Жамият

Сирдарёда бир оилани АҚШга жўнатиш эвазига $40 минг талаб қилган шахс ушланди
27 февраль 2023, 15:46

Сирдарёда бир оилани АҚШга жўнатиш эвазига $40 минг талаб қилган шахс ушланди

Сирдарё вилоятидаги бир оилани 40 минг доллар эвазига АҚШга юборишини ваъда қилган шахс қўлга олинди. Ўтказилган тезкор тадбир давомида у фуқародан 12 минг доллар олаётган вақтида ушланди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Сергелида фуқаро тез ёрдам машинаси ҳайдовчисини дўппослади
27 февраль 2023, 15:36

Сергелида фуқаро тез ёрдам машинаси ҳайдовчисини дўппослади

Душанба куни эрта тонгда Сергели туманида тез ёрдам машинаси ҳайдовчиси калтакланди. Аниқланишича, беморнинг яқини фельдшерга яхши қарамагани учун куч ишлатмоқчи бўлган, ҳайдовчи эса уни ҳимоя қилмоқчи бўлган. Ҳозирда ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Бўка ва Оҳангарондаги манзил-колонияларда пилла етиштирилади
27 февраль 2023, 15:27

Бўка ва Оҳангарондаги манзил-колонияларда пилла етиштирилади

Президент қарорига кўра, 2023 йил баҳоридан тажриба тариқасида Бўка ва Оҳангарон туманларидаги манзил-колонияларда пилла етиштириш амалиёти йўлга қўйилади.

Тошкентда иқтисодчи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади
27 февраль 2023, 13:30

Тошкентда иқтисодчи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади

17 март куни Тошкентдаги Intercontinental Hotel Tashkent меҳмонхонасида британиялик олим, Чикаго университети профессори Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтади. Тадбирда унинг ҳаммуаллифлигидаги «Мамлакатлар таназзули сабаблари» (Why Nations Fail) китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтади.

Жиззахда ота қизининг синфдошларини калтаклади
27 февраль 2023, 13:00

Жиззахда ота қизининг синфдошларини калтаклади

Жиззах шаҳридаги 11-мактабда ота қизининг 3 нафар синфдошини калтаклади. Воқеага болаларнинг қизга гап отгани сабаб бўлгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ва Самарқандда содир бўлган ЙТҲларда 6 киши вафот этди
27 февраль 2023, 11:43

Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ва Самарқандда содир бўлган ЙТҲларда 6 киши вафот этди

16−23 февраль кунлари Фарғона, Қашқадарё, Хоразм ва Самарқанд вилоятларида ўлим билан боғлиқ 4 та ЙТҲ содир бўлди. Уларда 6 нафар инсон вафот этди.

Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади
27 февраль 2023, 11:36

Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳаво аста-секин исиб, ҳарорат кундузи +22 даражагача етади. 27−28 февраль кунлари тоғларда қор кўчиши хавфи бор. 3 мартда эса Кавказ ҳудудларидан бироз нам ҳаво кириб келиши ҳисобига баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Фото: Қорақалпоғистонликлар «Жуўери гуртик» кунини нишонлади
27 февраль 2023, 11:30

Фото: Қорақалпоғистонликлар «Жуўери гуртик» кунини нишонлади

Қорақалпоғистонликлар илк бор миллий таом — жуўери гуртик байрамини ўтказди. Ташаббус жамоатчилик томонидан илгари сурилди. Таомнинг энг катта порцияси Нукусдаги президент мактабида тайёрланди. Байрамни бошқа мамлакатларда яшовчи қорақалпоғистонликлар ҳам нишонлади.

«Ўзавтойўлбелги» корхонаси мансабдорлари 2,7 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда
27 февраль 2023, 10:33

«Ўзавтойўлбелги» корхонаси мансабдорлари 2,7 млрд сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда

«Ўзавтойўлбелги» ДУК мансабдорлари 2 млрд 701 млн сўм миқдоридаги бюджет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Улар ўзларига таниш фирмалар билан 9 млрд сўмлик шартнома тузиб, йўл белгиларини ясаш ва чизишда фойдаланиладиган маҳсулотларни қиммат нархларда харид қилган.

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга сифатсиз озиқ-овқат берилгани аниқланди
27 февраль 2023, 09:30

Қорақалпоғистонда ўқувчиларга сифатсиз озиқ-овқат берилгани аниқланди

Кегейли туманидаги қатор мактабларда ўқувчиларга истеъмолга яроқсиз, зараркунандалар билан зарарланган озиқ-овқат берилгани, улар йўловчи транспортида етказиб берилгани аниқланди. Айбдорларга чора кўриш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистондаги сув тошиши бўйича қатор мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди
26 февраль 2023, 19:49

Қорақалпоғистондаги сув тошиши бўйича қатор мансабдорларга жиноят иши қўзғатилди

Тўрткўл туманида канал тошиши оқибатида уйлар ва экин майдонини сув босгани айтилганди. Ҳолат бўйича туман ирригация бўлими ва ирригация тармоқлари бошқармаси мансабдорларига жиноят иши очилди. Аввалроқ воқеага кемирувчилар сабабчилиги тахмин қилинганди.

Бензин бозори
26 февраль 2023, 18:03

Бензин бозори

«Икки бармоқ 72-бензинни, олти бармоқ эса 66-бензинни англатаркан… Бу ер ҳар хил маркали машиналар билан тўлиб кетган… Бензинфурушлар ўз «говмушлари»ни соғиб сотаётгандек бемалол юришибди… Энг ёмони, давлатнинг минг-минг тонналаб ёқилғиси шу хил йўллар билан сув бўлиб кетяпти».

Хонанда Каниза «ахлоқсиз» видеолари учун лицензиясидан маҳрум этилди. У «Ўзбекконцерт»ни танқид қилди
26 февраль 2023, 17:19

Хонанда Каниза «ахлоқсиз» видеолари учун лицензиясидан маҳрум этилди. У «Ўзбекконцерт»ни танқид қилди

Хонанда Каниза Аҳмедова «ахлоқсиз» видеолари учун лицензиясидан бир ойга маҳрум қилинди. Унинг айтишича, танқидларга сабаб бўлган видеода қўшиқчи «иштонсиз» бўлмаган, балки одамнинг тери рангидаги шим кийган. У «Ўзбекконцерт»ни танқид қилиб, маданият вазирининг «саройига» ташриф буюришини айтган.

Камида 5 йил иш стажи бор аёлларни ОТМга имтиҳонсиз қабул қилиш тартиби йўқ — Олий таълим вазирлиги
26 февраль 2023, 10:13

Камида 5 йил иш стажи бор аёлларни ОТМга имтиҳонсиз қабул қилиш тартиби йўқ — Олий таълим вазирлиги

Тармоқларда 5 йил иш стажига эга бўлган хотин-қизлар ОТМга имтиҳонларсиз қабул қилиниши ҳақида хабарлар тарқалди. Олий таълим вазирлиги бундай тартиб йўқлигини, иш тажрибаси бор аёллар ҳам имтиҳон топшириши ва уларга 500 та базавий тўлов-контракт асосидаги квота ажратилишини билдирди.

Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юклатилди
26 февраль 2023, 10:12

Чирчиқ шаҳри ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юклатилди

24 февралдан Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятовнинг вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосари Журъатбек Рахмонов зиммасига юклатилди. Бунга ҳокимнинг соғлиғи ёмонлашгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

«Оиламни қутқаргандек бўлдим». Туркиядан қайтган ўзбекистонлик қутқарувчиларнинг ҳикоялари
25 февраль 2023, 20:57

«Оиламни қутқаргандек бўлдим». Туркиядан қайтган ўзбекистонлик қутқарувчиларнинг ҳикоялари

18 кун давомида Туркиядаги зилзилалар оқибатларини бартараф этишда кўмаклашган, 18 нафар тирик инсонни қутқарган ва 200 га яқин жасадни олиб чиққан ФВВ қутқарувчилари Тошкентга қайтди. «Газета.uz» аэропортда улар билан суҳбатлашиб, кўрган-кечирганлари ва қутқарув ишлари ҳақида сўради (видео).

Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари 28 ёшида вафот этди
25 февраль 2023, 17:33

Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари 28 ёшида вафот этди

Наманган шаҳри Давлатобод тумани ҳокимининг инновацияларни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Абдурасул Қаюмов 28 ёшида вафот этди. Унинг ўлимига нафас етишмовчилиги сабаб бўлди.

Сўнгги 5 йилда Тошкентда бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати қайд этилмаган — ИИББ
25 февраль 2023, 16:48

Сўнгги 5 йилда Тошкентда бирорта ҳам бола ўғирлаш ҳолати қайд этилмаган — ИИББ

Охирги вақтларда бола ўғирлаш билан боғлиқ хабарлар кўпайгани муносабати билан Тошкент шаҳри ИИББ брифинг ўтказди. Унга кўра, пойтахтда сўнгги 5 йилда бирорта ҳам бундай ҳолат қайд этилмаган. 2022 йилда 231 нафар вояга етмаган бола бедарак йўқолган, аммо уларнинг бари топилган.

Бўёқли сувлар
25 февраль 2023, 15:19

Бўёқли сувлар

«Тошкентдаги кўпгина ариқларда бир вақтлар балиқ ва турли жониворлар бўларди. Ҳозир кўпларида ҳатто қурбақанинг ҳам овози эшитилмай қолган. […] Хайриятки, оқар сувларнинг тиллари йўқ, акс ҳолда: Ҳўв, ноинсофлар! Оби ҳаётни ифлос қилиб кони зарарга айлантиргани уялмайсизларми?! — деб бонг урарди».

Самарқандда «заправка» ишчиси Nexia-3 портлаши оқибатида ҳалок бўлди
25 февраль 2023, 15:10

Самарқандда «заправка» ишчиси Nexia-3 портлаши оқибатида ҳалок бўлди

Самарқанд шаҳридаги газ қуйиш шохобчасида Nexia-3 машинаси газ баллонининг ёрилиб кетиши туфайли портлади. Оқибатда МЧЖ ишчиси куйиш жароҳатини олиб, воқеа жойида ҳалок бўлди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг