Жамият

Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида янги фоторадар ва кузатув камералари ишга туширилди
10 май 2022, 18:25

Ўзбекистоннинг 7 ҳудудида янги фоторадар ва кузатув камералари ишга туширилди

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги республика автомобиль йўллари 2022 йил биринчи чорагида жами 37 та янги фоторадар ҳамда кузатув камералари билан бойиганини маълум қилди. Улардан 4 таси хавфсизлик камари ва мобиль телефон билан боғлиқ қоидабузарликларни аниқлайди. Фоторадар ва камералар манзили.

Навоийда UniSat дастурининг 20 нафар ўқувчиси нано сунъий йўлдошини учирди
10 май 2022, 17:51

Навоийда UniSat дастурининг 20 нафар ўқувчиси нано сунъий йўлдошини учирди

UniSat таълим дастурининг 20 нафар ўқувчи-қизи Навоий вилоятида ўзи ясаган ултразамонавий нано сунъий йўлдошини стратосферага учирди. Қизлар унинг ёрдамида ҳавонинг ифлосланиши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон космик фазони тадқиқ этиш соҳасида ҳамкорлик қилади
10 май 2022, 15:26

Ўзбекистон ва Қозоғистон космик фазони тадқиқ этиш соҳасида ҳамкорлик қилади

Президент қарори билан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари ўртасида космик фазони тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ва фойдаланиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Сурхондарёда Салжуқийларга оид олтин динор топилди
10 май 2022, 15:11

Сурхондарёда Салжуқийларга оид олтин динор топилди

Термиз туманида фуқаро боғни суғориш чоғида оғирлиги 1,92 грамм бўлган олтин тангаларни топиб олди. Термиз археология музейи мутахассислари динорлар Қорахонийлар ва Салжуқийлар даврига оидлигини аниқлади. Фуқаро уларни музейга топширди.

Тошкентда одамларни яна соқол олишга мажбурлашди
10 май 2022, 14:46 1

Тошкентда одамларни яна соқол олишга мажбурлашди

Тошкентда фуқароларни яна ИИБга олиб бориб, соқолларини олишга мажбурлашди. Улардан бирининг сўзларига кўра, уларга 15 сутка қамоқ билан таҳдид қилишган ва шундан кейин соқолини олишга мажбур бўлишган. ИИВ матбуот котиби фуқаролар ўз ҳуқуқлари поймол этилган деб ҳисобласа, шикоят қилиши мумкинлигини қайд этди.

Навоийда автобус ағдарилиб кетди, 5 киши жароҳатланди
10 май 2022, 12:42

Навоийда автобус ағдарилиб кетди, 5 киши жароҳатланди

Қизилтепа туманида ичида 25 киши бўлган сайёҳлик автобуси ағдарилиб кетди, оқибатда 5 киши жароҳат олди. Аварияга ҳайдовчининг бошқарувни йўқотгани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Ҳафта салқин бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади
10 май 2022, 12:32

Ҳафта салқин бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади

10−13 май кунлари ҳаво салқин бўлиши кутилмоқда. Республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик, момақалдироқ бўлиши ва шамол тезлигининг кучайиши кутилмоқда. Ҳафта давомида тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел-тошқин ҳодисалари кузатилиши мумкин.

Учтепа туманида 33 нафар ҳоким ёрдамчиси ҳайфсан олди
10 май 2022, 11:42

Учтепа туманида 33 нафар ҳоким ёрдамчиси ҳайфсан олди

Шу йилнинг биринчи чораги бўйича пойтахтнинг Учтепа туманида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти KPI тизими бўйича баҳоланди. Натижада 60 нафар ҳоким ёрдамчисидан 33 нафарига ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашиб келаётгани учун ҳайфсан берилди.

Бир нечта шаҳар ва туманларга янги ҳокимлар тайинланди
10 май 2022, 10:38

Бир нечта шаҳар ва туманларга янги ҳокимлар тайинланди

Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар, шунингдек, Навоий ва Зарафшон шаҳарлари, қолаверса, Конимех ҳамда Навбаҳор туманларига янги ҳокимлар тайинланди.

Фронтдан мактублар. Уруш қатнашчилари нималар ҳақида ёзишган?
9 май 2022, 13:26 1

Фронтдан мактублар. Уруш қатнашчилари нималар ҳақида ёзишган?

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ўз яқинларига хатларда нималар ҳақида ёзишган? «Газета.uz» Шон-шараф музейи ва «Ўзархив» агентлиги тақдим этган хатлар билан бўлишмоқда. Жангчилар нафақат ўз яқинларига нома йўллаган, балки газеталар таҳририятларига уруш ҳақидаги ҳикояларини юборишган ва ҳаттоки шеърлар ҳам ёзишган.

Шавкат Мирзиёев 9 май кунини қандай ўтказмоқда? — видео
9 май 2022, 13:23

Шавкат Мирзиёев 9 май кунини қандай ўтказмоқда? — видео

Президент Шавкат Мирзиёев 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари хонадонига ташриф буюрди. Шунингдек, давлат раҳбари Ғалаба боғидаги «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Metall Center: металл маҳсулотлари бозоридаги феномен
9 май 2022, 13:00

Metall Center: металл маҳсулотлари бозоридаги феномен

Metall Center компанияси Ўзбекистон ва хорижлик ишлаб чиқарувчиларнинг кенг турдаги металл маҳсулотлари сотувини амалга оширмоқда. Харидорлар учун тезкор етказиб бериш хизмати ва қатор чегирмалар мавжуд.

Аэропорт узоқ, йўллар носоз, инфратузилма қониқарли эмас — Ўзбекистоннинг Британиядаги сайёҳлик элчиси Мўйноқ ҳақида
9 май 2022, 10:06

Аэропорт узоқ, йўллар носоз, инфратузилма қониқарли эмас — Ўзбекистоннинг Британиядаги сайёҳлик элчиси Мўйноқ ҳақида

Ўзбекистоннинг Лондондаги сайёҳлик элчиси Софи Ибботсон Мўйноқнинг туристик салоҳиятини ошириш ҳақида фикр билдириб, Нукус халқаро аэропортининг шаҳардан узоқлиги, Мўйноққача бўлган йўллар носозлиги ҳамда инфратузилма қониқарли даражада эмаслигини таъкидлади. У бориш ва қайтиш осон ва тез, қолаверса, яшаш шароитлари яхши бўлган шаҳарларда туристлар сони тез ортишини айтиб, расмийларни Мўйноққа кўпроқ эътибор қаратишга чақирди.

Бўстонлиқда 2,4 га ерни қарийб $1 млнга сотмоқчи бўлганлар ушланди
8 май 2022, 18:27

Бўстонлиқда 2,4 га ерни қарийб $1 млнга сотмоқчи бўлганлар ушланди

Икки нафар фуқаро Бўстонлиқ туманидаги 2,4 гектар ерни сотиш учун авансни олаётганида қўлга олинди. Ерни 980 минг долларга сотишни режалаштирган фуқаролар кейинчалик уни қурилиш учун расмийлаштириб беришни ваъда қилишган. Фуқаролардан бири Бўстонлиқ туман йўл-қурилиш бошқармаси раҳбарининг ўринбосари бўлиб чиқди.

Wendy’s АҚШ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигини нишонламоқда
8 май 2022, 18:00

Wendy’s АҚШ ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги дипломатик муносабатларнинг 30 йиллигини нишонламоқда

Ушбу ҳамкорлик доирасида Wendy’s мазкур юбилейга бағишланган тадбирда иссиқ ичимликларни чекланган миқдордаги махсус стаканларда тақдим этади.

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди
8 май 2022, 10:42

Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди

Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети билан ҳамкорликда Тошкентда Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ташкил қилинди.

Сурхондарёда кураш мажмуаси томининг ярми қулаб тушди
7 май 2022, 23:27

Сурхондарёда кураш мажмуаси томининг ярми қулаб тушди

Термиздаги «Aлпомиш» кураш мажмуаси биноси томининг қарийб ярми фавқулодда вазият туфайли қулаб тушди. Қурилиш вазирлиги бузилган том қисми яроқсиз ҳолатга келганини маълум қилди.

7 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
7 май 2022, 22:00

7 май куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентдаги кўп қаватли уйларнинг эскирганини текшираётган ҳокимлик, пора билан ушланган яна бир ҳоким ёрдамчиси, ОАВ ва кинолардаги аёл сиймосини ўрганишга чақирган Масс-медиа фонди, талабалар турар жойлари қурмоқчи бўлганларга бериладиган 50% субсидия, ўзини осиб ўлдирган 2 қашқадарёлик мактаб қизи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг 7 майдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

«Тошкентда дарахтларни кесишаяпти — Мўйноқда эса битта баргнинг ҳам қадри баланд»
7 май 2022, 18:41

«Тошкентда дарахтларни кесишаяпти — Мўйноқда эса битта баргнинг ҳам қадри баланд»

Мўйноқда бўлиб ўтаётган Стихия мусиқий фестивали доирасида маҳаллий туроператор Дилфуза Кутлимуротова Оролбўйи ҳудудига бир марта келган одам табиатнинг қадрига етиб кетишини таъкидлади. «Тошкентда дарахтларни кесишаяпти — Мўйноқда эса битта баргнинг қадри баланд, ҳаттоки болалар тегинмайди», — деди у. Унинг сўзларига кўра, ўз вақтида бу ерда на сув, на электр энергия, на йўл бўлган. 2017 йилдан бери туманда инфратузилма яхшиланиши ортидан маҳаллий аҳоли билан бирга туристларнинг ҳам сони орта бошлаган.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўп қаватли уйларнинг эскирганини текширмоқда
7 май 2022, 18:30

Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўп қаватли уйларнинг эскирганини текширмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги 12 мингта кўп қаватли уйнинг эскирганлик даражасини ўрганмоқда. Инвентаризация уч ойда якунланиши ва камчиликларни бартараф этиш режаси ишлаб чиқилиши режалаштирилган.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг