Метро бекатлари яқинидаги велотураргоҳлар хавфли деган қарашлар бор. Бекатларда велосипедларини қолдириб, ўз манзилига метрода етиб олувчиларнинг тураргоҳлар ҳақидаги фикрлари — «Газета.uz» мухбири Мадина Аъзам фоторепортажида.
Бухоро — Самарқанд — Тошкент йўналишида ҳаракатланган Афросиёб поезди 18 бош қўйни уриб юборди. Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳозирда қўйларнинг эгаси ҳамда етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
Ўзбекистонга чоршанба куни Волга бўйидан совуқ ҳаво массалари кириб келади. Айрим жойларда ёмғир ёғади, баъзи ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Кечаси ҳарорат -2 даража, кундузи +10 даража атрофида бўлади. 14−18 ноябрь кунлари тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқинлари кузатилиши мумкин.
Давлат ОТМларининг магистратурасида қўшимча тўлов асосида ўқиш имконияти яратилди. Қолаверса, қишки қабулда хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар сертификати борлар ҳужжат топшириши мумкин бўлади.
14 ноябрь куни Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли режалаштирилган бир қатор парвозлар мажбурий кечиктирилди.
Қўшкўпир туманида имом масжид қурилиши учун йиғилган 40 млн сўмни ўзлаштиргани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Душанба куни соат 03:07 да Тожикистонда 3,8 магнитудали зилзила содир бўлди. Эпицентри Тошкентдан 149 км узоқлиқда бўлган ер қимирлаши Бекобод, Ширин, Янгиер ва Гулистон шаҳарларида сезилди.
1 АҚШ долларининг расмий курси 11 206,90 сўм этиб белгиланди. Тижорат банклари ҳам долларнинг сотиш ва сотиб олиш бўйича янги қийматини эълон қилди.
Собиқ «Уммон» гуруҳининг хонандаси Жасур Рафиқов вафот этди. У бир неча йиллардан буён саратон касаллиги билан курашиб келгани айтилмоқда.
14 ноябрь куни Тошкентнинг учта туманидаги айрим массив ва кўчалар аҳолиси вақтинча иссиқлик таъминотисиз қолади. Veolia Energy Tashkent буни магистраль қувурда режадан ташқари ишлар олиб борилиши билан изоҳлади. Жойларда иссиқ сув таъминоти сақланиб қолади.
Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида 14 ёшли ўсмирнинг вафоти бўйича ИИВ хизмат текшируви якунланди. Унга кўра, марказ директори лавозимидан озод этилди, 3 нафар ходимга «ҳайфсан» интизомий жазоси тайинланди.
«Амирсой» дам олиш масканида дор йўли электр энергияси ўчиши оқибатида тўхтаб қолди. Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, узилишга йўлнинг электр қурилмасида юзага келган носозлик сабаб бўлганини маълум қилди. Ҳозирда дор йўли фаолияти қайта тикланган.
Хива шаҳар ҳокими Темур Давлетов «масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари» учун ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жаримага тортилди. У қарийб 2 йил аввал мазкур лавозимга тайинланган эди.
Сурхондарё вилоятида 26 та мактабнинг чекка ҳудудлардаги таъмирталаб филиаллари фаолияти тугатилди. Уларда таълим олаётган ўқувчиларнинг асосий мактабларга қатнашлари учун 26 дона Damas автомобили ажратилди.
Миробод ҳокими «Мовий гумбазлар»даги китоб расталари сотувчиларини қабул қилиб, улар масаласини ўрганишга ваъда берди. Сотувчилар бу жой кимошди савдосига қўйиш режасидан хабар топиб, президентга мурожаат қилишди. Расталар қарийб 30 йилдан бери мавжуд бўлиб, пойтахтнинг ўзига хос рамзига айланган.
Андижон вилоятида 12 ноябрь куни эпицентри Жалақудуқ тумани бўлган зилзила содир бўлди. Ер қимирлашининг магнитудаси 3 баллни ташкил этди.
24 ноябридан бошлаб Uzbekistan Airways авиакомпанияси Намангандан Оренбургга қатновларни тикламоқда. Парвозлар ҳафтанинг пайшанба кунлари амалга оширилади.
Қўқон шаҳар ИИБ Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тенгдошлари калтаклаши оқибатида 14 ёшли бола вафот этганди.Ўша куни марказда навбатчилик қилган 2 нафар ИИО ходими жанжал олдини олмагани учун ишдан бўшатилди. Уларга нисбатан қонуний чора кўрилиши мумкин.
Францияда бўлиб ўтган ишчи касблари бўйича WorldSkills 2022 чемпионатида Ўзбекистон илк бор иштирок этиб, икки йўналиш: қурилиш ва робототехника бўйича ўзини намоён қилди. Танлов иштирокчилари «Газета.uz»га ўз ишлари, қийинчиликлар ва рақиблари ҳақида сўзлаб берди.
«Давлат байроғи куни» муносабати билан ўтказиладиган «Янги нафас» югуриш тадбирлари сабаб 12−13 ноябрь кунлари Афросиёб, Шароф Рашидов, Ислом Каримов ва Янги Ўзбекистон кўчаларининг бир қисми автотранспорт ҳаракати учун чекланади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг