3 июль куни эрта тонгда ҳаво ифлосланиши бўйича Тошкент яна дунёда етакчилардан бири бўлди. 6 июлга ўтар кечаси эса шаҳарни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди, ҳаво сифати яна «зарарли» даражага чиқди. Тошкент ҳокимлиги ва Ўзбекистон ҳукумати намойишкорона сукут сақламоқда.
Тошкент−Хива−Тошкент йўналишида 7−10 июль кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.
Пайшанба кунидан бошлаб Тошкент шаҳридаги 130-сонли автобус йўналишида YUTONG CNG русумли автобуслар ҳаракатланади. Шу турдаги автобуслар қўшимча тарзда 99 ва 146-автобус йўналишларига ҳам бириктирилади.
90 йил аввал Совет-Америка муносабатларини ўрганиш учун нега алоҳида қўмита тузилганди? 60 йил аввал Ўзбекистон қўшнилари билан нималарни тайёрлаш бўйича мусобақалашган? 30 йил аввал «Ўздавнефтмаҳсулот» раҳбарлари нега қамоққа олинганди? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
Чоршанба оқшомида Тошкентни тутун ва кучли куйинди ҳиди қамраб олди. Расмийлар ҳозирча вазиятга изоҳ бергани йўқ. Аҳолининг тахминича, тутун шаҳар ташқарисидаги далалардан бостириб келмоқда.
Урушни қўлловчи рус санъаткорларининг Ўзбекистондаги концертлари ҳақида гапирган Украина элчихонаси, Швецияда Қуръон ёқиб юборилганини ёвуз ҳаракат деб атаган Шавкат Мирзиёев, банкларда омонатлар ҳажми камайгани, шакарнинг чакана нархи пасайгани ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Пискент туманида 9,2 гектар ғалладан бўшаган ерда сомонпоя қолдиқлари ёқиб юборилди, табиатга 17,4 млн сўм зарар етган. Аввалроқ Чиноз туманида ҳам сомонпоя қолдиқлари ёқилгани ортидан дарахтлар шикастланган, ўсимлик дунёси ва тупроқ унумдорлигига зарар етганди.
Шавкат Мирзиёев Тошкентда бўлиб ўтган сайловолди йиғилишида 2030 йилга бориб пойтахтдаги яшил ҳудудлар майдони 5 баробарга кўпайишини таъкидлади. 100 километр узунликдаги велойўлаклар, сайлгоҳлар, боғ ва хиёбонлар қуриш ҳам режалаштирилган.
Азиз Абдуҳакимовнинг маълум қилишича, «Яшил макон» лойиҳаси доирасида экилиши керак бўлган 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилган. Шунингдек, суғориш тизимлари мавжуд бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилишига йўл қўйилган.
Навоий вилоятида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларни яхши парвариш қилмаган 10 та туман ва шаҳардаги 36 нафар масъул шахс 118,5 млн сўм жаримага тортилди.
Ўзбекистонда июнь ойи Ўрта Осиё иқлими учун жуда иссиқ ўтди. Тошкентда бу ой кузатувлар тарихидаги энг иссиқ июнь ойи бўлиб, 2021 йилги кўрсаткичдан ўтиб кетди. Синоптиклар шимоли-ғарбий ҳудудларга Россиядан салқин ҳаво кириб келиши туфайли об-ҳаво нисбатан салқин бўлганини ҳам қайд этди.
Сергели туманида 25 ёшли ҳайдовчи йўлни кесиб ўтаётган 12 ёшли пиёдани уриб кетди. Пиёда турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилди.
Президент имзолаган қонун билан маъмурий жарима суммаси ижро ҳужжатида ундирилиши белгиланган суммадан ошиши мумкин эмаслиги белгиланди.
90 йил аввал газеталарда нега одамларни судсиз-сўроқсиз «ўғри» деб ёзаверишган? 60 йил аввал илғор ғаллакорларга қандай «мотивация» берилган? 30 йил бошқа жойда туғилган футболчилар нега Россия термасида ўйнашни афзал билган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
Тармоқларда Бухородаги «Пойи Калон» ёдгорлиги фонида қиз ва йигитнинг рақси акс этган видео тарқалди. Видео бир йил муқаддам тасвирга олинган, вилоят ИИБ уларнинг ҳаракатларини «маданиятсизлик» деб атади. Ёшларга майда безорилик бўйича маъмурий баённома расмийлаштирилди.
2023/2024 ўқув йилида ОТМларга қабул квотаси, Григорий Лепснинг концерти ҳақида гапирган Маданият вазири ўринбосари, банкротлик хавфи остидаги ТМЗ, Самарқандда биолаборатория ҳудудидан топилган эркак жасади, бузиш бошланган Тошкентдаги собиқ МХХ биноси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Швейцария БМТТДнинг Ўзбекистондаги ёшлар ўртасида рақамли кўникмаларни ривожлантириш бўйича ташаббусини молиялаштирмоқда. Лойиҳа 13 минг бенефициар, жумладан, қизлар ва қишлоқ аҳолисига мўлжалланган. Уларга рақамли иқтисодиётда муваффақиятга эришиш учун кўникма ва воситалар билан ёрдам берилади.
Ўзбекистонлик фаоллар Украинага қарши урушни қўллаб-қувватловчи Григорий Лепснинг концертини бекор қилишни талаб қилмоқда. Маданият вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов мамлакатда санъатга ҳеч қандай тўсиқ йўқлигини айтди. «Келяпти, санъатини намойиш қиляпти, кетяпти», — деди у санъаткорлар ҳақида.
Наманган туманида 4 туп қимматбаҳо садақайрағоч дарахтини кесиб юборган фуқарога 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Ундан ўсимлик дунёсига етказган зарари учун 326 млн сўм зарар ҳам ундирилади.
Шавкат Мирзиёев фармони билан Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ҳамда умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларини тамомлаган ёшлар учун 2023/2024 ўқув йилида давлат гранти асосида қўшимча 3000 та ўрин ажратилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг