Жамият

Икки вилоятда қиймати 900 млн сўмдан зиёд бўлган газ ҳисоблаш ускуналари талон-торож қилинди
19 декабрь 2022, 16:42

Икки вилоятда қиймати 900 млн сўмдан зиёд бўлган газ ҳисоблаш ускуналари талон-торож қилинди

«Ҳудудгаз Андижон» газ таъминоти филиали Андижон шаҳар бўлими мансабдорлари 839 млн сўмлик, «Шароф Рашидов тумангаз» корхонаси мансабдолари эса 93 млн сўмлик газ ҳисоблаш ускуналарини ўзлаштиргани маълум бўлди. Ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

50 га яқин ширкат раҳбарига жиноий иш қўзғатилган — Уй-жой фонди инспекцияси
19 декабрь 2022, 16:20

50 га яқин ширкат раҳбарига жиноий иш қўзғатилган — Уй-жой фонди инспекцияси

Уй-жой фонди инспекцияси томонидан кўп квартирали уйларга хизмат кўрсатувчи жами 1000 га яқин бошқарув органлари фаолияти ўрганилган. Унда 250 та уй-жой мулкдорлар ширкатлари томонидан 20 млрд сўм маблағларни талон-торож қилингани аниқланган.

Тошкент автобусларидаги шилқимликка қарши кампания ярим йил ҳам давом этмади. Нега?
19 декабрь 2022, 15:42

Тошкент автобусларидаги шилқимликка қарши кампания ярим йил ҳам давом этмади. Нега?

Бир йил аввал пойтахт aвтобусларида тегажоқликка қарши кампания бошланганди, бугун эса ундан фақат чипталардаги тарғибот қолган, холос. Ташкилотчилар лойиҳа давом этиши лозимлигини, «Тошшаҳартрансхизмат» эса таклифларга очиқлигини айтмоқда. Фақат «бунинг молиявий тарафи ҳам инобатга олиниши керак».

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида қор ёғади
19 декабрь 2022, 12:34

Ўзбекистонда ҳафта ўртасида қор ёғади

Чоршанба куни Кавказ ҳудудларидан кириб келадиган совуқ антициклон ўзи билан Ўзбекистонга ёмғир ва қорни олиб келади. Ҳаво ҳарорати кечалари −3…−5 даражага, кундузи +5 даражагача тушиб кетади. Кечаси ва эрталаблари туман тушиши, йўлларда яхмалаклар ҳосил бўлиши кутилмоқда.

Можаролар ва қарама-қаршиликлар фақат ҳалокатли оқибатларга олиб келади — Ўзбекистон ТИВ раҳбари
19 декабрь 2022, 12:15

Можаролар ва қарама-қаршиликлар фақат ҳалокатли оқибатларга олиб келади — Ўзбекистон ТИВ раҳбари

«Можаролар ва қарама-қаршиликлар фақат ҳалокатли оқибатларга ва ғолиблар бўлмайдиган вазиятларга олиб келади». Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов элчилар ва халқаро ташкилотлар вакиллари билан учрашувда айтиб ўтди.

Сергели ва Янгиҳаёт туманининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади
19 декабрь 2022, 11:46

Сергели ва Янгиҳаёт туманининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

«Ўзсувтаъминот» компанияси Сергели тумани Қипчоқ кўчасидан ўтувчи ер усти метро йўли қурилиш ишлари олиб борилаётгани сабаб, 20 декабрь соат 9:00 дан 21 декабрь соат 9:00 гача Сергели ва Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди.

Эндиликда муайян яшаш жойи йўқ шахслар реабилитация марказига жойлаштирилади
19 декабрь 2022, 11:02

Эндиликда муайян яшаш жойи йўқ шахслар реабилитация марказига жойлаштирилади

«Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, муайян яшаш жойига эга бўлмаган шахсларни реабилитация марказига жойлаштириш тартиби белгиланди. Бунинг учун асослар етарли деб топилса, ИИО ходимлари жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларига илтимоснома юборади.

Сурхондарё ва Тошкент вилоятидаги ЙТҲларда икки киши ҳалок бўлди
19 декабрь 2022, 10:43

Сурхондарё ва Тошкент вилоятидаги ЙТҲларда икки киши ҳалок бўлди

Сурхондарё ва Тошкент вилоятида одамлар ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисалари юз берди. Уларда ҳайдовчи ва пиёда вафот этди.

Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганлар жавобгарликка тортилади — Саида Мирзиёева
18 декабрь 2022, 17:09

Ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганлар жавобгарликка тортилади — Саида Мирзиёева

Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тез орада қабул қилиниши кутилаётганини маълум қилди.

Uzbekistan Airways тўртинчи Airbus A321 ҳаво кемасини қабул қилиб олди (фото)
18 декабрь 2022, 16:13

Uzbekistan Airways тўртинчи Airbus A321 ҳаво кемасини қабул қилиб олди (фото)

Uzbekistan Airways авиакомпанияси тўртинчи Airbus 321neo ҳаво кемаси олиб келинди. Самолёт 188 йўловчини ташишга мўлжалланган бўлиб, 6850 км масофагача парвоз қила олади. 2022 йил охиригача худди шундай ҳаво кемасидан яна битта сотиб олинади.

Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқаргани айтилмоқда
18 декабрь 2022, 11:58

Тошкентда автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти қисқаргани айтилмоқда

16−17 декабрь кунлари Тошкентга 204 та янги автобус олиб келиниб, йўналишга чиқарилди. Натижада автобусларнинг ҳаракатланиш оралиқ вақти 25−30 дақиқадан 10−12 дақиқага қисқаргани айтилмоқда. Бироқ аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун яна 21 та янги автобус йўналиши шакллантирилиши зарур.

Қашқадарёда 45 ёшли эркакнинг ўзини осиб қўйишига мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда
18 декабрь 2022, 11:21

Қашқадарёда 45 ёшли эркакнинг ўзини осиб қўйишига мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда

Яккабоғ туманида 45 ёшли эркак ҳовлисининг молхонасида ўзини осиб қўйди. Ишда тумандаги 94-мактаб директорининг «қўли борлиги» айтилмоқда. Директор эса воқеа рўй берган куни шифохонада бўлганини таъкидламоқда.

Андижонда эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари топширилади
18 декабрь 2022, 10:56

Андижонда эҳтиёжманд оилаларга қуёш панеллари топширилади

Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов кам таъминланган оилаларга телевизор ёки бошқа техникалар совға қилиш уларнинг электр учун харажатларини ошираётгани, ёрдам сўраётганларнинг аксарияти электрдан қарздорлигини маълум қилди. У техникалар ўрнига қуёш панеллари беришни таклиф қилди.

Хоразмда 83 туп дарахт ноқонуний қўпориб ташлангани аниқланди
18 декабрь 2022, 10:19

Хоразмда 83 туп дарахт ноқонуний қўпориб ташлангани аниқланди

Қўшкўпир туманидаги фермер хўжалигида 83 туп ҳар хил катталикдаги дарахтлар қўпорилган, 3 туп дарахт шикастлангани аниқланди. Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида хужжатлар расмийлаштирилмоқда.

Шаҳрисабз Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилги туризм пойтахти деб эълон қилинди
17 декабрь 2022, 16:56

Шаҳрисабз Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 2024 йилги туризм пойтахти деб эълон қилинди

ИҲТ Туризм вазирларининг IV йиғилиши якунига кўра, Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ташкилотнинг 2024 йилдаги туризм пойтахти этиб тасдиқланди.

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сенатор этиб сайланди
17 декабрь 2022, 16:45

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов сенатор этиб сайланди

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов 17 декабрь куни ўтказилган сайлов натижаларига кўра, Олий Мажлис Сенати аъзолигига сайланди.

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
17 декабрь 2022, 15:15

Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Президент фармони билан Жўрабек Раҳимов Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бунга қадар у Қўшкўпир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Нима ўқиймиз? Таржимон ва блогер Сардор Салим тавсия қилади
17 декабрь 2022, 14:46

Нима ўқиймиз? Таржимон ва блогер Сардор Салим тавсия қилади

«Газета.uz» китобхонликни тарғиб этишга қаратилган «Нима ўқиймиз?» лойиҳасини давом эттиради. Сара асарлар, ўқилиши мақсадга мувофиқ ҳисобланган китоблар рўйхати ҳақида олим, тадқиқотчи, ёзувчи-шоир, таржимон, журналист ва жамоат фаолларининг тавсияларини ҳар шанба сизга етказамиз.

Пойтахтда янги йил байрами табдирлари 25 декабрдан 5 январгача бўлиб ўтади
17 декабрь 2022, 14:39

Пойтахтда янги йил байрами табдирлари 25 декабрдан 5 январгача бўлиб ўтади

Янги йил муносабати билан пойтахтда 25 декабрдан 5 январгача болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар бўлиб ўтади. Байрам дастурлари ташкилотчиси — Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ҳисобланади.

Тошкентда ўзига тегишли бўлмаган кўчмас мулкни $150 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
17 декабрь 2022, 13:52

Тошкентда ўзига тегишли бўлмаган кўчмас мулкни $150 минг эвазига сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида яшовчи олти нафар шахс пойтахтнинг Чилонзор туманида жойлашган кўчмас мулк ҳужжатларини сохталаштириб, уни $150 минг эвазига харидор номига расмийлаштириб беришда гумонланмоқда. Ҳозирда ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалар билан жиноят иши қўзгатилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг