«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини сизга етказамиз.
Пойтахтнинг қатор марказий кўчалари 19 февраль куни «Мен ғолиб» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилиши муносабати билан ёпилади.
Бананли крамбл, шоколад ва бананли маффинлар, банан солиб пиширилган қатлама ва кекслар, печенье ва қуймоқлар, французча гренка ва бошқалар — Zira.uz ширин ва ноодатий бананли пишириқлар рўйхатини тақдим этади.
Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 та 18 метрли ва 500 та 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобус олиб келинади. 18 метрли транспортнинг қайрилиш даражаси йўл параметрларига тўғри келиши учун унинг ўртаси «гармошкали» тарзда бўлади.
$4 минг олганликда гумонланаётган Яшнобод тумани суди судьяси, қуёш панелларини ўрнатган аҳоли учун рағбатлар, янги кўп қаватли уй томларининг ярмига қуёш панелларини ўрнатиш талаби, 2022 йилда дарахтларни ноқонуний кесишдан кўрилган 10 млрд сўм зарар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Шаҳрисабзда гаплашиб юрган қизининг шахсий суратларини қўлга киритиб, ушбу расмларни ижтимоий тармоқларда тарқатиб юбориш билан қўрқитган ва ундан 5 000 АҚШ доллар талаб қилганликда гумонланган йигит қўлга олинди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Қорақалпоғистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига Cағиндиқ Турманов тайинланди.
Ўзбекистонда 2022 йилда дарахт ва буталарни ноқонуний кесиш бўйича 4599 та ҳолат аниқланган. Таққослаш учун, 2021 йилда 8243 та қоидабузарлик қайд этилган. Табиатга етказилган зарар 10 млрд сўмга баҳоланмоқда. Қурилиш майдончаларида тўсиқлар билан ўралган 24 минг дарахт хавф остида қолмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Яшнобод тумани суди судьяси (эркак) 4000 доллар олганликда гумонланмоқда. Судьялар олий кенгаши бош прокурор тақдимномасига кўра уни жавобгарликка тортишга розилик берди ва судьялик ваколатини тугатди. Олий суд розилиги билан судья қамоққа олинди.
Uzbekistan Airports Тошкент аэропортида электрон чегара назорати тизими ва қўл юкларини текшириш учун янги рентген ускуналарини намойиш этди. Эндиликда йўловчилар пойабзалини ечмасдан ва суюқлик идишларини очмасдан текширувдан ўтади. Ҳудудда яна бир Duty Free дўкони, кафе ва дорихона ҳам очилди.
Айдар-Арнасой кўллар тизимидаги сув сатҳи 2 метргача пасайиб, ҳажм 36,8 млрд метр кубга тушган. Оқибатда қирғоқ бўйлари 15−50 метрга чекиниб, туз қатлами ҳосил бўлган. Сенатга кўра, бу ўзгаришлар ноёб қушларнинг йўқолиб кетишига сабаб бўлиши мумкин.
Open Data Inventory маълумотларнинг очиқлиги глобал рейтингида Ўзбекистон 40-ўринга кўтарилиб (2020 йилда 44-ўрин), Марказий Осиё давлатлари орасида етакчилик қилмоқда. Шунга қарамасдан, ифлосланиш бўлимидаги кўрсаткич 0 баллгача тушиб кетди.
Шанба куни Ўзбекистоннинг фақат жануби-шарқий қисмида ёмғир давом этади, якшанба куни эса ёғингарчилик кутилмайди. Шанба куни ҳаво ҳарорати кундузи +10 даражагача, якшанба куни эса +12 даражагача исийди. Жойларда туман тушиши мумкин.
Ўзбекистон президенти расмий ташриф билан Бухоро вилоятига боради. У ерда маҳаллалар ҳаёти, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишади. Шунингдек, янги лойиҳаларни ишга тушириш, ҳудудни ривожлантириш масалалари муҳокамасида иштирок этади.
ДХХ ва Самарқанд вилояти ИИБ радиоактив ва заҳарли қурилмаларни 1 млн долларга сотмоқчи бўлган фуқароларни аниқлагани айтилмоқда. Улар қурилмани 200 минг долларга сотаётган пайтда қўлга олингани айтилмоқда.
Қизириқ туманидаги хўжаликда ўсувчанлигини йўқотмаган 4 туп катта ёшли чинор кесиб кетилди. Оқибатда ўсимлик дунёсига 216 млн сўм зарар етказилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, иш прокуратурага юборилди.
Бир кун аввал ёпилган Қамчиқ довони бўйлаб автотранспортлар ҳаракати тикланди. Ўтган кун давомида айрим ҳудудларда қор массалари эриши кузатилди. Бундан ташқари, қор кўчкиларини мажбурий тушириш ишлари амалга оширилди.
1999 йилнинг 16 февраль куни юз берган кетма-кет беш портлаш Тошкентни ларзага келтирган эди. Терактлар юз берган жойлар ўтган 24 йил ичида қанчалик ўзгарган? «Газета.uz» портлашлар юз берган кунда олинган фото ва видеоматериалларни 2023 йил февралидаги манзаралар билан таққослади.
Вилоятларда мажбуран ўрнатилаётган қуёш панеллари, Қозоғистон билан маҳбусларни алишишга келишган Ўзбекистон, Афғонистонда вайрон бўлган Навоий ёдгорлигининг тикланиши, автомобилга навбатлар йўқ бўлиши учун бироз сабр қилишни сўраган «Ўзавтосаноат» раиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Болаларда саратоннинг олдини олиш имкони борми? Ота-оналар уни бошқа касалликлардан қандай фарқлаши мумкин? Ўзбекистонда саратонга чалинган бемор болалар қандай даволанмоқда? «Газета.uz» шу каби саволлар билан Болалар миллий тиббиёт марказидаги онкогематолог Камол Искандаровга мурожаат қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг