Чирчиқ шаҳрида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлганидан норози бўлган аёл электр таъминоти корхонасига бориб, корхона ходимига пичоқ билан таҳдид қилди. Ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
2022 йил давомида «Тез ёрдам» хизматига 13 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушган, 1,1 миллион киши касалхонага ётқизилган. 2021 йилда бу чақириқлар сони 12,5 миллионни ташкил этганди.
Пойтахт ва туман ҳокимликлари билан ҳамкорликда Мудофаа вазирлиги томонидан ҳарбий дала ошхоналари ташкил этилди. У ерда фуқароларга иссиқ чой ва егуликлар таклиф этилмоқда.
Сешанба куни эрталаб Янгиҳаёт туманидаги ёғоч уйларнинг бирида ёнғин чиқди. Ҳеч ким жароҳат олмаган. Ёнғин ёғ қиздирилгани ортидан юз бергани тахмин қилинмоқда.
Бир йиллик ҳарбий хизмат учун Тошкент вилояти Зангиота туманидаги ҳарбий қисмга кетган 20 ёшли йигит ўзини отиб қўйгани сабаб уйига ўлик ҳолда қайтди. Марҳумнинг яқинлари уни уриб ўлдиришгани, жасад танасида жароҳатлар борлигини айтмоқда. Бош прокуратура суриштирув бошлади.
«Юксалиш» ҳаракати давлат идораларини энергия ресурслари аҳолига етказиб берилмаган кунлар учун қайта ҳисоб-китоб қилишга, исиниш хоналарини очишга ва мурожаатлар учун кўп функцияли колл-марказ ташкил этишга чақирди. Энергетика вазирлиги қишга тайёрланганлик ҳолати бўйича ҳисобот бериши ҳам керак.
Республика ҳудудларида ўқиш бошланиши яна бошқа санага қолдирилди. Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Сурхондарё, Хоразм, Андижон, Бухоро, Қашқадарё, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўқиш 23 январь, душанбадан бошланади.
Чирчиқ шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Улар уйни иситиш мақсадида чала ёнган кўмирни ётоқхонага олиб кирган ва ундан чиққан ис газидан заҳарланган.
Шайхонтоҳур туманида 2003 йилда туғилган аёл 2 фарзандидан фойдаланиб, йўлнинг қатнов қисмида тиланчилик қилди. Ички ишлар ходими ҳудудни тарк этишни сўраганида унга қаршилик кўрсатди. Бу фаолияти учун олдин 11 марта огоҳлантирилган аёл ҳолат яна такрорланса, оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Украина билан чегарадош ҳудудлардан ўқиши Ўзбекистонга кўчирилишига рухсат берилган талабалар рўйхатини тасдиқлади. Талабалардан ҳужжат топширган ОТМларининг ўқишни кўчириш бўйича масъулларига учрашиши сўралди.
Бош прокуратура Бухоро вилоятидаги 3 та метан газ қуйиш шохобчасида 26,2 млрд сўмлик табиий газ яширин равишда талон-торож қилинганини аниқлади. Ҳолат юзасидан «Ҳудудгаз Бухоро» газ таъминоти корхонаси ва шохобчалар мансабдорларига жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вилоят ҳокимликлари билан об-ҳаво шароити яхшиланмагунча мактабларни онлайн таълим тизимига ўтказиш масаласини муҳокама қилмоқда.
Қатор вилоятлар ҳокимликлари қишки таътил муддати яна бир бор узайтирилиши тўғрисида маълум қила бошлади. 18 январда бошланиши керак бўлган ўқиш 23 январга кўчирилди.
Чирчиқнинг «Ҳумо» маҳалласида яшовчи аҳоли электр йўқлиги сабабли йўлни тўсиб қўйишди. Шаҳар ҳокими маҳаллага келди. У узр сўраб, истеъмол ортиши сабабли авариялар содир бўлаётганини айтди. Маҳаллага электр берилди.
Совуқ об-ҳаво туфайли 766/765-сонли «Тошкент — Бухоро — Тошкент» йўналишидаги Afrosiyob тезюрар поездининг 16, 17, 18, 19, 20 январдаги 5 та рейси бекор қилинди.
Тошкентда газ қувурларининг ўтказувчанлик имконияти оширилиши ва об-ҳаво шароити яхшиланиши муносабати билан газ босими ошиши кутилмоқда, дея маълум қилди «Ҳудудгазтаъминот». Аҳолидан қозонхона ва газ плиталарини текшириб туриш ҳамда хавфсизлик қоидаларига риоя этиш сўралмоқда.
ТерДУ академик лицейи қозонхонаси портлади. 2 киши ҳалок бўлиб, 1 киши шифохонага ётқизилди. Ҳолат юзасидан прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Ховос туманида газ портлаши туфайли 2 киши вафот этди, 1 киши жароҳат олди. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари бошланди.
«Агробанк» томонидан хориждан онлайн пул ўтказмалари хизматлари фойдаланувчилари учун эълон қилинган махсус акциянинг ғолибига Volkswagen e-Bora электромобили топширилди.
Ўтган ҳафтада Ўзбекистонда аномал совуқ об-ҳавони белгилаган Қозоғистон вилоятлари устидаги совуқ антициклон заифлаша бошлади. Ҳафта ўрталарига келиб кундузи ҳаво ҳарорати −3…+2 даражагача, кечаси −8…−13 даражагача кўтарилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг