Ҳукумат Айдар-Арнасой кўллар тизимидан фойдаланишни тубдан яхшилаш бўйича йўл харитасини тасдиқлади. Кўллардаги экологик вазият мониторингини ўтказиш, уларга ташланаётган коллектор-дренаж сувлар сифатини ўрганиш, қирғоқларда ўрмонзорлар барпо этиш белгиланди. Декабрда бўлиб ўтган Сенат йиғилишида кўллар тизимидаги сув ҳажми камайиб, экологик муаммолар ортиб бораётгани қайд этилган эди.
Самарқанд давлат университетининг кечки бўлимида таҳсил олган қиз ўзини ётоқхонанинг 9-қаватидан ташлаб юборди. ОТМ проректори талабанинг университет ўқитувчилари ва талабалари билан ҳеч қандай низоли вазияти бўлмаганини маълум қилди.
ДТМ раҳбари Мажит Каримов жорий йилги тест синовларини ўтказишдаги муҳим ўзгаришларни санаб ўтди. Жумладан, унинг сўзларига кўра, бу йил 2 млн нафарга яқин талабгор тест синовидан ўтказилиши прогноз қилинмоқда. Айни пайтда учта вилоятда тест синовларини йил давомида ўтказишга мўлжалланган бинолар қурилмоқда. Шунингдек, у қоидаларни бузган абитуриентлар 5−7 йилгача тестдан четлатилиши мумкинлигини маълум қилди.
Бухородаги «Ситораи Моҳи Хосса» тарихий музей-мажмуасида товус патини юлиб олган қизнинг онасига болаларни тарбиялаш борасидаги мажбуриятларни бажармагани учун баённома тузилди.
Тергов ва суриштирув вақтида шахсга нисбатан ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний муомала ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган зарарни давлат тўлаб беради. Фуқаролик кодексига бу борада тегишли қўшимча киритилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент, ДХХ ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Самарқанд ва Фарғона вилоятларида фирибгарлик йўли билан ер сотмоқчи бўлган шахслар қўлга олинди. Жумладан, Ургутда МТП раҳбари 3,6 сотих ерни 40 млн сўмга сотмоқчи бўлиб, 30,4 млн сўмни комбайнчиси орқали олаётганда ушланди.
Тошкентда мозаикаларни сақлаб қолиш учун махсус материал билан қопланаётганини айтган пойтахт ҳокимлиги, хорижда даволанаётган Абдулазиз Камилов, қизини айиқ қафасига ташлаган аёлнинг иши судга оширилгани, Бош прокуратура ишда вафот этган ходими учун тўлайдиган 951 млн сўм нафақа пули, иқтисодиётга давлат қарзи юки ўсгани, Туркия президентининг Тошкентга ташрифи ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 29 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Тожикистон парламентининг қуйи палатаси ўзбекистонликларни рўйхатдан ўтмасдан мамлакатда бўлиш муддатини 10 кунгача узайтириш тўғрисида қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритишни қабул қилди.
«Ўздонмаҳсулот» компанияси бошқаруви раиси лавозимида ишлаб келган Фаррух Пулатов Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигига директор этиб тайинланди.
Тошкент ҳокимлиги шаҳардаги мозаикали тасвирлар бўяб ташланмаётгани, аксинча, сақлаб қолиш учун махсус материал билан қопланмоқда. Ҳокимият шунингдек, ҳиссиётларга берилиб, Маҳаллий кенгашни жим туришда айблаган блогерни танқид қилди.
Ўзбекистонда март ойида ёғингарчилик одатдагидан 2−3 марта, баъзи жойларда 4,5 марта кўпроқ кузатилди. Тошкент, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Фарғона, Наманган вилоятларининг айрим туманларида мартдаги ёғингарчилик бутун метеорологик кузатувлар бўйича рекорд даражада содир бўлди. Пойтахтда 186 ммлик ёғингарчилик қайд этилди, бу март ойининг 1969 йилдаги рекордини янгилади. Ўзгидромет апрель ойида кутилаётган об-ҳаво маълумотини ҳам эълон қилди.
Прокуратура ТДПУ касбий таълим факультетининг собиқ декан ўринбосари Боғабек Юлдашевга нисбатан жиноят ишини судга юборди. Унга талабани зўрлашга уриниш ва баданга оғир шикаст етказиш айби қўйилган.
2021 йилда Бош прокуратура ходими Самир Раҳмонов 33 ёшида юрак хуружидан вафот этганидан сўнг унинг отаси боқувчисини йўқотганлик нафақасини олиш мақсадида Бош прокуратурани судга берганди. Марҳумнинг отаси ҳам вафот этгани сабабли суд Самирнинг турмуш ўртоғи фойдасига Бош прокуратурадан 951,2 млн сўм бир йўла тўланадиган нафақа пули ва 20 млн сўм маънавий зарарни ундириш тўғрисида қарор қабул қилди. Шунингдек, жавобгар 76,6 млн сўмлик давлат божини ҳам тўлайди.
Тошкентда кўп қаватли уйларда ака-ука Жарскийлар лойиҳалари асосида яратилган мозаикаларни йўқотишга уринишлар давом эттирилмоқда. Фурқат ва Бобур кўчаларини реконструкция қилиш жараёнида бир қанча уйлар бўяшга тайёрланган, бироқ жамоатчилик норозилигидан кейин ишлар тўхтатиб қўйилди.
Прокуратура Тошкент ҳайвонот боғида қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёлга тегишли жиноят ишини унга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораларини қўллашни ҳал қилиш учун судга юборди. Аёл «умрбод руҳий хасталик билан бетобланиб келган», шу боис у тергов ва судда тўғри кўрсатмалар бериш қобилиятига эга эмас, деб маълум қилди Бош прокуратура.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги Муниципал активларни бошқариш маркази бош директори ўринбосари Абдулазиз Исроилов шаҳар ҳокими ўринбосари лавозимига тасдиқланди. Унинг вазифалари доирасига шаҳарда сув тошқини ва ёғингарчилик билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш ҳам киради.
Бош вазир ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков тадбиркор ва экспортчиларни суст қўллаб-қувватлаётган раҳбарларни танқид қилди. 12 та ҳудуддаги туман ва шаҳарлар ҳокимларининг 31 нафар ўринбосари, «Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаларининг тармоқ раҳбарлари интизомий жавобгарликка тортилди.
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан бўлган 150 нафар қиз стратосферага ўзлари ясаган учта нано сунъий йўлдошни учирди. UniSat таълим дастури доирасида ишлаб чиқилган мазкур ультразамонавий сунъий йўлдошлар ҳаво ифлосланишини таҳлил қилишга мўлжалланган.
Маданий мерос агентлиги Тошкентдаги 150 дан ортиқ фасад қисмида тарихий-бадиий аҳамиятга эга мозаикалар бўлган уйларни давлат ҳимоясига олиш ишлари амалга оширилаётганини маълум қилди. Мозаикалар маданий мерос обектлари рўйхатига киритилгач, уларга зарар етказганлар жазоланади.
Ўзбекистонга келаётган Туркия президенти, «Очиқ бюджет» порталида маблағ ажратишга овоз бериш жараёнини «тиланчилик» деб атаган «Адолат» партияси вакили, Сурхондарёда картошкага ўхшатиб қадоқланган 154 кг «гашиш», Украинадаги уруш барчани бирлаштирганини айтган Харьковдаги «Наврўз» ресторани бошқарувчиси, Қарши шаҳар ҳокими ҳар икки кунда ўзи қабул қилган битта қарорни бекор қилиши ва бошқалар — «Газета.uz» нинг 28 мартдаги энг муҳим хабарлари дайжестида.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг