Бола омбудсмани Алия Юнусова Самарқанддаги шифохонада аёл ўз боласини калтаклаганини қоралаб, «ота-оналар» нинг фарзандига нисбатан шафқатсиз муомала қилишини — кечириб бўлмас хато деб айтди. Вакил фарзандларини зўравонлик билан «тарбиялайдиган» ота-оналардан болаларни олиб қўйишни таклиф қилди.
Жума куни Ўзбекистонда 90 кишининг коронавирусга топширган ПЗР-тест таҳлили мусбат натижани кўрсатди, шунинг 74 таси пойтахт ҳиссасига тўғри келмоқда. Ҳафта бошидан бери ковидга чалинишлар сони кун сайин ортиб бормоқда.
«Бунёдкор» стадионига Осиё кубоги U-23 финали учун чипта сотиб олишга юзлаб футбол ишқибозлари йиғилди. Одамларнинг тўпланиши тартибсизликларни келтириб чиқарди. Уларни тарқатиш учун кўздан ёш сиздирувчи газдан фойдаланилгани айтилмоқда, Миллий гвардия эса буни рад этиб чиқди.
«Мохито» музқаймоғи, шафтолили, йогуртли, бананли, қаймоқли ва шоколадли музқаймоқлар — Zira.uz турли хил мазали музқаймоқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
СЭС беш ой давомида Ўзбекистондаги 61 та деҳқон бозорида маҳсулотларни сотишда санитария қоидалари бузилганини аниқлади. Бозорларнинг бешдан бир қисми канализацияга уланмаган, бошқа қоидабузарликлар ҳам бор.
Андижонда Қирғизистонга валюта ва товар-бойликларни олиб ўтишга мўлжалланган учта туннель фош қилинди. Уларни 2 ўзбекистонлик ва 6 қирғизистонликдан иборат жиноий гуруҳ қазиган. Улар 6−8 йилгача муддатга қамалди. Яна бир фуқаро терговда.
Ўқишга киришда кимларга имтиёз берилиши, Самарқандда каналда чўкиб кетган ўсмир, Афғонистон орқали Покистондан юк олиб келишни бошлаган ўзбек ҳайдовчилари, ерусти метросининг 2 бекати орасидаги поездда чиққан қисқа туташув ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 17 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Alter Ego ва TBC Bank Meros лойиҳаси ҳақида сўзлаб берди. Ушбу лойиҳа ўзбек маданияти va санъатининг қизиқарли, бироқ баъзан кенг оммага танилмаган арбоблари билан интервьюлар cериясини ўз ичига олган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кучли шамол бўлиши ва ёмғир ёғишидан огоҳлантирди. Пойтахт аҳолиси ва меҳмонларидан дарахтлар ва темирли қурилмалар тагига автомашиналарни қўймаслик сўралмоқда.
Ўзгидромет дам олиш кунлари Ўзбекистоннинг 9 та ҳудудида сел келишидан огоҳлантириб, аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни сўрамоқда. Айрим ҳудудларда кучли ёмғирлар ёғади. Бундан ташқари, 18−21 июнь кунлари шамол тезлиги 18 м/с дан 28 м/с гача кучаяди, натижада чанг-тўзон кузатилиши мумкин.
Миср мамлакатга кириш учун манфий ПЗР-тест маълумотномаси ёки ковидга қарши эмланганлик тўғрисидаги сертификат мавжудлиги ҳақидаги талабни бекор қилди.
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМларга киришда бериладиган имтиёзлар қайта кўриб чиқилиб, айримларидан воз кечилишини маълум қилди. «Газета.uz» кимлар қандай имтиёзларга эгалиги бўйича маълумотларни бир материалга жамлади. Уларнинг орасида зулфиячилардан тортиб, ҳарбий хизматчиларгача бор.
Пайшанба куни «Ерусти ҳалқа йўли» метросининг Қўйлиқ йўлидаги 6- ва 7-бекатлари оралиғида ҳаракатланаётган поездда қисқа туташув содир бўлди. Бунга йўл четидаги тўсиннинг темирқопламаси кучли шамол туфайли поезднинг ток қабул қилиш мосламасига теккани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Тошкентда ўзбек ва рус муаллифлари томонидан яратилган 2−11-синфлар учун рус тилини хорижий тил сифатида ўқитиш бўйича мактаб дарсликларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
8 июнь куни Ургут туманидан ўтувчи Зарафшон дарёсининг каналига 16 ёшли бола тушиб кетиши оқибатида вафот этди. Унинг мурдаси орадан 8 кун ўтиб бошқа канал қирғоғидан топилди. Ота-онаси даъвоси йўқлиги ҳамда қарши бўлгани учун тиббий экспертиза ўтказилмади, жиноят иши ҳам қўзғатилмади.
Президент қарори билан 1 августдан хорижга чиқиш биометрик паспортини ЯИДХП ва ДХМ орқали бериш амалиёти тўлиқ йўлга қўйилади. Ягона порталда мурожаат қайси босқичда эканлигини кузатиб бориш имконияти ҳам яратилади.
Давлат ОТМларини хусусийлаштириш бўйича жараён ҳали ҳам бошланмаган. Олий таълим вазирининг фикрича, «бунга ҳали тайёр эмасмиз». «Чунки жуда кўп давлат ташкилотлари орасида хусусийлаштирилгандан кейин иш бермагани ҳам бор… 2023 йилдан бошлаб киришиш ниятидамиз», — деди Абдуқодир Тошқулов.
Дам олиш кунлари ҳаво ҳарорати +34…+39 даражагача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан юқорироқ. Тошкент вилояти, Фарғона водийси ва тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин, баъзи жойларда шамол тезлиги 18−23 м/с гача кучаяди.
Пайшанба куни Ўзбекистонда 59 кишида (пойтахтнинг ўзида — 45 кишида) коронавирус инфекцияси аниқланди. Бу март ўрталаридан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир. Кетма-кет учинчи кун ковид статистикасида ўсиш кузатилмоқда.
Ҳозирда Россияда Марказий Осиёдан 4 миллионга яқин, жумладан, Ўзбекистондан — қарийб 2 миллион меҳнат мигрантлари фаолият юритади. ХМТнинг қайд этишича, Россия иқтисодиётининг қисқариши мигрантларнинг даромадлари ва уларнинг мамлакатларидаги иқтисодий вазиятга салбий таъсир кўрсатиши муқаррар.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг