Жамият

Uzbekistan Airways Янги йил арафасида талабалар учун чегирма эълон қилди
10 декабрь 2024, 14:27

Uzbekistan Airways Янги йил арафасида талабалар учун чегирма эълон қилди

Uzbekistan Airways давлат муассасасида таҳсил олувчи талабалар учун барча маҳаллий авиақатновларнинг эконом-класс авиачипталари тарифларига 50 фоизгача чегирма эълон қилди.

Ўзбекистонда 10−15 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
10 декабрь 2024, 11:59 1

Ўзбекистонда 10−15 декабрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ҳафтанинг биринчи ярми жуда совуқ бўлиши, иккинчи ярмидан эса ҳарорат аста кўтарилиши, хусусан, жанубда шанба куни +15 даражагача илиқ бўлиши кутилади. Иш кунлари ёғинларсиз ўтади. Дам олиш кунлари эса, навбатдаги нам ҳаво оқимлари кириб келиши билан, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин.

Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади
10 декабрь 2024, 11:58

Ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилади

Ўзбекистонда ҳафта давомида ҳарорат аста-секин кўтарилиб боради: кундуз кунлари 0…+12, кечалари −8…+5 даража атрофида бўлади. Ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 13−14 декабрь кунлари айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Якшанбадан яна совуқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.

Қибрайдаги супермаркет ва ош марказида содир бўлган ёнғин ўчирилди
10 декабрь 2024, 10:45

Қибрайдаги супермаркет ва ош марказида содир бўлган ёнғин ўчирилди

10 декабрда Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги Havas супермаркети ва унга туташ бўлган ош марказида катта ёнғин чиқди. Воқеа жойига 16 та экипаж жалб қилинган, ёнғин 40 дақиқа давомида ўчирилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Видео.

Ўзбекистонда газ қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда
9 декабрь 2024, 21:59

Ўзбекистонда газ қуйиш шохобчалари фаолиятига вақтинчалик чекловлар жорий этилмоқда

Энергетика вазирлиги кескин совуқ туфайли электр ва газга бўлган талаб сезиларли даражада ошганини маълум қилди. Қувурларда газ босимининг пасайиши сабабли бир қатор газ қуйиш шохобчаларининг фаолияти вақтинча чекланмоқда. Бироқ электр энергиясини етказиб беришга мажбурий чекловлар киритилмайди.

Тошкентда автобус ва иккита енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди
9 декабрь 2024, 12:29

Тошкентда автобус ва иккита енгил автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкентнинг Юнусобод туманида автобус, Matiz ва Tracker-2 иштирокида «авария» содир бўлди. Ҳодиса оқибатида икки киши жароҳат олган.

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш тартиби тасдиқланди
9 декабрь 2024, 09:19

Уй қамоғидаги шахсларни электрон браслет орқали назорат қилиш тартиби тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланган ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни электрон браслет орқали масофадан туриб назорат қилиш тартиби тасдиқланди. Электрон браслетлар 2025 йил 1 январдан бошлаб босқичма-босқич қўлланади.

Талабаларга Work and Travel дастурлари доирасида йўл харажатлари учун ссуда берилади
8 декабрь 2024, 14:47

Талабаларга Work and Travel дастурлари доирасида йўл харажатлари учун ссуда берилади

Президент ТИВга ўқиш истагида бўлган фуқаролар учун Буюк Британия, Германия ва бошқа давлатлар билан виза тартибини соддалаштиришга эришиш бўйича топшириқ берди. Ёшлар агентлиги раҳбари Work and Travel дастури иштирокчиларига йўлкира харажатлари учун ссуда ажратилишини маълум қилди.

Тошкентга қиш кирди: биринчи қордан фоторепортаж
8 декабрь 2024, 11:58

Тошкентга қиш кирди: биринчи қордан фоторепортаж

Якшанба тонгида пойтахт бу йилги қиш мавсумида илк бор оқ чойшаб билан қопланди. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф Тошкент кўчаларидаги қорни суратларга муҳрлади.

Қишнинг биринчи жиддий совуғи: Нималар қилмоқ керак?
8 декабрь 2024, 09:07

Қишнинг биринчи жиддий совуғи: Нималар қилмоқ керак?

Ўзбекистон 8−11 декабрда жорий қиш мавсумида биринчи марта аномал совуқлик муҳитига яқин бўлган об-ҳаво ўзгаришлари билан тўқнашади. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов бунда энергетика, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида қилиниши керак бўлган ишлар ҳақида «Газета.uz» учун материал тайёрлади.

«Биз шунчаки ишга кетдик». Кореядаги ўзбекистонликлар — сўнгги кунлардаги воқеалар ҳақида
8 декабрь 2024, 03:07

«Биз шунчаки ишга кетдик». Кореядаги ўзбекистонликлар — сўнгги кунлардаги воқеалар ҳақида

Декабрь бошида Корея Республикаси президенти ҳарбий ҳолат эълон қилди, кейин эса жамоатчилик босими остида уни бекор қилди. «Газета.uz» ушбу мамлакатда яшовчи ўзбекистонликлар билан сиёсий воқеалар уларнинг ҳаётига қандай таъсир қилгани ҳақида суҳбатлашди.

2025 йилда Ўзбекистонда иситиш ва иссиқ сув тарифларини икки марта ошириш режалаштирилган
7 декабрь 2024, 18:13

2025 йилда Ўзбекистонда иситиш ва иссиқ сув тарифларини икки марта ошириш режалаштирилган

Ўзбекистонда иситиш ва иссиқ сув таъминоти тарифлари 2025 йил давомида 15 фоиздан икки марта оширилиши мумкин. Тошкентда баҳорда нархлар ошиши режалаштирилган. Шунингдек, тўлов тизимини қайта кўриб чиқиш ҳам муҳокама қилинмоқда.

Siberian Wellness компанияси Орол денгизи тубига 5 мингдан ортиқ кўчат экди
7 декабрь 2024, 17:00

Siberian Wellness компанияси Орол денгизи тубига 5 мингдан ортиқ кўчат экди

Siberian Wellness компанияси «100 Гa» халқаро экологик лойиҳаси доирасида Орол денгизи тубига 5000 дан ортиқ кўчат экди.

Автобусларда йўл кирани нақд пулда тўловчилар чиптани энди бекат ва инфокиосклар орқали сотиб олади
7 декабрь 2024, 16:54

Автобусларда йўл кирани нақд пулда тўловчилар чиптани энди бекат ва инфокиосклар орқали сотиб олади

1 январдан Тошкент шаҳрида автобус салонларида йўл ҳақини нақд пулда тўлаш тақиқланади. Йўл кирани нақд пулда тўловчилар бир марталик чиптани Paynet, MultiPay ва Oson инфокиосклари орқали сотиб олиши мумкин бўлади.

Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди
7 декабрь 2024, 11:16

Актриса Ҳалима Ибрагимова вафот этди

«Мирзо» театри актрисаси Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида вафот этди. Аввалроқ унинг соғлиғида муаммолар бўлаётганди.

Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларида институтлар ташкил этилади
7 декабрь 2024, 10:47

Қишлоқ хўжалиги ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳаларида институтлар ташкил этилади

Қишлоқ хўжалиги соҳаси кадрлари ҳамда ветеринария ва чорвачилик соҳасида педагог ҳамда мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтлари ташкил этилади.

Тошкент ислом институтига янги ректор тайинланди
7 декабрь 2024, 09:44

Тошкент ислом институтига янги ректор тайинланди

Уйғун Ғафуров Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ректори лавозимига тайинланди. Бунгача у Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори эди.

Нима тайёрлаймиз: майонезли салатлар
7 декабрь 2024, 08:43

Нима тайёрлаймиз: майонезли салатлар

«Қўзиқоринзор» салати, «Оливье», «Шуба остидаги сельдь», товуқ ва ананасли «Нафосат» салати ва майонезли бошқа салат рецептлари — Zira.uz жамланмасида.

6 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
6 декабрь 2024, 22:35

6 декабрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Президентнинг Тошкент вилоятига ташрифи, Конституция куни муносабати билан афв этилган маҳбуслар, ЙҲҚга киритилган 3D пиёдалар ўтиш жойлари, Бўстонлиқда қурилиши бошланган капсула меҳмонхонаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олганлар табиатга 65 млрд сўмдан зиёд зарар етказди
6 декабрь 2024, 22:15

Чирчиқ дарёсидан қум-шағал қазиб олганлар табиатга 65 млрд сўмдан зиёд зарар етказди

Тошкент вилоятида Чирчиқ дарёсидан қум-шағал аралашмаси қазиб олиниши оқибатида табиатга 65,3 млрд сўм зарар етказилгани аниқланди. Махсус техникалар жарима майдонига жойлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар прокуратурага юборилди. Йил бошида норуда материаллар қазиб олишга мораторий жорий қилинганди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг