Ўзбекистон президенти БАА ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад ал-Гаргавий билан технологиялар, сунъий интеллект, рақамлаштириш, шаҳар инфратузилмасини модернизация қилиш, кадрлар тайёрлаш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди. Вазирга «Дўстлик» ордени топширилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ўрганишларига кўра, 86 фоиз ота-оналар фарзандларининг касб бўйича танловини маъқулламоқда. Қизлар кўпроқ шифокор ва ўқитувчи касбини танлаган бўлса, йигитлар IT мутахассислиги, шифокор ва иқтисодчи касбларини афзал кўрган.
Таниқли журналист, МТРКда масъул лавозимларда фаолият олиб борган Соҳибжон Алижонов 55 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига юрак хуружи сабаб бўлгани айтилмоқда.
Жахонгир Хидайходжаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи этиб тайинланди. Агентликнинг собиқ раҳбари жиноят иши доирасида ҳибсга олинганди.
Тошкентда ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармасининг катта тезкор ходими ўлдирилди. Унинг жасади ёқилиб, каналга ташлаб юборилган. Уч нафар айбланувчи узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Қўқон педагогика институти талабалари ётоқхонадаги хонага яширин камера ўрнатилганини билдирди. Қизларнинг сўзларига кўра, шикоятга жавобан проректор уларга ИИБга мурожаат қилгани учун танбеҳ берган, ректор эса «институт мулкига» зарар етказганини танқид қилган. Вазирлик ҳолатни назоратга олди.
Шавкат Мирзиёевга Туркиянинг электромобилидан юборган Эрдоған, Ўзбекистоннинг АҚШдаги янги элчиси, хориждаги референдум ўтказиладиган участкалар харитаси, ер усти метро бекатларини номлаш овозга қўйилгани, Адлия вазирлигининг ҳибсга олинган собиқ ходими ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Хоразмда мансабдорлар меҳрибонлик уйи қизларини мунтазам зўрлаб келгани ортидан бир гуруҳ ёшлар «Аёл буюм эмас» шиори остидаги ижтимоий лойиҳага қўл уришди. Улар «Газета.uz» билан суҳбатлашар экан, улар «давлат ўз вазифасини эплолмаса, фаол инсонлар ўзи ҳаракатга тушиши зарур»лигини таъкидлашди.
Тармоқларда Адлия вазирлигининг бўлим бош маслаҳатчиси ҳибсга олингани айтилган хабар тарқалди. Вазирлик ходимга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилаётганини билдириб, у ҳамкасблари шаънини камситувчи маълумотларни тарқатиб келганини маълум қилди.
2023 йил модели ROG Strix SCAR 18 замонавий техник характеристика ва дизайнга эга ўйин ноутбукларининг ёрқин вакилидир.
Ўзбекистонда 2017 йилдан 2021−2022 йилгача бўлган даврда сил, гепатит Б ва 2-тоифа қандли диабет билан касалланиши камайган. Шунингдек, аҳоли ўртасида ўз жонига қасд қилиш туфайли ҳаётдан кўз юмиш кўрсаткичи (ҳар 100 000 кишига) 2017 йилдаги 7,5 нафардан 2021 йилда 6,4 нафаргача камайган.
«Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали ҳаракатланган автомашинадан Африка филининг тиши ҳамда 180 дона буғу шоҳлари топилди.
Республика бўйлаб 5−7 апрель кунлари кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шу сабаб тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин. Айрим ҳудудларида дўл ёғиши кузатилади.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахт аҳлини метронинг охирги йилларда очилган 19 та янги бекатига ном қўйиш учун овоз беришга таклиф қилди. Жараён geonom.tashkent.uz платформасида 4 апрелдан 18 апрелга қадар давом этади. Сўнгра ҳукуматга қарор қабул қилиш учун киритилади.
4 апрель соат 08:00 дан 5 апрель соат 08:00 га қадар Сергели, Янгиҳаёт ва Чилонзор туманларининг қатор маҳаллаларида газ таъминоти тўхтатилади.
Президент хусусий шериклик асосида ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимини янгилаш ва бошқариш бўйича Андижон тажрибасини Ўзбекистон бўйлаб жорий этиш топшириғини берди. Бунда иситиш тизимлари тадбиркорларга 10 йилга берилади ва уларнинг хизматлари давлат томонидан сотиб олинади.
Ургут туманида 2020 йилда туғилган болакай эҳтиётсизлик сабаб ариққа тушиб, оқиб кетди. Боланинг ўлими сабабларини аниқлаш учун суд-тиббиёт экспертизаси тайинланди.
Қашқадарёда 30 туп манзарали дарахт, Тошкент вилоятида эса 48 туп писта дарахти ўтин қилиш учун кесиб ташлангани аниқланди. Хусусан, Қарши шаҳрида ўсимлик дунёсига 151 млн сўм зарар етган.
Сергелида ўзи ва 3 фарзандини тўққизинчи қаватдан ташлаган аёл иши бўйича жиноят иши қўзғатилди. Марҳума уйи ёниб кетгани туфайли болалари билан онасиникида яшаб келгани ва ушбу ҳолатлар руҳиятига салбий таъсир кўрсатгани ҳамда турмуш ўртоғи ҳозирда Умра зиёратида экани аниқланди.
Сергели туманида 27 ёшли аёл 3 нафар фарзанди (1, 4 ва 5 ёш) билан ўзини тўққизинчи қаватдан ташлаб юборганди. Бош прокуратура уларнинг барчаси ҳалок бўлганини маълум қилди. Воқеа сабаблари ўрганилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг