«Президентимиз биринчи рақамли», «Мирзиёевга эҳтиром», «Орзуларингиз ушалсин, Шавкат Миромонович» — бу каби изоҳлар президент билан боғлиқ хабарлар остида тез-тез учраб туради. Бу ким томонидан нима учун қилинаётгани ва бу борада нима қилиш кераклигини билмаймиз. Аммо бундай шарҳларни ўқиш ҳар доим қизиқарли.
Туркманистон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат +30…+35 даражагача кўтарилиши кутилмоқда.
Биринчи чоракда республика деҳқон бозорлари 2014 кг истеъмолга яроқсиз гўшт ва 3583 кг ички органлар топилиб, йўқ қилинди. Тошкент ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси пойтахтга айланма йўллар билан кириб келаётган истеъмолга яроқсиз гўштлар асосан умумий овқатланиш шохобчаларига тарқатилишини маълум қилди. Эшак гўшти масаласига ҳам изоҳ берилди.
Сирдарёда вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Дилмурод Абдурахманов тайинланди. У бунга қадар Сайхунобод туманидаги тўқимачилик кластерига раҳбарлик қилган.
Молия вазирлиги томонидан тижорат банкларига ипотека ва таълим кредити учун ажратиладиган ресурс маблағлари бўйича амалдаги фоиз ставкалари 2022 йил якунига қадар сақланиб қолади. Бу ҳақда президент қарорида кўзда тутилган.
«Даврбанк» томонидан кафил ёки биргаликда қарз олувчи ҳисобланмаган фуқароларнинг банк карталари уларнинг розилигисиз жисмоний шахсларга ажратилган кредит қарздорлигини сўндириш учун бириктирилиб, маблағлар ечиб олиш амалиёти йўлга қўйилгани аниқланди. Марказий банк «Даврбанк"ка нисбатан жарима санкцияси қўллади.
«Баҳор қайтмайди» видеофильми бош қаҳрамони Алимардон Тўраев ролини ижро этган Ўзбекистон халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев 81 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
1941 йилнинг 16−22 июнь кунларида Совет Иттифоқи ҳукумати қарори билан Гўри Амир мақбарасидаги Темурийлар сулоласи қабрлари очилади. Экспедиция давомида Амир Темур, унинг ўғиллари ва набираларининг жасадлари ўрганилган. Тадқиқот натижасида антрополог Михаил Герасимов Амир Темур қиёфасини яратади.
Навоий вилоятининг Томди тумани ҳудудидаги Мурунтов конида 40 млн тоннадан ортиқ олтинга бой маъдан захирасига эга «Балпантоғ» ва «Томдибулоқ» конлари очилди. Ундан қарийб 15 йил давомида йилига 3 млн тоннадан ортиқ руда қазиб олиш режалаштирилмоқда.
Президент 1 августга қадар Тошкент жамоат транспортига хусусий секторни жалб этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга кўрсатма берди. Шунга қарамасдан, йил охиригача «Тошкент шаҳри мисолида» Нукус шаҳри ва барча вилоятлар марказларида жамоат транспорти инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиб, жорий этиш режалаштирилмоқда.
Саудия Арабистони сўнгги уч йил ичида биринчи марта 1 миллион зиёратчига, шу жумладан хорижлик фуқароларга ҳам Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди. Сафарга борувчилардан ковидга қарши вакцина сертификати ва 72 соат ичида олинган манфий ПЗР-тест маълумотномаси талаб этилади.
Инсоният тарихида энг катта империялардан бири (қарийб 4,4 млн кв км майдон) — Темурийлар империяси асосчиси Амир Темур 9 апрель куни 686 ёшга кирди. «Газета.uz» унинг ҳаёти ва ҳарбий юришлари бўйича тарихий аҳамиятга эга маълумотларни тўплади. Мақолада унинг тутинган ўғли, аёллардан иборат қўшинлари, 40 га яқин аёллари, у асраб қолган сарбадор, тириклик вақтида ҳали ҳаёт бўлган 50 нафардан ортиқ авлодлари ҳақида ҳам сўз боради.
2022−2023 ўқув йилида Наманган ва Сирдарё вилоятларидаги 918 та мактабда «Она тили ва ўқиш саводхонлиги» ҳамда «Математика» фанларидан бошланғич синфлар учун янги дарсликлар синовдан ўтказилади. Улар USAID ва Республика таълим маркази томонидан ишлаб чиқилган. Жорий ўқув йилида худди шу ҳудудларда инглиз тили (1−11-синфлар) ва информатика (5−11-синфлар) бўйича янги дарсликлар жорий этилганди.
Пойтахтда тажриба асосида намунавий дизайнга эга 14 та бекат реконструкция қилинди, йил охиригача уларнинг сони 280 тага етказилади. «Газета.uz» га Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси аниқлик киритишича, бекатларнинг якуний дизайни ҳануз тасдиқланмаган. Бу борадаги Тошкент ҳокимининг қарори лойиҳаси ҳам урбанистлар томонидан қайта кўриб чиқилмоқда. Пойтахтда 2016 йилдан бери автобус бекатлари кўринишини бир неча маротаба ўзгартиришга уринишмоқда.
Ҳукумат қарори билан моддий маданий мерос объектларидан фойдаланишда ҳуқуқбузарлик содир этган ёки экологияга зарар етказганларни фото ва видеога олиб, юборган шахсларни рағбатлантириш тартиби тасдиқланди. Ҳуқуқбузарлик ҳақида биринчи бўлиб хабар берганларга БҲМнинг 1 баравари — 270 минг сўм тўланади.
Шоколад ва творогли пирог, творогли булочкалар, пишириқлар, тез тайёрланадиган пирог — Zira.uz творогли пишириқлар рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Ислом цивилизацияси марказига борган Шавкат Мирзиёев, Ўзбекистон нега қўшни давлатларга мактаб қуриб бераётганини тушунтирган ХТВ раҳбари ўринбосари, Сурхондарёда очиладиган Афғонистон фуқаролари учун қисқа муддатли ўқув курслари, пластик картага пенсия оладиганларга 1 фоиз қўшимча тўлов тўланиши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 8 апрелдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Компания UZDIGITAL муқаддас Рамазон ойи муносабати билан «Қулай имконият» акциясини йўлга қўйди. Энди хизматларга уланиш ва Telecard атиги 40 минг сўм бўлади.
2021 йилда 735,4 мингдан зиёд хорижлик Россия фуқаролигини қўлга киритди. Ушбу кўрсаткич камида 2000 йилдан буён рекорд натижа ҳисобланади. Ўтган йили Россия паспортини олган ўзбекистонликлар сони эса 2020 йилга нисбатан 8,8 минг кишига кўпайиб, 31,9 минг нафарни ташкил этди.
ХТВ раҳбарининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифхўжаев Ўзбекистон ўзи мактабларга муҳтож бир вақтда, нега қўшни давлатларга таълим муассасалари қуриб бераётганини изоҳлади. «Қирғизистон Риштонда мактабгача таълим муассасаси, Тожикистон Ургутда мактаб қуриб берган… Бу фақат қўшниларнинг ўртасидаги ҳамкорлик», — деди у. Қолаверса, Ўзбекистонда 1,2 млн ўқувчи ўрнини яратиш учун алоҳида дастур ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг