63 млрд сўмдан зиёд маблағни талон-торож қилишда гумонланаётган Андижоннинг собиқ ҳокими, вилоят ХТБнинг собиқ раҳбари, прокуратура ходими ва бошқалардан иборат 44 кишилик гуруҳ иши бўйича суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Суд мажлиси ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба ва чоршанба кунлари бўлиб ўтмоқда.
Дарсликлардаги хатоларга изоҳ, Дэниел Розенблюмни қабул қилган президент, «супер-контракт»нинг янги тартиби, бюджет тақчиллиги чегарасига мослашолмаётган ҳукумат, Россиядан Ўзбекистонга келганлар сони ортгани, блогерларнинг таниқли ҳимоячисининг вафоти ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Тошкент марказидаги Brasserie ресторанида ёнғин содир бўлди. Ёнғин ошхона қисмидан бошланган. Аланга тезда ўчирилган. Жабрланганлар йўқ.
Давлат қабул комиссияси қарори билан супер-контракт бўйича қўшимча тартиблар белгиланди. Хусусан, бешала йўналишга ҳам ўқишга кира олмаган абитуриентлар биринчи йўналишни танлаб, супер-контрактда ўқишига рухсат берилади.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Россиядан Ўзбекистонга келганлар сони 420 мингга яқинни ташкил қилди. Бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2,07 баравар кўп. Миграция туфайли Россиянинг доимий аҳоли сони 96 737 кишига камайган.
A-Pay сервисида Ўзбекистон бўйлаб 30 минг нафар савдо нуқтасининг ҳар бирида барча тўловлар учун 2 фоиздан бошланадиган кешбек, кундалик ҳаракатлар учун бонуслар ва комиссиясиз ўтказмалар мавжуд.
Тошкент шаҳридаги умумий овқатланиш жойида ишловчи аёл ўзаро жанжал оқибатида маст ҳолатдаги ҳамкасбини пичоқлаб, ўлимга олиб келган тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи шифохонага олиб кетилаётган вақтда вафот этган. Гумонланувчига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олинди.
Тармоқларда Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг Қизириқ тумани ҳокими ва кластер вакилини қўпол равишда ҳақорат қилаётгани акс этган навбатдаги аудиоси тарқалди. Ҳокимлик аудионинг айрим жойлари монтаж қилинганини айтиб, мулоқот тафсилотларини очиқлади.
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманида хусусий корхоналарни норасмий бошқариб келган шахс ва тижорат банки ходимлари 2 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштирганликда гумонланмоқда. Уларга нисбатан иккита модда доирасида жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ўзини ўзи банд қилган ҳайдовчилар лицензия варақасини қаердан ва қай тартибда олишлари борасида маълумот берди. Бунинг учун Давлат солиқ инспекция ҳудудий бўлимларига мурожаат қилиш керак бўлади. Такси ҳайдовчиси йилига жами 600 минг сўм сарфлайди.
Ҳукуматнинг «Қадимий ёзма манбалар давлат реестри тўғрисида»ги низоми тасдиқланди. Унга кўра, давлат реестрига киритилган манбаларга оид маълумотлар жамоатчилик учун очиқ бўлиб, унга 1950 йилгача яратилган ёзма ёдгорликлар, тарихий ҳужжатлар ва чоп этилган тошбосма нашрлар киритилади.
«Тошкент-Термиз» автомобиль йўлининг Сирдарё вилоятидан ўтувчи қисмида «Lacetti» ва «Nexia 2» машиналари тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида «Nexia 2» ҳайдовчиси ва уч йўловчи ҳалок бўлди, яна бир киши шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилди. Аварияга нима сабаб бўлгани очиқланмади.
ХТВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев мактаб дарсликларида учраётган хатоларни «таълим сифатининг акс-садоси» дея атади. Унинг сўзларига кўра, хатолар бугун пайдо бўлиб қолмаган, улар 5−10 йил олдинги китобларда ҳам бор. Хатолар борлиги тасдиқланса маъсулларга чора кўрилиши айтилди.
«Газета.uz» мухбири дунёнинг турли нуқталарида яшаётган ва фарзанди ўша ердаги мактабда ўқиётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашиб, дарсликларни бериш тартиби ҳақида сўради. Уларнинг кўпчилиги китоблар бепуллиги ва улар ўқувчида умрбод қолишини айтмоқда, айрим жойларда хатто компьютергача берилади.
Ўзбекистонда 2023−2024 йилларда ижтимоий соҳа объектларида 19 мингга яқин замонавий кўринишдаги чиқинди контейнерлари ўрнатилади. Бунда жиҳозлаш ишлари маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ва вазирликларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Zamin фонди «Тоза ҳавонинг инсон ҳаёти сифати учун аҳамияти» мавзусида муҳокама ўтказди. Фонд Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева атроф-муҳит ҳолати учун ҳар ким жавобгарлигини айтиб, барча ҳаракатлар аҳамиятли эканини таъкидлади.
Олий суд Тошкент вилояти собиқ бош инфекционисти Гулжаҳон Йўлдошева киритган апелляция шикоятини кўриб чиқишда судлов ҳайъати ЖПКнинг 6 та моддаси талабларини бузган деб топди. Иш апелляцияда такроран кўриб чиқиш учун Тошкент вилоят судига қайтарилди.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги 2500 нафар давлат хизматчиси орасидан сараланган номзодларни Миллий кадрлар захирасига киритди. Улар учун вазирлик ва идораларда амалиёт, хорижда стажировка ҳам ташкил этилади. Давлат шу орқали раҳбарликка тасодифан келиб қолишнинг олдини олишни кўзлаяпти.
Блогерлар иштирокидаги шов-шувли ишлари билан танилган адвокат Умидбек Давлатов 42 ёшида вафот этди. У 1 сентябрь куни уйдан бошидаги оғриқдан шикоят қилиб чиққан ва тез ёрдам машинасида — тахминан юрак хуружидан вафот этган. «Газета.uz» унинг ҳамкасблари ва укаси билан гаплашди.
Фарғона вилоятида тарбияланувчиси қаровсизлик оқибатида чиқиб кетиб, сувга чўкиб вафот этган болалар боғчасининг барча мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. МТТда талон-торож ҳолатлари ҳам аниқланган.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг