Жамият

Чорсу майдони қайта қурилгач, қанчалик ўзгаради? Лойиҳа тафсилотлари ва архитекторларнинг фикрлари
4 ноябрь 2024, 21:55

Чорсу майдони қайта қурилгач, қанчалик ўзгаради? Лойиҳа тафсилотлари ва архитекторларнинг фикрлари

Tchoban Voss Architekten тайёрлаган лойиҳа асосида 2025 йилда Тошкентдаги Чорсу майдонини қайта қуриш бошланади. Лойиҳа Тошкент рамзларидан бири — «Чорсу» меҳмонхонаси тақдирига ҳам нуқта қўяди. «Газета.uz» мухбири бинода бўлди ҳамда лойиҳа муаллифлари ва архитекторларнинг фикрларини жамлади.

Ўзбекистон ҳудудига 5 ноябрдан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади
4 ноябрь 2024, 18:04

Ўзбекистон ҳудудига 5 ноябрдан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади

Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келишини маълум қилди. Ҳаво ҳарорати баъзи жойларда -3 даражагача пасаяди. Айрим жойларда кучли ёмғир ёғади, тоғларда қорга айланади. Ҳудудларни сув босиши мумкин.

Иш ҳафтасида ҳаво совийди ва ёмғир ёғади
4 ноябрь 2024, 15:06

Иш ҳафтасида ҳаво совийди ва ёмғир ёғади

Сешанба кунидан бошлаб бутун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво аста-секин совий бошлайди, аксарият ҳудудларда ёмғир ёғади. Иш ҳафтаси якунига қадар ҳаво ҳарорати кундузи +5…+10 даражагача, кечаси 0, айрим жойларда -2 даражагача пасаяди.

Тошкентда кабель ўтказиш учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди
4 ноябрь 2024, 12:25

Тошкентда кабель ўтказиш учун қазилган чуқурга тушиб кетган фуқаро қутқарилди

Тошкент шаҳрида фуқаро кабель ўтказиш учун қазилган чуқурга тушиб кетди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари жабрланувчини чуқурдан чиқариб олиб, шифокорларга топширди.

Тошкентда 7 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади
4 ноябрь 2024, 11:35

Тошкентда 7 ноябрдан иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳрида иситиш мавсуми 7 ноябрдан босқичма-босқич бошланади. 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Бухорода қизининг танасига қизиган капгир босган аёлга жиноят иши қўзғатилди
4 ноябрь 2024, 11:12

Бухорода қизининг танасига қизиган капгир босган аёлга жиноят иши қўзғатилди

Бухоро вилояти Шофиркон туманида вояга етмаган қизига жароҳат етказган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. 9 ёшли қиз шифохонага ётқизилган.

BEFIT PRO Challenge 3.0 кузнинг асосий челленжи тез орада бошланади
4 ноябрь 2024, 11:00

BEFIT PRO Challenge 3.0 кузнинг асосий челленжи тез орада бошланади

7TECH, BEFIT PRO ва ОU7 Training ҳар бир оддий ҳаракат катта совринларга яқинлаштириши мумкин бўлган кузги челленжни бошлаяпти.

Тошкентда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади
4 ноябрь 2024, 10:44

Тошкентда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади

Пойтахтда 9 ноябрда «Яшил шаҳар» куни ўтказилади. Ҳокимлик ташкилотлар, корхона ҳамда фаол фуқароларни дарахт экиш ташаббусига қўшилишга чақирди.

Тошкент вилоятида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашуви ортидан иккиси ёниб кетди
4 ноябрь 2024, 10:19

Тошкент вилоятида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашуви ортидан иккиси ёниб кетди

Душанба куни эрталаб Оҳангарон туманида Cobalt ва Isuzu автобуси тўқнашиб кетди. Бироздан сўнг автоуловларда қисқа туташув сабаб ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, ёнғин ўчирилди.

Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчи ўқувчи қизни урди
4 ноябрь 2024, 10:10

Қашқадарёдаги мактабда ўқитувчи ўқувчи қизни урди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги мактабда ўқитувчи ва ўқувчи ўртасида жанжал келиб чиқди. Педагог ўқувчининг юзига тарсаки туширган. Ҳолат юзасидан маъмурий иш очилган.

Ўзбекистонда 4−10 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи
4 ноябрь 2024, 07:43

Ўзбекистонда 4−10 ноябрь кунлари об-ҳаво қандай бўлади? «Газета.uz» шарҳи

Ўзбекистонда иссиқ ҳарорат ортидан, душанба кечга томон аксарият ҳудудларда ёғингарчилик кутилади. Ҳафта ўртасига қадар камида иккита нам ҳаво оқими таъсирида жойларда вақти-вақти билан ёғинлар ва совуқ ҳарорат кузатилади. Ҳафта охири, хусусан, дам олиш кунлари қуруқ, аммо совуқ бўлади.

Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
3 ноябрь 2024, 15:19

Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди

Қамчиқ довонида қисқа туташув сабаб юк автомобили ёниб кетди. Довон йўлида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилди.

Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари маълум қилинди
3 ноябрь 2024, 11:48

Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни расмийлаштириш учун тўлов миқдорлари маълум қилинди

2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар якка тартибдаги уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларни расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди.

Фото: Куз ранглари дунё шаҳарларида
2 ноябрь 2024, 19:34

Фото: Куз ранглари дунё шаҳарларида

Куз — ижод фасли. Унинг ранго-ранглиги кишиларни беихтиёр суратчига айлантиради. Биз қуйидаги фотожамланмада АҚШ, Германия, Туркия, Венгрия, Жанубий Корея, Канада ва Словакия каби мамлакатларда куз қандай ўтаётганини кўрсатишга ҳаракат қилдик.

Андижондаги мактабда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан бўшатилди
2 ноябрь 2024, 19:31

Андижондаги мактабда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан бўшатилди

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги мактабда ўқувчиларни калтаклаган директор ишдан олинди. Вилоят ММТБ раҳбар педагогик этика қоидаларидан четга чиққанини маълум қилди.

ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди
2 ноябрь 2024, 18:14

ДХХ Тошкент вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди

ДХХ Тошкент вилояти бошқармаси ходимлари ҳудудда тезкор тадбирлар ўтказиб, гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйди. Қўлга олинган гумондорларга жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Фото: Кузги Тошкент манзаралари
2 ноябрь 2024, 16:17

Фото: Кузги Тошкент манзаралари

Тошкентнинг захлаган уйлари иссиқлик берилишини кутаётган бир пайтда, ташқарида ёқимли куз ҳавоси ҳукмрон. Дарахтлар сарғиш- қизғиш кузги либосларини кийган, ҳаммаёқ хазон. Лекин кўз қувнайди. «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин 2024 йил кузининг шундай манзараларидан бир тўплам тайёрлади.

ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди
2 ноябрь 2024, 15:37

ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тасдиқланди

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжатда бюджет тизими маблағларидан мақсадли фойдаланишни таъминлаш тартиби ҳам белгиланган.

Автотранспортларнинг вазни ва ҳажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади
2 ноябрь 2024, 12:40

Автотранспортларнинг вазни ва ҳажми устидан назорат хусусий секторга ўтказилади

Автомобиль йўлларида вазн ва ҳажм параметрлари назорати бўйича ўлчов воситалари билан жиҳозланган стационар ва кўчма шохобчалар ўрнатилиб, уларни ишлатишга хусусий сектор жалб қилинади.

Андижонда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади
2 ноябрь 2024, 10:24

Андижонда мактаб директори ўқувчиларни калтаклади

Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги мактабда директор ўқувчиларни калтаклади. ИИБ томонидан ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг