Пойтахт автобусларини таъмирлашга 5 млрд сўм ажратилиши, Ўзбекистонга келган Тоқаев, ҳибсга олинган блогер Шоҳида Саломова, яна ис газидан ўлим, автобусда юришни бошлаган транспорт вазири, 15 ёшли болага қўполлик қилган ИИО ходимлари, кўчадаги тирбандлик ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Ёнғин хавфсизлиги органларининг хулосасига кўра, Тошкентдаги «Илҳом» театрида содир бўлган ёнғинга электр симларининг эскиргани сабабли юзага келган қисқа туташув сабаб бўлган. Театр яқин вақт ичида тиклаш-таъмирлаш ишларини бошлашни режалаштирмоқда.
Қувалик ҳайдовчи Фарғонада ўзига нисбатан ноқонуний баённома тузган икки нафар ЙПХ ходимини руҳий азоб етказганликда айблаб судга берди. Суд унинг даъвосини қаноатлантириб, инспекторларнинг ҳар бирига 3 млн сўмдан маънавий зарар ундириш тўғрисида ҳукм чиқарди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари блогер Шоҳида Саломовани туҳмат ва ҳақорат бўйича жиноий ишда гумонланувчи сифатида жалб қилди. Аёл «руҳий ҳолатини текшириш учун» тиббий муассасага жойлаштирилди. Қизининг хабар беришича, адвокатга аёл билан учрашишга рухсат берилмаяпти.
Ургут туманида «қизил»да ўтиб кетган Damas Nexia ва Lada билан тўқнашди. ЙТҲ оқибатида Lada ҳайдовчиси вафот этди. Damas`нинг икки йўловчиси шифохонага ётқизилган.
Учкўприк туманида эр-хотин қўлбола усулда ясалган печкадан сизиб чиққан ис газидан заҳарланиб вафот этди. Ҳолат юзасидан туман прокуратураси терговга қадар текширув олиб бормоқда.
Ўзбекистонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари реализация қилишдаги ёш чегараси амалдаги қонунга нисбатан бир ёшга узайтирилиб, 21 ёш этиб белгиланиши мумкин. Бу бўйича қонун лойиҳаси Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлисига кўриб чиқиш учун киритилади.
Тошкент шаҳридаги 220 дан ортиқ автобусларни жорий ва капитал таъмирлаш учун 5 млрд сўм ажратилди. Маълум бўлишича, 175 та автобус кейинги фаолиятга яроқсиз деб топилган ва улар ҳисобдан чиқарилади.
Декабрь ойининг охиригача Karcher компаниясининг маҳсулотларини 30 фоизгача бўлган чегирмали нархларда харид қилиш имконияти мавжуд.
Вазирликлар, идоралар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли бўш турган давлат кўчмас мулк объектларини уларнинг розилигисиз ижарага бериш ёки сотиш учун савдога чиқариш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
Қораўзак туманида коллектордан 252 дона балиқни ноқонуний овлаган шахслар ушланди. Бунинг оқибатида табиатга 40 млн сўм миқдорида зарар етказилгани маълум бўлди. Тўпланган ҳужжатлар Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратурасига тақдим этиш учун тайёрланмоқда.
Президент топшириғидан сўнг транспорт вазири Илҳом Махкамов ҳар ҳафта камида 4 кун уйдан ишга боришда автобусдан фойдалана бошлади. Буни вазирнинг ўзи эмас, балки «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ бошқарув раиси ўринбосари Абдужамил Азизов маълум қилди.
Тармоқларда вояга етмаган шахс билан ИИО ходими ўртасидаги оғзаки можаро акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар ИИББ ходимларининг қўполлик қилганини тан олиб, уларга нисбатан хизмат текширув тайинланганини маълум қилди.
Тошкентда 475 кмга яқин 34 та алоҳида автобус йўлакчалари ташкил этилади. ИИВ бошқарма бошлиғи Фазлиддин Тошкенбоев йўлакларда автобусдан ташқари фақатгина тез ёрдам, ёнғин хавфсизлиги ва ИИВ автомобиллари ҳаракатланиши мумкинлигини таъкидлади.
Тошкентда жамоат транспорти учун мўлжалланган йўлаклардан фойдаланган ва ўз автомобилини бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетган ҳайдовчиларга чора кўриш бўйича янги тизим ишга тушади.
Президент 20 декабрдаги парламентга мурожаатида энг кўп «таълим» (25 марта), «аҳоли» (22 марта), «мактаб» (23 марта), «халқ», «инвестиция», «тадбиркорлик», «конституция», «маҳалла» ва «энергетика» сўзларини ишлатди. Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази мурожаат таҳлилини тақдим этишди.
Ички ишлар органлари ходимлари Ўзбекистондан Ҳиндистонга қизларни фоҳишаликка юбориш билан шуғулланиб келган эр-хотин фаолиятига чек қўйди.
Душанба ва сешанба кунлари Тошкентнинг бир қатор кўчаларида узун тирбандликлар кузатилди. Бунга йўл чизиқларининг янгиланиши сабаб бўлди. Бироқ бу ҳақда олдиндан оммавий эълон қилинмади. Ҳайдовчилар айланма йўлларни топишга мажбур бўлишди.
Прзеидентнинг парламентга мурожаати, 10 январгача ўтадиган янги йил байрамлари, барча давлат ташкилотларида қуёш панели ўрнатилиши, Конституцияни шошилмасдан ишлаб чиқиш кераклигини айтган президент, 561 млрд сўмга хусусийлаштириладиган UzAuto Trailer ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Президент Шавкат Мирзиёев жамиятда ҳеч қандай радикаллашувга, диндан сиёсий мақсадларда фойдаланишга, маърифат ўрнини жаҳолат эгаллашига йўл қўйиб бўлмаслигини таъкидлади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг