Қизилтепа туманидаги «Хўжа-Ҳасан» газ тақсимлаш станцияси электрон газ ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб келгани аниқланди. Бунинг оқибатида давлат манфаатларига 14,1 млрд сўм зарар етган.
Узун туманидаги Боботоғ массивида юк машинаси жарликка қулаб, ҳайдовчи воқеа жойида ҳалок бўлди. Ҳолатга унинг ҳаракатланиш учун мўлжалланмаган йўлдан юргани ва бошқарувни йўқотгани сабаб бўлган.
Урганчдаги меҳрибонлик уйининг зўравонликка учраган 3 тарбияланувчиси ҳимояга олинди. Президентнинг қизи Саида Мирзиёева улар хавфсизликда эканини билдирди. «Барча даражадаги зўравонликка қарши мутлақ тоқатсизлик нормаларини яратиш вақти келди», — деди ва ОАВ ҳамда фаолларга миннатдорлик билдирди.
Бухоро вилояти Жондор туманида 3,3 магнитудали ер силкиниши қайд этилди. Вилоят ФВБ зилзила оқибатида ҳудуддаги ўта муҳим ва тоифаланган объектлар, аҳоли пунктлари талафот кўргани тўғрисида маълумот келиб тушмаганини билдирди.
Ўзбекистон медиа майдони яна жўшди. Яна минбарлардан айбдорларни жазолашга чақирувчи ғазабнок овозлар янграйди. Аммо тез орада ҳаммаси — янги инқирозгача унутилади. Хоразмлик амалдорларнинг қизларни зўрлагани носоз тизимнинг ёрқин намунасидир, деб ёзади «Газета.uz» колумнисти Юрий Саруханян.
Тошкентда якшанба куни тушдан кейин ёғиб ўтган момақалдироқли дўл ва ёмғирдан сўнг шаҳар кўчаларини сув босди. Пойтахт аҳолиси тунеллар ва метро бекатлари сувга тўлгани акс этган фото-видеолани улашди. Метрополитен матбуот хизмати ҳолатни ариқларнинг тўлиб қолгани билан изоҳлади.
ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде Хоразмдаги меҳрибонлик уйи қизларининг жинсий эксплуатация қилингани ҳақидаги хабарлардан хавотирини билдирди. У болаларни жинсий зўравонликдан ҳимоялаш ва муқобил парвариш стандартларини яхшилаш учун ҳаракат қилишга чақирди.
Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев 31 март куни ўтказган мажлисда рўзадор фермерларни сув ичишга мажбурлагани айтилмоқда. Ҳокимлик матбуот котиби ҳолатни рад этди, бироқ кейинроқ ўз хабарини ўчирди.
Тошкентдаги 4 та газ «заправка» ва Фарғонадаги битта оҳак цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида давлатга жами 25 млрд сўмлик зарар етказилгани аниқланди.
Танзила Нарбаева Хоразмда қизларнинг зўрлангани билан боғлиқ вазиятга «давлат ва жамиятнинг муросасиз жавоби бўлиши шарт»лигини билдирди. Саида Мирзиёева прокуратурадан ҳолатга ҳуқуқий баҳо беришни сўради. Ирина Матвиенко эса вазият ҳақида расмийларга 2 ой олдин хабар берганини таъкидлади.
Бош прокуратура меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан жинсий алоқада бўлгани учун 1,5 йилга озодликдан маҳрум қилинган Хоразм вилоятининг собиқ амалдорларига нисбатан ҳукмни «енгил» деб топиб, Олий судга протест киритди. У 29 март куни, воқеа ошкор этилишидан икки кун олдин чиқарилган.
Март ойида профессионал ўзбек рақси асосчиларидан бири, қўшиқчи, раққоса, балетмейстер Тамарахоним таваллудига 117 йил тўлди. «Газета.uz» хонимни хотирлаш мақсадида унинг Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида жойлашган уй-музейида бўлди.
Хитойнинг Чунцин шаҳрида аёллар шахмати бўйича жаҳон чемпионати ўтказилмоқда. Ўзбекистонликлар эркаклар терма жамоаси ўйинларини диққат билан кузатади, аёллар жамоаси эса сояда қолиб кетмоқда. Аёллар шахматининг хусусиятлари ва ўзбек шахматчи қизлари ҳақида мураббий Георгий Шванов ҳикоя қилади.
Болалар омбудсмани Урганчдаги оилавий болалар уйи тарбияланувчиларининг зўрланиши билан боғлиқ вазиятни ўрганаётгани маълум қилинди. «Болаларга нисбатан ҳар қандай жинсий жиноятларга оғир жазо қўлланиши керак», — дейилади баёнотда.
Олий суд амалдорлар ва меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ўртасидаги жинсий алоқа иши бўйича Хива суди 7 ой аввал ҳукм чиқарганини тасдиқлади. Мудира ва мансабдорлар апелляция берган, бироқ ютқазган. Олий суд кассация инстанциясида кўриб чиқилгунга қадар ишга ҳуқуқий баҳо бера олмаслигини билдирди.
Хоразм вилоятида оилавий меҳрибонлик уйининг вояга етмаган 3 нафар тарбияланувчиси вилоят адлия бошқармаси ва туман ФВВ раҳбарлари билан жинсий алоқа қилишга мажбурланган. Меҳрибонлик уйи раҳбари 5 йилу 6 ойга қамалган, мансабдор шахсларнинг эса озодлиги чекланиб, қўйиб юборилган.
Фарғона вилоятида 4 минг дона «Трамадол» гиёҳвандлик воситаси ва салкам 10 минг дона кучли таъсир қилувчи дорилар савдосига чек қўйилди. Мусодара қилинган дориларнинг умумий баҳоси 1,5 млрд сўм бўлди.
Мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси айрим соҳа вакиллари, жумладан, ўқитувчилар «Ташаббусли бюджет»га овоз беришга мажбурланаётганини ўрганмоқда. Халқ таълими вазири ҳам педагоглар жараёнга жалб этилмаслигини маълум қилган. Шундай ишлар ортидан Оққўрғонда мактаб директори ишдан бўшатилган.
Пенсия ва нафақалар ошади, ҳудудларда транспорт ҳаракати тезлиги туширилади, айрим касалликларда ногиронлик фуқароларнинг иштирокисиз белгиланади, пенсионерлар метродан кун давомида бепул фойдаланади, қуёш панелларини ўрнатганлар мол-мулк ва ер солиғидан озод этилади — 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Гуручли бўтқа, пишлоқли сосискалар, творогли пончиклар, «Менемен», нонуштабоп галета ва бошқалар — Zira.uz саҳарлик учун тайёрлаш осон бўлган таомлар рўйхатини тақдим этади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг