Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида янги йил байрам тадбирлари 25 декабрдан 10 январгача қадар маданият ва истироҳат боғларида ҳамда марказий майдонларда ўтказилади. Шунингдек, 10 минг нафарга яқин болага «Президент совғаси» тақдим этиш режалаштирилмоқда.
Қашқадарёда Spark юк машинаси билан тўқнашди. Енгил автомобилнинг ҳайдовчиси ва йўловчиси вафот этди.
«Жамоат транспортидаги вазият мутлақо ўзгаради», — деди Шавкат Мирзиёев. Қолаверса, пойтахт учун 1000 та автобус харид қилинади, 7 та ер усти метро бекати очилади, 2023 йилда ҳудудлар яна 1000 та автобусга эга бўлади. Бошқа транспорт турлари ҳақида эса сўз юритилмади.
Президент тинтув ўтказиш, телефон сўзлашувини эшитиш ва мулкни хатлашга санкцияни прокурордан судга ўтказилишини маълум қилди. Шунингдек, у одил судловни таъминлашда ҳимоячига берилган ҳуқуқлар ҳам қайта кўриб чиқилиб, етмайдиган ваколатлар берилишини айтди.
Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари Самарқандда 1,4 кг опий ва 1,7 кг гашиш, Андижонда эса салкам 1 кг гашиш гиёҳванд моддасини сақлаганликда гумонланган шахсларни қўлга олди. Уларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилди.
Сенат раиси Танзила Нарбаева тўртта вазирлик, Хотин-қизлар қўмитаси ва Маҳалла агентлигига аёллар масаласи бўйича қатъий талаблар қўйди. У масъул раҳбарлардан зўравонлик қурбони бўлганлар, муҳожир аёллар ва жазони ўтаб қайтган аёлларга кўмак бериш бўйича алоҳида дастурлар ишлаб чиқишни сўради.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида «Янги Ўзбекистонга мос бўлган Конституцияни ҳар томонлама ўйлаб, шошилмасдан ишлаб чиқиш керак»лигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни парламент ва халққа йўллаган мурожаатномасида Самарқанд ва Наманган шаҳарлари алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказилишини таклиф қилди. Уларни ривожлантириш дастури Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланиши белгиланди.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида ҳукумат иш услуби ҳам тубдан ўзгаришини айтди. Президент маълум қилинишича, вазирлик ва идоралар сони ҳозирги 61 тадан 28 тагача камайтирилади, давлат хизматчилари сони босқичма-босқич 25−30 фоизга қисқаради.
Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга мурожаатномасида ялпи ички маҳсулот ҳажми илк бор 80 млрд доллардан ошганини маълум қилди. «Бу каби рақамлар, бундай натижалар илгари бизда бўлмаган эди. Бу ҳам халқимизнинг бирдамлиги, халқимизнинг меҳнатсеварлиги натижасида эришилди», — деди президент.
Сурхондарё вилоятида Nexia ва Nexia-3 ўзаро тўқнашиб кетди. Оқибатда икки нафар фуқаро вафот этди. Ҳодиса светофор ишламаётган чорраҳада юз берди.
Онкология марказининг пойтахт ва Тошкент вилояти филиаллари сотувдан олиб ташланганди. Давлат активларини бошқариш агентлиги маълум қилишича, марказнинг ўзи ҳам савдодан олиб ташланган.
Ўзбекистон президентининг парламентга мурожаати соат 11:00 дан бошлаб давлат ва хусусий телеканаллар, радио ва интернет орқали жонли эфирда намойиш этилади (каналлар рўйхати).
«Оила ва хотин-қизлар» илмий-тадқиқот институти ярим йил давомида Ўзбекистоннинг 5 та ҳудудида социологик тадқиқот ўтказди. Унда зўравонликка учраган 18−34 ёш оралиғидаги 420 нафар респондент қатнашди. Аёлларнинг 39,4 фоизи эрга гап қайтаришни зўравонлик ҳолатига сабаб қилиб кўрсатган.
2023 йилда давлат қарзи $32,6 млрд бўлиши прогнози, Ўзбекистонга келадиган Қозоғистон президенти, Марказий Осиёнинг Россияга бўлган қарамлигини юмшатишга ёрдам беришини айтган ЕИ, янги Экопартия раҳбари, ҳафта ўртасида қор, оқланган қатағон қурбонлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Олий суд 4 та жиноят иши бўйича сургун қилинган, отилган ва мол-мулки мусодара қилинган 173 нафар қатағон қурбонлари номини оқлади. Уларнинг аксарияти Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида яшаган. Бир нафари эса Эрон фуқароси бўлиб, у ССРИ ҳудудидан депортация қилинган.
Тошкент ҳокимлиги аҳолини давлат экспертизасидан ўтмаган янги уйлардан квартира сотиб олишдан огоҳлантирди. Пойтахт маъмурияти шаҳар марказида қурилиши режалаштирилган DahO мажмуасидаги квартиралар давлат экспертизасидан ўтказмасдан сотувга қўйилганини маълум қилди.
2021−2022 йиллар давомида лифтларда 4 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган ва натижада 5 нафар фуқаро ҳаётдан бевақт кўз юмган. Ҳозирда мавжуд лифтларнинг 290 дан ортиғи ўз хизмат муддатини ўтаб бўлган, капитал таъмирталаб.
Тошкентнинг Сергели вокзалидан Каспий денгизи орқали Ўрта коридор бўйлаб биринчи контейнер блок поезди жўнатилди. У Болгариянинг Бургас портига мис концентратларини олиб кетди.
Абдушукур Хамзаев Экологик партиянинг Марказий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси бўлди. Бунга қадар у партия раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг