Жамият

Қашқадарёда икки хотин билан бир уйда яшаган 21 ёшли йигит 4 йилга уй қамоғига ҳукм қилинди
25 май 2023, 12:31

Қашқадарёда икки хотин билан бир уйда яшаган 21 ёшли йигит 4 йилга уй қамоғига ҳукм қилинди

Қарши шаҳрида 21 ёшли йигит 2004 ва 2006 йилларда туғилган қизлар билан умумий рўзғор асосида эр-хотин бўлиб яшаб келгани учун 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига ҳукм қилинди.

2023 йил битирувчиларига мурожаат
25 май 2023, 12:30 1

2023 йил битирувчиларига мурожаат

Вазирлар, муфтий, Элдор Шомуродов, Конста, Дониёр Ғаниев, ҳоким, дипломатлар, экспертлар, санъаткорлар, спортчилар ҳамда жамоатчиликнинг бошқа фаоллари 2022/2023 ўқув йили битирувчиларига ўз маслаҳатлари ва тилакларини билдиришди. «Газета.uz» уларни эътиборингизга ҳавола қилади.

«Вальс, кўзлардаги ёш, катта ҳаётга илк қадам». Мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди
25 май 2023, 12:25

«Вальс, кўзлардаги ёш, катта ҳаётга илк қадам». Мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди

25 май куни Ўзбекистондаги 10 мингдан кўпроқ мактабда жами 392 минг ўқувчи учун қўнғироқ охирги марта чалинди. Қадрдон дўстлар ва устозлар билан хайрлашув, концерт, вальс, кўзлардаги ёш — «Газета.uz» мактаблардаги сўнгги кундан фоторепортаж тайёрлади.

ЖССТ раҳбарига «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони берилди
25 май 2023, 11:29

ЖССТ раҳбарига «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони берилди

ССВ раҳбари Амрилло Иноятов ЖССТ раҳбари Тедрос Гебрейесусга «Ўзбекистон соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишонини топширди. Улар Женевада ўтаётган Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси сессияси доирасида учрашди.

Тошкентда чиқинди мойни қайта ишлаш заводидаги ёнғинни ўчиришга 8 та экипаж жалб қилинди
25 май 2023, 11:19

Тошкентда чиқинди мойни қайта ишлаш заводидаги ёнғинни ўчиришга 8 та экипаж жалб қилинди

Тошкентдаги чиқинди мой маҳсулотини қайта ишлаш заводида тунда кучли ёнғин содир бўлди. Воқеа жойига 8 та ёнғин-қутқарув экипажи юборилган. Қурбонлар йўқ.

Университетлардаги #PET2NATUREUZ экочелленжи: Бу ҳақда талабалар кандай фикрда?
25 май 2023, 11:00

Университетлардаги #PET2NATUREUZ экочелленжи: Бу ҳақда талабалар кандай фикрда?

Coca-Cola челленжи фаол иштирокчилари бўлган Инҳа ва ЎзМУ талабалари бренд фаолиятига муносабатлари ва компаниялар эко лойиҳани қўллаб-қувватлаши қанчалик муҳимлиги ҳақида фикр билдиришди.

Олмазор, Сергели ва Яшнобод туманларининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти ўчирилади
25 май 2023, 10:37

Олмазор, Сергели ва Яшнобод туманларининг баъзи ҳудудларида газ таъминоти ўчирилади

Тошкентнинг учта туманидаги айрим ҳудудларда 25 май куни вақтинча газ таъминоти тўхтатилади.

Наманган вилоятида Nexia уриб юборган 2 пиёданинг бири вафот этди
25 май 2023, 10:32

Наманган вилоятида Nexia уриб юборган 2 пиёданинг бири вафот этди

Давлатобод туманида ҳайдовчи ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмагани оқибатида Nexia-2 машинаси 2 пиёдани уриб кетди. Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган беморларнинг бири вафот этди.

Мирзиёев қатнашган оилавий маросим, ичимлик чиқара бошлаган нон комбинати, «кўзбўямачиликка хотима берилсин». Ўзбек матбуоти 25 майда нималар ҳақида ёзган?
25 май 2023, 10:08

Мирзиёев қатнашган оилавий маросим, ичимлик чиқара бошлаган нон комбинати, «кўзбўямачиликка хотима берилсин». Ўзбек матбуоти 25 майда нималар ҳақида ёзган?

90 йил аввал ўзбекистонликлар қандай фильм ва спектаклларни томоша қилишган? 60 йил аввал-чи — телевизорни соат нечада ёқишган? 30 йил аввал серёғин майдаги сел ва тошқинлардан жабрланган андижонликларга қандай ёрдам кўрсатилган? Бу ҳақда «Газета.uz»нинг «Эски газеталар шарҳи» рукнида ўқинг.

UzAuto Motors янгиланган Tracker ва Onix нархларини эълон қилди
25 май 2023, 09:43

UzAuto Motors янгиланган Tracker ва Onix нархларини эълон қилди

UzAuto Motors Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг янгиланган комплектациялари учун шартнома беришни бошлашини эълон қилди.

«Ҳар бир мактаб битирувчиси меҳр ва эътиборда бўлади» — президент
25 май 2023, 09:38

«Ҳар бир мактаб битирувчиси меҳр ва эътиборда бўлади» — президент

Ўзбекистон президенти мактаб битирувчиларига йўллаган табригида уларнинг ҳар бири «эл-юртнинг меҳр ва эътиборида бўлишини» таъкидлади. У ёшларни «тинимсиз ўқиб, замонавий билимларни эгаллашга, мунтазам тажриба оширишга ва мақсад сари дадил ҳаракат қилишга» чақирди.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова вафот этди
24 май 2023, 22:49

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова вафот этди

Таниқли қиличбоз, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош ҳаками Аида Хасанова 39 ёшида вафот этди. Бир кун олдин у хусусий клиникада косметологик жарроҳлик амалиётини ўтказган, шундан сўнг аҳволи оғирлашган.

24 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
24 май 2023, 22:00

24 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Сингапур президентининг Шавкат Мирзиёев билан учрашуви тафсилотлари, танишини пичоқ уриб ўлдириб қўйган 19 ёшли йигит, қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатганлар жаримага тортилгани, хорижда тузиладиган 56 та сайлов участкаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Uzum экотизими тўртта «Йил бренди-2022» мукофотига сазовор бўлди
24 май 2023, 19:00

Uzum экотизими тўртта «Йил бренди-2022» мукофотига сазовор бўлди

«Йил бренди-2022» мукофоти доирасида Uzum экотизимининг брендлари тўртта мукофотни қўлга киритди, улардан иккитасини Uzum Market маркетплейси ютиб олди.

Тошкентда 19 ёшли ўқувчи танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди
24 май 2023, 16:51

Тошкентда 19 ёшли ўқувчи танишини пичоқлаб ўлдириб қўйди

Олмазор туманида 19 ёшли мактаб ўқувчиси танишини пичоқлаб ўлдирди. Воқеага уларнинг телефон талашиши сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Қўқон педагогика институтида қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатганлар жаримага тортилди
24 май 2023, 16:24

Қўқон педагогика институтида қизлар ётоқхонасига яширин камера ўрнатганлар жаримага тортилди

Қўқон давлат педагогика институтида қизлар ётоқхонасига камера ўрнатилгани сабабли маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган деб топилган проректор (4,5 млн сўм) ва 3 ходимга (3 млн сўмдан) жарима тайинланди. Аввалроқ уларнинг барчаси ишдан олинганди.

Олмалиқда Damas уриб кетган ўқувчи қизлардан бири вафот этди
24 май 2023, 15:09

Олмалиқда Damas уриб кетган ўқувчи қизлардан бири вафот этди

15 май куни светофорнинг қизил чироғидан ўтиб кетган Damas ҳайдовчиси томонидан уриб кетилган икки ўқувчи қиздан бири вафот этди. Бош прокуратура маълумотларига кўра, иккинчи қиз даволанмоқда ва яқин орада уйига рухсат берилади.

«Сўнгги қўнғироқ» тадбирида ўқувчиларга вальс тушиш тақиқланмаган — вазирлик
24 май 2023, 13:09

«Сўнгги қўнғироқ» тадбирида ўқувчиларга вальс тушиш тақиқланмаган — вазирлик

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 25 май куни бўлиб ўтадиган «Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида мактабларда вальс тушиш тақиқлангани ҳақидаги маълумотни рад этди. Вазирлик бу қарорни мактаб маъмуриятларининг ўзлари қабул қилган бўлиши мумкинлигини истисно этмади.

Остонада Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича тендер: Дастлабки ноқонуний тендер ғолиби яна ютиб чиқди
24 май 2023, 11:09 1

Остонада Алишер Навоий ҳайкалини ўрнатиш бўйича тендер: Дастлабки ноқонуний тендер ғолиби яна ютиб чиқди

Ўзбекистон Бадиий академияси Алишер Навоий ҳайкалини Остона шаҳрида ўрнатишга оид тендерни қайтадан ўтказди. Унда илк тендерда ноқонуний равишда ғолиб бўлган компания яна ютиб чиқди. Антикоррупция агентлиги биринчи тендерда манфаатлар тўқнашуви ва бошқа қонунбузарликларни аниқлаганди.

Самарқанддаги бузилиши белгиланган 12 қаватли бинода қаҳвахона ишлаётгани аниқланди
24 май 2023, 11:08

Самарқанддаги бузилиши белгиланган 12 қаватли бинода қаҳвахона ишлаётгани аниқланди

Самарқанд туманида 10 йил давомида ноқонуний қуриб келинган 12 қаватли бинони 2022 йилда сейсмик ҳолати ва бошқа талабларга жавоб бермагани учун бузиш бўйича суд қарори берилган. Шунга қарамай, у ерда қаҳвахона ишлаётгани аниқланди ва МИБга қарор ижросини таъминлаш бўйича хат йўлланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг