Президент қарори билан, Тошкент ва Самарқанддаги архитектура-қурилиш институтлари университетга айлантирилди. ОТМларда дарслар ўзбек, инглиз ва бошқа хорижий тилларда кредит-модуль тизими асосида олиб борилади. Шунингдек, университетлар ҳузурида технопарк ва инкубация маркази ташкил этилади.
«Таълим тўғрисида»ги қонунга қўшимча киритиш бўйича қонун лойиҳасига кўра, бир қатор тоифадаги шахсларнинг умумий ўрта таълим тизимида раҳбар лавозимига тайинлашни тақиқлаш таклиф этилмоқда. Улар орасида муқаддам судланган ва суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган шахслар бор.
Президентнинг «Ўзбекистон Конституциясининг 30 йиллиги» эсдалик нишонини таъсис этиш борасидаги фармони қабул қилинди. Нишон билан мамлакат фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Chery Automobile Co. Ltd компанияси бренднинг моделлари, нархлари ва харид шартлари ҳақида маълумот берди.
Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида ҳоким ёрдамчиси 2000 доллар олаётган вақтда қўлга олингани айтилмоқда. У тадбиркорларга қурилмаган 10 та иссиқхона учун 330 млн сўм маблағни жамият ҳисоб-рақамига ўтказишда ёрдам беришини ваъда қилган.
Навоий вилояти Хатирчи туманида бир нечта дўконлар ёниб кетди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида дўконларнинг 120 кв.м майдони зарарланган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Камида 1 млн доллар инвестиция киритган хорижликларга соддалаштирилган тартибда Ўзбекистон фуқаролигини олишга рухсат берилиши мумкин. Бундай имконият нафақат инвесторлар, балки таниқли олимлар, спортчилар, маданият ва санъат арбобларига ҳам тадбиқ этилади.
Зангиота туманида ўтказилган тезкор рейд давомида фуқарога тегишли қушхонада жами 1,2 тонна истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотлари борлиги аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Президент топшириғига асосан, Қрим ва Севастополда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабаларга ўқишини Ўзбекистондаги ОТМларга кўчиришга рухсат берилди. Аввалроқ бу бўйича талабалар давлат раҳбарига видеомурожаат йўллаган эди.
Қримдаги тиббиёт университетида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ўқишларини ватандаги ОТМларга ўтказишда ёрдам сўраб президент Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилди.
Тошкент шаҳар ИИББ томонидан Бектемир туманида топилган икки ўсмирнинг ота-онаси ёки яқинлари қидирилмоқда. 13 ва 15 ёшли ўғил бола яқинлари ҳамда яшаш жойи ҳақида маълумот бера олмаган.
Самарқанддаги «Раҳмдиллик» шелтерида зўравонликка учраган аёллар бир йилгача яшаши мумкин. «Аммо бир йилдан кўп вақт яшайдиганлар ҳам бор. Уларнинг муаммоси жуда чигал. Шу сабабли чиқариб юбора олмайман», — дейди жамият раҳбари Бибисора Орипова.
Human Rights Watch Ўзбекистонни Нукус воқеаларида бўлгани каби ўлим ва оғир жароҳатларнинг олдини олиш мақсадида оломонни назорат қилиш учун шовқин ва тутун чиқарувчи гранаталар қўлланиш тартибини зудлик билан қайта кўриб чиқишга ва уларни ИИО ходимлари жиҳозлари қаторидан четлаштиришга чақирди.
Ўзбекистонда мактаб таълимининг фин тажрибасини татбиқ этишмоқчи. Колумнист Комил Жалилов «исталган мамлакат тажрибасини кўчириш» тақдирга таъсир қилувчи қарор эканини таъкидлайди. У икки мамлакат тизимларидаги фарқларни таҳлил этиб, бу билан боғлиқ масалаларни очиқ муҳокама қилишга чақиради.
5−6 ноябрь кунлари тўртинчи Samarkand marathon бўлиб ўтди. Бу сафар «Газета.uz» марафонга тайёргарлик жараёни ва ғолиб бўлганлар ҳақидаги маълумотлар ўрнига, унда иштирок этганларнинг ҳаёт тарзи, умрининг ҳар бир сониясидан қандай роҳатланиб яшаётгани акс этган суратларни тақдим этади.
Yangi Nafas оммавий югуриш мусобақасида бутун Ўзбекистон бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда. Тошкентда ушбу тадбирга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Тошкентнинг Муқимий кўчасида Nexia-2 ва Lacetti иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Тўқнашув оқибатида 1998 йилда туғилган йўловчи вафот этди, 3 киши жароҳатланди.
16 октябрь куни Фарғонадаги бозорда ўғрилик қилмоқчи бўлган 14 ёшли ўсмир қўлга олиниб, Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Эртаси куни у шифохонага олиб кетилаётган вақтида вафот этди. Ўсмирни марказдаги тенгдошлари калтаклагани айтилмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат хизматчиси томонидан хизмат сафарлари, халқаро ва бошқа расмий тадбирлар муносабати билан олиниши мумкин бўлган совға қиймати, шунингдек уни тасарруф этиш тартибини белгиламоқда. Тегишли низом жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Компания NovaStroy Livingood mixed-use мажмуаси мисолида қазиш босқичида кўчмас мулкка инвестиция киритиш ҳақида гапириб берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг