининг ҳаракатлари маъмурий ҳуқуқбузарлик деб топилди.

Шифохоналарда COVID билан касалланганлар сони 3000 нафардан ошди
30 апрель 2021, 10:42

Шифохоналарда COVID билан касалланганлар сони 3000 нафардан ошди

29 апрель куни Ўзбекистонда коронавирус билан касалланганлар сони 400 нафардан ошди. Кун давомида 2 та ўлим ҳолати қайд этилди. Айни вақтда COVID билан касалланган деярли 3100 нафар киши шифохоналарда даволанмоқда. Эмлаш тезлиги янада оширилди.

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида отишма тўхтатилди. Лайлак туманида давом этмоқда
30 апрель 2021, 10:39

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида отишма тўхтатилди. Лайлак туманида давом этмоқда

Қирғизистоннинг Боткен вилоятида юзага келган отишма бутунлай тўхтатилди. Икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари ўт очишни тўхтатиш ва ҳарбий кучларни аввалги жойлаштирилган жойларига олиб чиқиш тўғрисида келишиб олдилар. Ҳозирда Лайлак туманида отишмалар кузатилаётгани айтилмоқда. Тўқнашувлар оқибатида Қирғизистонда 13 киши, Тожикистонда 10 киши вафот этди.

Фото: «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкцияси лойиҳаси
30 апрель 2021, 09:15

Фото: «Шаҳидлар хотираси» мажмуаси реконструкцияси лойиҳаси

Қурилиш вазирлиги «Шаҳидлар хотираси» ёдгорлик мажмуаси реконструкцияси лойиҳасини тақдим этди. У ерда велойўлак, амфитеатр, кафе, дўконлар, музейнинг маъмурий биноси ва бошқа объектлар барпо этилади, велосипедлар ижараси йўлга қўйилади.

Метрополитен: Машинист токоприёмникда учқун чиқаётганини кўриб, поездни фавқулодда тўхтатган
29 апрель 2021, 23:21 1

Метрополитен: Машинист токоприёмникда учқун чиқаётганини кўриб, поездни фавқулодда тўхтатган

Тошкент метрополитени «Миллий боғ» ва «Новза» бекатлари оралиғида поезд тўхтаб қолишига машинистнинг рельсларни қувватловчи ускунадан учқун чиқаётганини кўриб, ҳаракатни фавқулодда тўхтатгани сабаб бўлганини маълум қилди.

Айирувчи эмас, бирлаштирувчи тил лозим…
29 апрель 2021, 18:00 2

Айирувчи эмас, бирлаштирувчи тил лозим…

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида давлат органларига фақат давлат тилида мурожаат қилиш таклифи маъқулланмаганлиги ижтимоий тармоқларда ва депутатлар орасида қизғин баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Давлат тили мақоми бўйича халқаро тажриба, ўзбек тилини ўрганиш бўйича шароитлар ва давлат тили мавқеи тўғрисида — «Газета.uz» колумнисти Комил Жалиловнинг мақоласида.

Андижонда қулоқчин тақиб кетаётган йигитни поезд босиб кетди
29 апрель 2021, 16:50

Андижонда қулоқчин тақиб кетаётган йигитни поезд босиб кетди

Андижон вилоятида қулоғида «наушник» билан кетаётган йигитни поезд босиб кетди. Оқибатда йигит вафот этган.

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
29 апрель 2021, 16:17

Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари бўлиб ишлаб келган Фахриддин Давруков Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

«Бу қоғозда шундай». Расул Кушербаев — UzAuto Motors`нинг МҚКҚ устидан ғалабаси тўғрисида
29 апрель 2021, 15:56

«Бу қоғозда шундай». Расул Кушербаев — UzAuto Motors`нинг МҚКҚ устидан ғалабаси тўғрисида

Депутат Расул Кушербаев UzAuto Motors Антимонополия қўмитасини «фақат қоғозда» мағлуб этди, деб ҳисоблайди. Унинг сўзларига кўра, компания одамларнинг ишончи ва ўз имижини йўқотган. Депутат, шунингдек, ушбу жараён мисолида судларнинг қандай ишлаши ва тизим монополияларга қарши қандай кураш олиб боришини кўриш мумкинлигини таъкидлади.

«Амалдорлар орасида ҳали ҳам шовинистлар бор» — Расул Кушербаев давлат тилини ислоҳ қилиш тўғрисида
29 апрель 2021, 15:24 1

«Амалдорлар орасида ҳали ҳам шовинистлар бор» — Расул Кушербаев давлат тилини ислоҳ қилиш тўғрисида

Депутат Расул Кушербаевнинг айтишича, ўзбек тили фақат давлат билан ишлайдиганлар учун мажбурий бўлиши керак. Парламент аъзоси, шунингдек, жамиятда тил билан боғлиқ дискриминация мавжудлигини тан олди ва расмийлар орасида вазиятга шовинистик нигоҳ билан қарайдиганлар ҳали ҳам борлигини таъкидлади.

Қаршида 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилади
29 апрель 2021, 15:18

Қаршида 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилади

Қашқадарё вилоятида баландлиги 62,5 метрга тенг давлат байроғи ўрнатиш режалаштирилмоқда. Маълумотларга кўра, Қарши шаҳридаги давлат байроғининг биргина устунини бунёд этишга 1 млрд 350 млн сўм маблағ сарфланади.

Энди Humans алоқа хизматларини кешбек билан тўлаш мумкин
29 апрель 2021, 15:00

Энди Humans алоқа хизматларини кешбек билан тўлаш мумкин

Энди Humans мижозлари ҳар қандай мобил алоқа хизматларининг нархини кешбек билан тўлашлари мумкин. Тўплаш мумкин бўлган кешбек миқдори — чекланмаган.

Яна 2 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди
29 апрель 2021, 14:52

Яна 2 та ОТМ вақтинчалик масофавий таълимга ўтказилди

Талабалар орасида COVID-19 инфекцияси аниқлангани сабабли, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ва Жиззах давлат педагогика институти масофавий таълим тизимига ўтди.

Гулистонда ҳоким ўринбосари 400 доллар билан қўлга тушди
29 апрель 2021, 14:50

Гулистонда ҳоким ўринбосари 400 доллар билан қўлга тушди

Гулистонда ҳоким ўринбосари фуқарони кам таъминланган оилалар учун қурилаётган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойлардан хонадон олиш учун рўйхатга қўйиб, бунинг эвазига 400 доллар пора олаётган пайтида қўлга тушди.

Ўзбекистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам кўрсатади
29 апрель 2021, 14:05

Ўзбекистон Ҳиндистонга гуманитар ёрдам кўрсатади

Ўзбекистон Ҳиндистонга коронавирус билан курашиш учун «Ремдесивир» препарати, этил спирти, мобил кислород концентратори тўпламларини юборади. Мамлакатда ҳозирда оғир эпидемиологик вазият кузатилмоқда.

«Асосий мансабдор шахсларни тайинлашни сайловлар орқали қилар эдим» — Расул Кушербаев
29 апрель 2021, 13:29 1

«Асосий мансабдор шахсларни тайинлашни сайловлар орқали қилар эдим» — Расул Кушербаев

Депутат Расул Кушербаев давлат хизматини ислоҳ қилиш тўғрисида гапириб, прокурорлар, судьялар ва ички ишлар органлари бошлиқларининг тайинловини сайловлар орқали ташкиллаштирган бўлишини айтди. «Одамлар тайёр. Халқ президентни, депутатни сайлайди-ку», — деди у.

«Тошкент метроси ва ишонч синоним сўзлар эди» — Twitter фойдаланувчилари Тошкентда метро тўхтаб қолгани ҳақида
29 апрель 2021, 13:23 1

«Тошкент метроси ва ишонч синоним сўзлар эди» — Twitter фойдаланувчилари Тошкентда метро тўхтаб қолгани ҳақида

Тошкент метрополитенининг «Новза» бекати яқинида поезд вагони техник носозлик оқибатида тўхтаб қолди. Twitter тармоғида ушбу ҳолат юзасидан турли хил фикрлар билдирилди. «Газета.uz» ушбу твитлардан энг қизиқларини тўплади.

Тошкентда ЙТҲ га учраган Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди
29 апрель 2021, 11:35

Тошкентда ЙТҲ га учраган Lacetti ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди

Тошкент шаҳрида Lacetti русумли автомобиль ҳайдовчиси йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган. Натижада, ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Метрода йўловчилар ҳуқуқлари бузилаётгани ўрганилмоқда
28 апрель 2021, 23:24

Метрода йўловчилар ҳуқуқлари бузилаётгани ўрганилмоқда

«„Пойтахт ер остидаги“ воқеалар хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганига далолат бермоқда», — дея маълум қилди МҚКҚ ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг