Янгиҳаёт туманидаги заводда ноқонуний муомаладан олиб қўйилган 228 минг 144 қути тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилди. 3,3 млрд сўмга баҳоланган ушбу тамакиларнинг барчаси битта хонадондан топилган.
Президент Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида 320 гектар майдонда кичик саноат зонаси ташкил этиш, «Бўрижар» канали қирғоқларини ободонлаштириш ва у бўйлаб гастрономик кўча ҳамда хиёбон қуриш, шунингдек, трансформаторларни ўрнатиш каби қатор лойиҳаларни тасдиқлади.
Тошкент вилоятида Telegram орқали ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни тарқатиб келган йигитнинг озодлиги 4 йилга чекланди.
Жаҳон банки иссиқхона эмиссиясини камайтириш ва халқаро углерод бозорларига кириш лойиҳаси учун Ўзбекистонга 46,2 млн долларлик грант ажратмоқда. Париж келишуви доирасида минтақадаги биринчи бундай ташаббус 2028 йилга келиб CО2 чиқиндиларини тахминан 60 млн тоннага камайтиришга ёрдам беради.
Пискент туманидаги «Тошкент» давлат ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Ҳодиса оқибатида зарарланган майдон 5,89 гектарни ташкил этган.
60 йил аввалги режа бўйича Ўзбекистон қачон киши бошига газ истеъмоли бўйича АҚШга етиб олиб, батамом газлаштирилган мамлакатга айланиши керак эди? 30 йил аввал Мирзо Улуғбек тумани нега бирдан Зоминда саломатлик маркази қура бошлаганди? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.
Фарғона вилоятининг Данғара туманида эркак масжидда намоз олдидан таҳорат олаётган танишини пичоқлади. Маълум бўлишича, масжидга кетаётганда улар ўртасида можаро келиб чиққан. Ҳужум қилган шахс қўлга олиниб, жиноий иш очилган.
Григорий Лепснинг 23 октябрь куни Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган концерти бекор қилинди, дея хабар берди Afisha.uz ташкилотчиларга таяниб. Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги концерт «баъзи техник сабабларга кўра қолдирилганини» маълум қилди.
Ҳавоси ифлосланган Тошкент, 3 йилга қамалган Урганч шаҳри собиқ ҳокими, тиббиёт йўналишидан «суперконтракт»ни бутунлай йўқотиш таклифи, 13 ёшли қизчани зўрлаганликда гумонланаётган ИИО ходими, реконструкция қилинган Шимолий вокзал, Twitter`га қарши Threads ва бошқалар — «Газета.uz»нинг дайжестида.
Пойтахтдаги Шимолий вокзалолди майдон таъмирланиб, автотураргоҳ кенгайтирилди, пиёдалар йўлакчалари ва йўллар асфальт қилинди. Ён-атрофдаги яшил ҳудудлар ободонлаштирилди. «Газета.uz» видеорепортажи.
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ таркибида бўлган ГЭСларда «яшил энергия» сертификатлари тизими ташкил қилиниб, улар энди биржа савдоси орқали сотувга қўйилади.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов мамлакатда 1,1 млн гектар ирригация ва мелиорация ҳолати ёмонлашуви натижасида яроқсиз ҳолга келиб қолгани, сўнгги 5 йил ичида уларнинг 600 минг гектари фойдаланишга қайтарилганини маълум қилди.
Ўзбекистон Давлат санъат музейи таъмирлаш ишлари учун ёпилди. Ишлар бир неча ой давом этади.
«Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат» халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида «Ўзмиллийбанк» Буюк Британиянинг Standard Chartered банки билан 100 млн долларлик шартнома имзолади.
Тиббиёт йўналишидаги «суперконтракт» масаласида фикрим ижобий эмас, деди соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов. Унинг сўзларига кўра, тиббиёт соҳасига киришда «суперконтракт»ни бутунлай йўқотиш бўйича ҳукуматга таклиф киритилган. Қолаверса, сиртқи таълимни очиш ҳам режалаштирилмаяпти.
Азиз Абдуҳакимов «Яшил макон» лойиҳаси доирасида 2 миллиондан ортиқ кўчат экилди деб ҳисоботга қўшиб ёзилгани, суғориш тизимлари бўлмаган ҳудудларга 7,3 миллион туп кўчат экилишига йўл қўйилгани каби камчиликлар ҳақида маълум қилганди. Шу бўйича прокуратура ўрганиш ишларини бошлади.
Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси ҳузурида қўриқлаш ва патруль хизмати ташкил этилиши режалаштирилмоқда. У қўриқлаш хизматлари учун олинадиган маблағлар ҳисобидан ўзини ўзи молиялаштириш тамойили асосида ишлайди.
Сукут сақлама (Nemolchi.uz) лойиҳасига май ойида қўшнисининг таниши томонидан зўрланган 13 ёшли қизчанинг онаси мурожаат қилди. Бу ишни Тошкент шаҳри Яшнобод туманида фаолият олиб борувчи профилактика инспектори қилгани айтилмоқда.
3 июль куни эрта тонгда ҳаво ифлосланиши бўйича Тошкент яна дунёда етакчилардан бири бўлди. 6 июлга ўтар кечаси эса шаҳарни тутун ва куйинди ҳиди қамраб олди, ҳаво сифати яна «зарарли» даражага чиқди. Тошкент ҳокимлиги ва Ўзбекистон ҳукумати намойишкорона сукут сақламоқда.
Тошкент−Хива−Тошкент йўналишида 7−10 июль кунлари қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг