Россиянинг Нягань шаҳрида иш берувчи 19 нафар Ўзбекистон фуқаросининг паспортини олиб қўйиб, ўрмон хўжалигида мажбуран ишлатган. Миграция агентлиги вазиятни ўрганиб, уларнинг ҳужжатларини қайтариб олди ва ҳуқуқларини тиклади.
Биргаликда ШҲТни янги марраларга олиб чиқиш мумкинлигини айтган Шавкат Мирзиёев, Термизда Афғонистон учун гуманитар фонд ташкил этиш таклифи, Тожикистон ва Қирғизистон президентларининг чегарадаги вазият юзасидан Самарқанддаги юзма-юз музокараси ва бошқалар — «Газета.uz»да кун дайжести.
Янги мактаб дарсликлари муаллифларига қаратилган ҳужумлар қанчалик асосли? «Газета.uz» муаллифлардан ўзгаришларни содда тилда тушунтириб беришни сўради. Уларнинг таъкидлашича, янги дарсликлар мулоқот қилиш, танқидий фикрлаш, изланиш ва муаммоларни ҳал этишни кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган.
Адлия вазирлигида ахборот технологиялари соҳасидаги хорижий инвесторлар ва мутахассисларга, шунингдек Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки резидентларининг таъсисчиларига тавсия бериш тартиби тўғрисидаги низом давлат рўйхатидан ўтказилди.
«Ипак йўли дурдонаси» кинофестивалининг очилишида ўзбек ва жаҳон киносининг 800 га яқин юлдузлари иштирок этди. Улар орасида Люк Бессон, Сергей Безруков ва Бурак Озчивит бор.
Ҳаво кемасидаги носозлик туфайли Франкфурт — Тошкент рейси бекор қилиниб, йўловчилар Франкфуртдаги меҳмонхонага жойлаштирилганди. Уларни қайтариб олиб келиш учун 16 сентябрь куни қўшимча қатнов жорий этилди.
USAID Ўзбекистонда қишлоқ ҳудудларидаги аёллар учун тадбиркорлик ўқув дастурини бошлади. Ушбу ташаббус доирасида 600 нафар аёл тадбиркорликка ўқитилади.
Андижонда 5 нафар йигит иши апелляция судида кўрилаётгани ва тергов жараёнларида улар қийноққа солинаётгани айтилмоқда. Айбланувчиларнинг яқинлари уларни 8−10 йиллаб озодликдан маҳрум қилишмоқчилиги, тергов вақтида эса калтаклаганини қайд этишди. Омбудсман вазиятни ўз назоратига олди.
«Локомотив» ПФК футболчиси Кахи Махарадзе ва эркин агент Евгений Кочнев 2 грузиялик билан келишиб, тотализатор ҳамда келишилган ўйинларда иштирок этгани учун ЎФА икки футболчини ўйинлардан 5 ва 3 йилга четлаштирди. Улар жарима ҳам тўлайди.
Дам олиш кунлари республика бўйлаб ёғингарчилик кутилмайди, бироқ айрим тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи +27…+32 даража атрофида бўлади.
XIV Тошкент халқаро кинофестивали арафасида «Ўзбекфильмда» бизнес-форум бўлиб ўтди. Россия ҳамда Қирғизистон ташкилотлари билан бир қатор меморандумлар имзоланди.
15 сентябрь куни Франкфурт — Тошкент йўналиши бўйича учиши керак бўлган ҳаво кемасида техник носозлик вужудга келди, парвоз бекор қилинди. Йўловчилар Франкфуртдаги меҳмонхонага жойлаштирилди.
Тармоқларда Олтиариқ туманида 41 нафар боғча боласи заҳарлангани ҳақида хабар тарқалди. Вилоят прокуратураси 8 нафар болада алиментар диарея аниқланиб, касалхонага ётқизилганини маълум қилди. Бошқа болаларда касаллик аломатлари аниқланмаган, бироқ 20 нафари шифохонада кузатув остида қолмоқда.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлат раҳбарларини қабул қилган Шавкат Мирзиёев, саммит доирасида белгиланган ҳужжатлар, иссиқхоналар учун бериладиган кредит муддати узайгани, Самарқанд археология институти очилиши, табиатга учириб юборилган 7 дона итолғи қушлари ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Тошкент шаҳрида 107,12 млрд сўмлик тендер савдолари ноқонуний ўтказилгани аниқланди. Қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган ташкилотлар орасида Олмазор туман ҳокимлиги, «Ўзбекистон темир йўллари», «Uzbekistan Airways Technics», Кўзи ожизлар мактаб-интернати ва бошқалар бор.
Андижонда 4 баллик зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри сифатида Избоскан тумани қайд этилди.
Адлия вазирлиги фармацевтика маҳсулотларини сертификатлаштириш қоидаларини давлат рўйхатидан ўтказди. Ҳужжатлар «Ягона дарча» портали орқали юборилади. Тегишли орган 2 кунда жойига чиққан ҳолда намуналарни идентификация қилади ва ҳужжатларни текширувда иштирок этмаган холис ходимга топширади.
HONOR Х8 юпқа корпуси, ингичка ҳошияли катта экрани, бешта камераси, кучли процессори ва бошқа кўп жиҳатлари билан хурсанд қилади.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига мувофиқ Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти ва унинг Бухоро филиали ташкил этилди.
Тармоқларда «Миллий тикланиш» партияси 585 пробали соф олтиндан ясалган кўкрак нишони ясатгани ҳақида хабарлар тарқалди. Партия раиси Алишер Қодировнинг изоҳ беришича, тилла нишон маҳаллий депутатларни рағбатлантиришда ўзига хос ёндашув. Нишон 2 млн сўмга ҳомийлик маблағи ҳисобидан ясатилган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг