Қашқадарё вилоятида 19 ёшли аёл эгизак фарзанд туққанидан сўнг 8 кун ўтиб, аҳволи ёмонлашиб, реанимацион даво тадбирларига қарамасдан вафот этди.
17 август куни Тошкент шаҳри Юнусобод туманининг айрим ҳудудларида иссиқ сув таъминоти ўчирилади. Veolia Energy Tashkent маълум қилишича, таъминот тахминан соат 23:00 да қайта тикланади.
Олий таълим вазирлиги пойтахтда 48,9 минг талабанинг турар жойга эҳтиёжи мавжудлиги, улар ижара шартлари асосида хусусий хонадонларда яшаётганини маълум қилди. Шунингдек, ётоқхонадан жой берилмаган, пойтахтда уйи, яқин қариндоши бўлмаган ва ижара уйи ҳам аниқ бўлмаган 25 минг талаба бор.
16 август куни «Док-1 Макс» иши доирасида бўлиб ўтаётган судда аввалига «Qalampir.uz» ҳамда «Kun.uz» нашрларини айбсизлик презумпциясига амал қилмаганликда айблаган судланувчиларнинг адвокатлари тушдан кейин «Газета.uz»нинг жонли эфирини тўхтатишни сўради. Суд уларнинг сўровини қаноатлантирди.
Тошкент шаҳри ва вилоятида 3 та ҳолат бўйича мамлакатга ноқонуний равишда олиб кирилган қарийб 5,7 кг синтетик гиёҳвандлик воситалари савдоси аниқланиб, мусодара қилинди.
ИМ-2 қозонхонасида олиб бориладиган таъмирлаш ишлари муносабати билан 21−26 август кунлари Мирзо Улуғбек туманидаги қатор кўчаларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. Рўйхат.
65 боланинг доридан вафот этиши — умуммиллий фожиа. Кучли ва ғамхўр давлат хатоларни тан олиб, бундай фожиа такрорланмаслиги учун хулосалар чиқаради. Ҳалок бўлган болалар хотираси ва уларнинг яқинларини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистонда мотам эълон қилиниши зарур. «Газета.uz» нуқтаи назари.
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда маданий мерос объектлари бор кўчаларга оғирлиги 5 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналарининг кириши тақиқланди.
Ўзбекистондаги халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида икки йўлакли (яшил ва қизил) тизим тугатилди. У 2018 йил 1 январда ишга туширилганди. Ўрнига масофавий божхона назорати тизими жорий этилди.
Навоий вилоятида аёл 2023 йилда туғилган қизини 90 млн сўмга сотмоқчи бўлди. Ҳолат юзасидан «Одам савдоси» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистонликларнинг 248,3 минг нафари 2023 йилнинг январь-июнь ойларида дам олиш мақсадида хорижга сафар қилган.
Президент фармони билан 2025 йил 1 январдан дори воситаларини ва тиббиёт буюмларини импорт қилишда божхона қийматининг 1,2 фоизи миқдорида божхона расмийлаштируви учун йиғим бекор қилинади.
Йўл ҳаракати қоидабузарликларини аниқловчи хусусий камералар маълумотларида 5 фоиздан ортиқ хатоликка йўл қўйилса, тадбиркорлар ушбу камераларга эгалик ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Косон туманидаги 20-мактаб директори ўқитувчи ва ишчи ходимларни таъмирлаш ишларига жалб этгани аниқланди. Директорга нисбатан 33 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланди.
Талабаларни ётоқхонага жойлаштиришнинг янги тартиби, энг кўп солиқ тўлаган 10 та компания, асосан ташқи қарз ҳисобидан қопланган бюджет тақчиллиги, Хоразмда ёш қизга тегажоғликда гумонланаётган эркак, IELTS`дан юқори балли тиббиёт талабаларига стипендия ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
2023/2024 ўқув йилида 1-курс талабалари, 2024/2025 ўқув йилидан эса барча курс талабалари учун давлат ОТМ ётоқхонасига жойлашиш онлайн амалга оширилади.
Ижтимоий тармоқларда бир гуруҳ аҳоли номаълум шахсни вояга етмаган қизга тегажоғлик қилиш ва уни ўғирлашда уринганликда айблаётган видео тарқалди. Хоразм вилояти ИИБ хабарига кўра, гумонланувчи 43 ёшли эркак бўлиб, у руҳий-асаб касалликлар диспансерида рўйхатга олинган.
ССВ 2023 йилдан IELTS бўйича камида 7,5 балли, немис ва француз тилини билиш даражаси бўйича С1 сертификатли тиббиёт ОТМ ва техникуми талабаларига 990 минг сўм стипендия тўлайди. Тўлов сертификатнинг амал қилиш даврида бериб борилади.
Расмийлар Ўзбекистонда велосипедда ҳаракатланишни ривожлантириш ҳақида мунтазам гапириб келади. Тошкентда эса, танқидларга қарамай, нотўғри ва хавфли велойўлаклар қурилиши давом этмоқда. МҲТИ мутахассислари тадқиқот ўтказиб, велосипед нима учун оммалашмаётгани сабабларини ўрганди.
Миробод туманидаги полиз маҳсулотларини қадоқлаш цехида газдан ноқонуний фойдаланиб, тизимга 824 млн 417 минг сўм зарар етказган фуқаро аниқланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг