Ўзбекистонда тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими жорий қилинади. Тиббий бригада беморнинг аҳволи ва касаллик турига қараб, туман ва ҳудудидан қатъи назар унга яқин масофадан юборилади. Марказий шифохоналарда эса тун-у кун ишлайдиган шошилинч қабул бўлимлари ташкил этилади.
ОТМлар учун қабул квоталари, ҳужжат топшириш санаси, магистратурага йилига 2 марта қабул ўтказилиши, Келин-куёв можаросидан кейин аёлларга зўравонлик учун жазони кучайтирадиган Сенат, ҳибсга олинган Аграр университет ректори ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 16 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида
ИИВ Киберхавфизлик маркази раҳбари сўнгги уч йилда кибержиноятлар сони 8,3 бараварга ортиб кетганини маълум қилди. «Ҳозирги кунда банк мижозларининг шахсий маълумотларини олган ҳолда микрокредит расмийлаштириш ҳолатлари жуда кучайиб боряпти», — деди Беҳзод Мамажонов.
1 июндан паррандачилик билан шуғулланувчи тадбиркорларга дон захираси яратиш учун 3 ойлик имтиёзли давр билан 12 ойгача револьвер кредитлар ажратилади. Бундан ташқари, паррандачилик хўжаликларига давлат томонидан имтиёз ва субсидияларни my.vetgov.uz сайти орқали бериш йўлга қўйилмоқда.
Тошкент давлат аграр университети собиқ ректори Ботиржон Сулаймонов молиявий ва қабул бўйича камчиликларга йўл қўйганликда гумонланмоқда. Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов у ҳибсга олинганини маълум қилди. «Хатоликлар бўлмаганда ректорга нисбатан бунақа катта иш бўлмас эди», — деди вазир.
Хориждаги таълим муассасаларидан Ўзбекистондаги давлат ОТМларининг мос ва турдош бўлмаган таълим йўналишларига ўқишни кўчириш тақиқланди. Талабалар турмуш қурганда, давлат ходимининг иш жойи бошқа ҳудудга кўчирилганда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчиришга рухсат берилади.
Самарқанддаги шифохоналардан бирида аёл 1,5 ёшлар атрофидаги фарзандини ухламагани учун қаттиқ силтаб, бир неча бор калтаклади. Вилоят ИИБ аёл руҳий соғломлиги, бироқ, воқеа пайтида стресс ва асабий ҳолатда бўлганини маълум қилди. Унга нисбатан қийнаш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Самарқандда дала майдонида она-бола биргаликда бошқа бир аёлни «самосуд» қилгани айтилмоқда. Видеода йигит токқайчи ушлаб олгани, аёл эса жабрланувчининг бош қисмига ураётганини кўриш мумкин. Самарқанд вилоят ИИБ ҳодиса юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ОТМларга киришда бериладиган барча имтиёзлар қайта кўриб чиқилиб, инвентаризациядан ўтказилишини маълум қилди. «Жуда кўп ва хўп имтиёзларимиз бор. Кейинги ўқув йилидан шу имтиёзларнинг вақтини яшаб бўлганларидан воз кечамиз», — деди у.
25 июндан бошлаб «Тошкент-Волгоград-Тошкент» йўналишидаги йўловчи поезди қатнай бошлайди. Купе ва плацкартдаги жойлар учун чипталар нархи белгиланди.
Сурхондарёда куёв тўйда келинни урган воқеадан кейин Сенатда махсус Ишчи гуруҳ тузилди. Сенаторлар хотин-қизларга нисбатан зўравонлик учун жазони кучайтиришни режалаштирмоқда. Қолаверса, йигит ва қизларни тўйдан олдин Оила марказларидаги машғулот ва давра суҳбатларига жалб этиш таклифи билдирилди.
Президент қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қабул йилда икки марта — август ва январь ойларида амалга оширилади. Контракт миқдори эса ОТМ томонидан мустақил белгиланади.
Президент 2022/2023 ўқув йилида давлат олий таълим муассасаларига қабул қилиш учун давлат буюртмаси параметрларини тасдиқлади.
Давлат ОТМларга кириш учун абитуриентларни онлайн-қабул 20 июндан 20 июлгача давом этади. Чет тилидан ижодий имтиҳон ўтказиладиган йўналишлар учун эса қабул 10 июлга қадар амалга оширилади. Абитуриентлар 5 тагача йўналиш билан бирга таълим шаклини ҳам танлаш имконияти берилмоқда.
Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг «Газета.uz»га маълум қилишича, ижтимой тармоқларда кенг тарқалган куёв келинни урган тўй шу йилнинг 6 июнида Сурхондарёда бўлган. Куёвга майда безорилик бўйича маъмурий иш қўзғатилди. Эр-хотин ва уларнинг ота-оналари билан «профилактик суҳбат» ўтказилгани айтилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон олимпиячилари Японияни мағлуб этиб, U23 Осиё кубоги финалига йўл олди (видео, фото, статистика).
Олмалиқ шаҳридаги «Махам-Ўзбекистон» қўшма корхонаси цехларидан бирида портлаш содир бўлиб, бино конструкциялари бузилди. Яқин атрофда бўлган юк машинаси ҳайдовчиси жароҳатланган.
Техникумдан олийгоҳга имтиҳонсиз кириш бекор қилиниши, Тошкентнинг мамлакатдаги энг коррупциялашган ҳудудлардан бири экани, дуал таълим тизими жорий қилинадиган касб-ҳунар мактаблари ва техникумлар, ёздаги ёнғин сабабчилари ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 15 июндаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Антикоррупция агентлиги раҳбари Тошкент Ўзбекистондаги энг коррупциялашган ҳудудлардан бири эканини айтди. Пойтахтда коррупцияга оид жиноятлар сони йил давомида уч баробарга ошган. Бундан ташқари, интернетда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги хабарларнинг ярми пойтахт ҳиссасига тўғри келади.
Президент 57 та профессионал таълим муассасасида жорий этилган дуал таълим шакли ўз самарасини бергани — педагогика коллежи ўқувчилари 2 кун ўқиб, 4 кун боғчада амалиёт ўтагани ва ойлик олганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, ушбу тажриба касб-ҳунар мактаблари ва техникумларда ҳам йўлга қўйилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг