Жамият

Андижонда 600 млн сўмлик тендер қариндошлар ўртасида ўтказилган бўлиши мумкин
16 март 2022, 18:20

Андижонда 600 млн сўмлик тендер қариндошлар ўртасида ўтказилган бўлиши мумкин

14 март куни Андижон вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ўз бўлимларини капитал таъмирлаш учун қиймати 621 млн сўм бўлган тендер ўтказди. Ушбу тендерда қатнашган икки корхона раҳбарлари ўзаро қариндош бўлиши мумкин. «Газета.uz» тендер иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлигини ўрганиб чиқди.

Тошкентда иссиқ сувни режали ўчириш жадвали
16 март 2022, 17:25

Тошкентда иссиқ сувни режали ўчириш жадвали

Тошкентда баҳорги режа асосида иссиқ сувни ўчириш 9 майдан бошланади ва 10 июнга қадар давом этади. Бундан ташқари, 24−25 март кунлари иссиқ сув таъминотини чеклаш орқали иситиш тизимлари синовдан ўтказилади. 30 мартдан 11 апрелгача эса иссиқлик тармоқлари чидамлилиги ва зичлилиги юқори босим остида текширилади.

Такси ҳайдовчилари учун яна бир мажбурий суғурта жорий қилиниши мумкин
16 март 2022, 16:51

Такси ҳайдовчилари учун яна бир мажбурий суғурта жорий қилиниши мумкин

Депутатлар енгил автомобилда ташиш хизматини кўрсатиш вақтида йўловчиларнинг соғлиғи ва мол-мулкига зарар етказганлик учун ҳайдовчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга оид қонунни иккинчи ўқишда маъқуллади. Дониёр Ғаниевнинг таъкидлашича, «қанчалик оғир бўлмасин, бу тўғри қарор». Депутат Ўктам Исломов эса суғурта ихтиёрий бўлиши кераклигини айтмоқда.

Бухорода туман ҳокимлиги археологик ёдгорликнинг бир қисмини фермерга бериб юборгани аниқланди
16 март 2022, 16:44

Бухорода туман ҳокимлиги археологик ёдгорликнинг бир қисмини фермерга бериб юборгани аниқланди

Шофиркон туман ҳокимлиги «Вардонзе қўрғони» археология ёдгорлигининг 124 гектар майдонини 76 гектаргача қисқартириб, қолган қисмини фермер хўжалигига яйлов учун бериб юборгани аниқланди. Фермер эса уни экин майдонига айлантириб юборган. Бунинг оқибатида қадимги тарихий топилмалар йўқотилган ва давлатга 26,7 млрд сўмлик зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда уйланганидан кейин турмуш ўртоғи билан Сурияга кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди
16 март 2022, 16:36

Қашқадарёда уйланганидан кейин турмуш ўртоғи билан Сурияга кетмоқчи бўлган фуқаро ушланди

ДХХ Россияда ишлаш даврида халқаро террористлар таъсирига тушиб, уларнинг ғояларини ўз яқинларига тарқатганликда гумонланаётган бир қанча фуқарони қўлга олди. Яна бир ҳолатда эса Telegram орқали яқинларига ақидапарастлик ғояларини тарқатган шахсга қарши жиноят иши қўзғатилди.

Январь ойидаги блэкаутга Ўзбекистондаги узилиш сабаб бўлган — давлатлараро комиссия
16 март 2022, 15:32

Январь ойидаги блэкаутга Ўзбекистондаги узилиш сабаб бўлган — давлатлараро комиссия

25 январь куни Марказий Осиё мамлакатларида электр энергиясининг оммавий узилишига Ўзбекистон энергетика тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Авария сабабларини ўрганиш бўйича давлатлараро комиссия шундай хулосага келди.

Сирдарё вилоятида кучли ёмғир туфайли 102 та уйни сув босди — ФВВ
16 март 2022, 14:46

Сирдарё вилоятида кучли ёмғир туфайли 102 та уйни сув босди — ФВВ

Сирдарё туманидаги Бахт шаҳарчасида хўжаликлараро коллекторда сув сатҳи ошиб кетиб, жами 102 та хонадон ва Бахт бозорчасини сув босди. Аҳоли хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинмоқда. Ҳозирга қадар «Хазина» маҳалласидаги 20 та уйда яшовчи 68 нафар фуқаро вақтинчалик яқин қариндошлари хонадонларига кўчирилди.

«Агар 70 ёшгача илм билан шуғулланган бўлса, у бизга жуда керак». Абдуқодир Тошқулов ОТМда ёши катталарнинг ишлаши ҳақида
16 март 2022, 14:28

«Агар 70 ёшгача илм билан шуғулланган бўлса, у бизга жуда керак». Абдуқодир Тошқулов ОТМда ёши катталарнинг ишлаши ҳақида

Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМларнинг илмий салоҳиятини шубҳа остига олаётганларга муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, таълимда ишлаётган 70−80 ёшдан ошганлар шу вақтгача илм билан шуғулланган бўлса, улар таълим учун керак. Бундан ташқари, вазир тасдиқланмаган маълумот бергани учун 23 ОТМ проректорини танқид қилди.

Қуюқ туман пойтахт аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди
16 март 2022, 12:51

Қуюқ туман пойтахт аэропорти фаолиятини вақтинча чеклаб қўйди

16 март куни эрталаб Тошкент аэропортида қуюқ туман тушиши сабабли бир қанча маҳаллий ва халқаро рейслар кечиктирилди ва бошқа аэропортларга кўчирилди.

Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонованинг мухлисларга нисбатан қўпол муносабатини қоралади
16 март 2022, 11:20 1

Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонованинг мухлисларга нисбатан қўпол муносабатини қоралади

Маданият вазирлиги Юлдуз Усмонова ўз концертида мухлисларга қўпол муносабатда бўлганини қоралади ва санъаткор мухлислар ҳурматини жойига қўйиши шартлигини таъкидлади. Аввалроқ хонанда концерт дастурида саҳна пардаси очилмай қолгани учун эътироз билдирган томошабинлардан бирига қўпол тарзда жавоб бергани акс этган видеоёзув тарқалган эди.

Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг жарроҳлик амалиётлари харажатлари қопланади
16 март 2022, 11:17

Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг жарроҳлик амалиётлари харажатлари қопланади

Шароити оғир ва кам таъминланган кексаларнинг дори воситалари, тиббий ва махсус протез-ортопедия мосламалари олиб берилади ҳамда жарроҳлик амалиётларининг харажатлари қопланади. Шунингдек, оғир касалликка чалинган ёки ногиронлиги бор кексаларнинг дори-дармонларининг 50 фоизгача бўлган суммаси коплаб берилади.

Қорақалпоғистонда ўз ходимларини ҳақоратлаган ЙҲХБ бошлиғига интизомий жазо чораси қўлланилди
16 март 2022, 11:01

Қорақалпоғистонда ўз ходимларини ҳақоратлаган ЙҲХБ бошлиғига интизомий жазо чораси қўлланилди

Қорақалпоғистонда ўз ходимларини уриб-сўккан йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи в.б.га нисбатан «қаттиқ интизомий жазо чораси» қўлланилди. 2021 йилнинг февралида содир бўлган мазкур ҳолат акс этган видеоёзув ЙПХ ходимларидан бирининг боди-камерасига қайд этилган ва яқинда ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Пенсия ёшига етгани учун меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади
16 март 2022, 10:22

Пенсия ёшига етгани учун меҳнат шартномасини бекор қилиш тақиқланади

Ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан у билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш тартиби тақиқланади. Шунингдек, мамлакатда фаол қариш индекси жорий этилади.

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қайтариши мумкин
15 март 2022, 23:27

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қайтариши мумкин

Сенат «снос» тўғрисидаги қонунни қуйи палатага қайтариши кутилмоқда. Сенаторларнинг фикрича, қонунни қайта кўриб чиқишга 7 та моддадаги камчиликлар ва очиқ қолган масалалар сабаб бўлмоқда. Депутат Расул Кушербаев эса бу нотўғри эканлигини айтиб, қонун қайтгудек бўлса, Қонунчилик палатаси ҳужжатни президентга тўғридан-тўғри киритиши мумкинлигини эслатиб ўтди.

Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон Юсупова вафот этди
15 март 2022, 22:26

Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон Юсупова вафот этди

Ўзбекистон халқ артисти Тўтихон Юсупова 86 ёшда ҳаётдан кўз юмди.

15 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
15 март 2022, 22:16

15 март куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

18 март куни шифокорлар билан учрашадиган президент, Бухорода қулаган қалъа деворини таъмирлашга 1 млрд сўм, Украинадан эвакуация қилинган талабаларнинг ўқиши кўчирилиши, Марказий Осиё президентлари неча ёшда лавозимга сайлангани ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 15 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.

Тошкент тиббиёт академияси биноси қурилишида 22 млрд сўмдан ортиқ маблағ самарасиз сарфлангани аниқланди
15 март 2022, 20:34

Тошкент тиббиёт академияси биноси қурилишида 22 млрд сўмдан ортиқ маблағ самарасиз сарфлангани аниқланди

Ҳисоб палатаси Тошкент тиббиёт академияси биноси қурилишида 22,4 млрд сўм маблағ самарасиз сарфланганини маълум қилди. Бундан ташқари, 9 та туман ва шаҳар тиббиёт бирлашмаси 16,7 млрд сўмлик маошга сохта «ведомост» ларни расмийлаштириб, ўзлаштиргани аниқланди.

Оқдарё туманида иссиқхона учун ажратилган ерни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
15 март 2022, 18:31

Оқдарё туманида иссиқхона учун ажратилган ерни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Самарқанд вилоятида иссиқхона қуриш учун ажратилган ер майдонини 60 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар сўралган пулнинг 20 минг долларини олаётганда ушланди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Қандай қилиб қўрқмади экан?» Жамоатчилик вакиллари — «Первый канал» муҳаррири жонли эфирда урушни тўхтатишни сўрагани ҳақида
15 март 2022, 17:13 1

«Қандай қилиб қўрқмади экан?» Жамоатчилик вакиллари — «Первый канал» муҳаррири жонли эфирда урушни тўхтатишни сўрагани ҳақида

Россиянинг «Первый канал» телеканали муҳаррири Марина Овсянникова «Время» дастури жонли эфири вақтида Украинадаги урушни тўхтатиш ва пропагандага ишонмасликни сўраб чиқди. Мазкур ҳолатга ўзбек жамоатчилиги вакиллари ҳам муносабат билдирди. Журналист Муҳрим Аъзамхўжаев «қўрқувни қандай қилиб енгди экан?» дея савол билан юзланган бўлса, Davletovuz «ҳақиқат учун курашувчи ҳамма жойда топилади», дея таъкидлади.

Бухорода ёғингарчилик туфайли қулаб тушган қалъа деворини таъмирлашга 1 млрд сўм ажратилди
15 март 2022, 16:03

Бухорода ёғингарчилик туфайли қулаб тушган қалъа деворини таъмирлашга 1 млрд сўм ажратилди

Бухородаги XVI асрга оид «Талипоч қалъа дарвозаси» деворини таъмирлаш учун Туризм ва маъданий мерос вазирлиги томонидан 1 млрд. сўм маблағ ажратилди. Деворнинг бир қисми тинимсиз ёмғир ёғиши туфайли қулаб тушган эди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг